Bankvabiznes.uz dan repost
“Чорсу” меҳмонхонаси қарийб 17 миллиард сўмга сотилди
1 сўм бошланғич нархда аукционга қўйилди якунда эса 16,9 млрд. сўмга сотилди. Бу ҳақда E-ijro Auksion хабар берди.
Актив инвестициявий мажбуриятга эга бўлиб, харидор икки йил ичида камида 25 млн. доллар сармоя киритиши ва 150 та янги иш ўрни яратиши керак. Меҳмонхона эса минимум уч юлдузли бўлиши шарт.
Айнчи чоғда бинонинг янги эгаси асосий фаолият тури(меҳмонхона хизматлари)ни 10 йил давомида сақлаб туриши лозим. Меҳмонхона комплексининг бир қисмида(умумий майдоннинг 50 фоизидан ошиб кетмаган ҳудудда) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишни йўлга қўйишга рухсат берилади. Агар иншоотни бузиб ташлаш режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда янгисининг дизайни эскисиники билан бир хил бўлиши зарур.