Муҳрим dan repost
Жамшид аканинг ёзишича, «Ўзбекистонда YouTube ва Facebook’ни блоклаш ташаббускори ишдан олинган». Аканинг «куч ишлатар тизимлардаги манбалари» берган маълумотга кўра, ишдан олинган одам ДХХда ишлаган, хизматнинг ахборот соҳасини назорат қилишга масъул ходими бўлган; исми йўқ.
Жамшид аканинг қўшимча қилишича, ДХХдаги ишидан айрилган ўша одам нафақат YouTube ва Facebook’ни блокланишида, балки «Хабар.уз», «Кун.уз», «Қалампир.уз», «Соф.уз» сайтларининг бир муддат очилмай қолиши, орада бир диний мавзуда фаол блогерларнинг 15 суткалар олиши, «Турон 24» агентлигининг ёпилишида ҳам «асосий фигурант» эмиш.
Қизиқ, «Ўзбектелеком» ва АКТ вазирлигидагилар ҳозир ўзини қандай ҳис қилаётганийкин-а? Қандайдир «ускуналарни янгилаш», «жаҳон интернетидаги крипто-калитларнинг ўзгартирилиши» деган баҳоналари учун уялишмаяптимикин? Алдагандан кўра, жим турган, «бу саволни изоҳсиз қолдирамиз» деган яхшироқмасми?
Бундай олиб қарасанг, ҳеч нарса ўзгармаган-да — муаммонинг сабабини била туриб, неча ой алдов гапларни айтдик, уларга ишониб келдик; мана, ҳатто «Турон 24»нинг ёпилиб кетишига ҳам ДХХдагилар сабабчимиш... Эҳтимол, сўз эркинлиги (ва бошқа эркинликлар) ростдан ҳам бордир, лекин умумий қўрқув йўқолмагунича бу эркинликлар (ва уларнинг фойдаси)ни ҳис қилмаймиз, ИМҲО.
PS. ДХХнинг янги раиси очиқроқлик, ошкорароқлик тарафдори эканидан хабарингиз бор.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ