Mikrofon ko‘targan ayol dan repost
Фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимова бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи билан Учкўприк тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқда эълон қилган ярмаркадаги нархларни солиштириб, текширгани ва тасвирга олгани борган пайтида туман ҳокимлиги вакили унинг қўлини қайириб телефонини олмоқчи бўлган. Сўнг шахсини аниқлаш учун ИИБ бўлимида 2 соат давомида ушлаб ўтирилган.
Турмуш ўртоғи уйдан олиб бориб берган гувоҳномаларидан бири- Фарғона Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси экани ҳақидаги ҳужжатга ички ишлар ходими шубҳа билдириб, ҳудудий уюшма раиси М. Обидовга қўнғироқ қилган. Унинг айтишича, М.Обидов ҳужжат ҳақиқий эмас ва қанақа чора кўрсангиз кўраверинг, деган.
Ш. Мадраҳимовага шахси тасдиқлангандан сўнг ҳам уйга рухсат берилмаган. Туман ҳокимининг рухсатини кутишган. Опа бўлимдан чиққанида телефонидаги видеолар ўчирилган ва ярмарка тарқатиб юборилган.
Хуш келибсиз, андишали Фарғонага! Улар ярмаркадан расмлар олишади, камера чақиришади, твда кўрсатишади-фақат ўзлариникини! Фақат ўзларининг ракурсидан!
Нафақат журналистни, нафақат аёлни, умуман одамларнинг қўлларини қайиришга тайёр ходимлар бор экан, маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳамма иши, бор-йўқ имиджи ҳам бир пул бўлиб қолаверади. Ҳаммаси қонун билан эмас, тизим ва тартиб билан эмас, қўлда бошқарилиши исбот топиб тураверади.