Kapgir dan repost
Анвар Санаев хотирлаяпти:
“Бир сафар устоз Муҳриддин Холиқов билан тўйдамиз. 1988 йиллар. Мен созандаман, орқароқда турибман. Муҳриддин ака «Қиз бола» қўшиғини айтаяпти. Битта одам келдида, Муҳриддин акани юзига қараб, тўппончасини тепага йўналтириб ўқ узди. Ўйнаётган ҳамма жим бўлди. «Қиз бола» бошидан бўлсин деди. Муҳриддин ака бизга қараб «Қиз бола бошидан» дегач, у одам тўппончасини ёнига солиб «бу бошқа гап» деб кетди. Ҳозирги шароитга шукур қилиш керак…”
“YouTube”даги «Интервью ТВ» канали Анвар Санаев билан суҳбатлашибди.
Анвар Санаев деса 15 йил олдин қишлоқда ўтган ёзги таътилим ёдимга тушади. Қўшни қиз ҳар куни эрталаб соат 6:00 дан Анвар Санаевни касетасини магнитафонга қўйиб, бутун маҳалла эшитадиган қилиб жаранглатарди. Мен эса одатда бешингчи — «Атиргуллар уздим мен, гулдасталар туздим мен…» деган қўшиқдан кейин уйғонардим. Анвар Санаев барибир «муҳаббат куйчиси»!
@Kapgir