Xushnudbek.uz dan repost
Интернет чекланибди. Бу нима дегани?
Ҳозиргина Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида “Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди” деган хабар чиқди.
Хабар чиққач, айримларда тушунмовчилик пайдо бўлди. Айниқса хабардаги блогерлар ҳақидаги қисми тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Боз устига шу кунларда блогерлар билан боғлиқ шов-шувли воқеалар бўлаётган бир пайтда ваҳима кўтарилиши ҳам табиий.
Лекин аслида Ҳукуматнинг ушбу қарорида жуда катта янгилик йўқ. Шунчаки амалда мавжуд тизимни расмийлаштириб қўйишибди холос.
Гапнинг индаллосини айтганда, қарорга биноан маънавиятимиз, мафкурамиз ва албатта сиёсатимизга тўғри келмайдиган сайтларнинг «чёрный список»и тузилади. Ва бундай сайтлар махсус реестрга киритилади (реестр ҳамма учун очиқ бўладими ёки йўқ, билмадим). Расмий ОАВми у, ёки оддий блогерми, фарқи йўқ, ўша “қора рўйхат”даги сайтлардан маълумот олиш, уларни манба сифатида кўрсатиш мумкин бўлмайди.
Буни нимаси ҳайрон қоларли янгилик? Шундоқ ҳам Ўзбекистондан очилмайдиган сайтлар мавжуд, демакки, “қора рўйхат” бор. Масалан, узоқ вақт BBC, Ozodlik, Uzmetronom, FerghanaRu, Ca-news, Human Rights Watch ва яна кўплаб сайтлар очилмасди. Сўнгги 2 йил ичида уларнинг айримлари яна очилишни бошлади, айримлари эса ҳалигача очилмайди.
Энг қизиғи Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ўзининг айрим мақолаларида Ўзбекистондан очилмайдиган сайтлардан иқтибос ҳам келтирган пайтлари бўлди.
Огоҳлантиришга келадиган бўлсак, УзАПИ, яъни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ОАВларни мониторинг қилиб бориш асносида, «ёмон ахборотлар» бериб борадиган сайтларни манба сифатида кўрсатгани учун электрон нашрларни огоҳлантирарди ёки ана шундай сайтлардан маълумот олиб тарқатгани учун ОАВ сифатида гувоҳнома беришни рад қиларди.
Масалан, бир пайтлар Kun.uz сайтининг асосчиси Муҳрим Аъзамхўжаев (@muhrim) ОАВ гувоҳномасини олиш учун ариза берганда «LentaRu, BBC, LifeRu, Uzmetronom сайтларидан хабар олиб жойлаган экансиз» дея расмий хат билан рад жавоби бергани ҳақида ёзганди.
Айтмоқчиманки, Адлия хабарини берган Ҳукумат қарорида ОАВ ёки блогерлар учун жуда бир қўрқинчли янгилик ёки тартиб ўрнатилгани йўқ. Амалдаги тартибни расмий қилишибди холос.
Хабарнинг энг чалғитадиган қисми, бу “Эслатиб ўтамиз” дея блогерлар ҳақидаги қонундан парча олиб жойлашгани бўлган.
Блогерлар нималарни ёзиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалар 2014 йилдаёқ киритилганди. Бу ҳақида ўша пайтларда 2 та катта мақола ёзгандим сайтимда.
1. Ўзбекистонда блогерлар ҳақидаги қонун кучга кирди (шарҳ)
2. Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?
Адлия вазирлиги ўша 2014 йилдаги қоидани эслатиб ўтган холос.
Барибирам, ушбу Ҳукумат қарори "15 сутка"ларнинг фонида қабул қилингани кўпчиликни ваҳимага солгани рост. Майлида, яшасак кўраверамиз. Ҳамма тинч бўлсин, ишқилиб.
Буларнинг барчаси ИМҲО албатта.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ