Bankvabiznes.uz dan repost
Март ойидан бошлаб банклар савдо эквайринги учун комиссия тўлови олишни бошлайди
Spot нинг ёзишича, 2 мартдан бошлаб савдо эквайринги учун комиссия тўловлар киритилмоқда.
Марказий банкнинг таъкидлашича, бу нархларга таъсир қилмас экан.
Барча банклар маҳаллий тўлов тизимлари - Uzcard ва Humo савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар миқдорининг 0,2 фоизи миқдорида ҳақ олишни бошлайдилар.
Бундан олдинроқ, Марказий банк раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов Ўзбекистонда 15 йилга яқин нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш учун савдо шохобчалари комиссия тўламаслиги тўғрисида қарор қабул қилинганини айтган эди. Инфратузилмасини сақлаш харажатлари банклар томонидан қопланиб келинар эди.
Савдо эквайринги учун комиссия йўқлиги, Visa, Mastercard каби халқаро тўлов тизимларининг Ўзбекистонда тўлиқ ишламаслигининг асосий сабабларидан бири деб хам айтилди.
“Деярли барча мамлакатларда чакана савдо учун комиссия мавжуд. Шуни хисобидан тўлов тизимининг банклараро комиссиялари ҳам қопланади. Масалан, Россияда эквайринг учун комиссия ўртача 2-2,5% миқдорида олинади. Бунда тўлов тизимининг ўзи ва банклар пул ишлашади. Ушбу маблағларнинг бир қисми фойдаланувчиларга кешбэк кўринишида қайтарилади ”, деди Марказий банк раисининг ўринбосари.