Uyda qoling - Insoniyat uchun! |❗️Jurnalistika.Uz

@JurnalistikaUz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

🌱Tinchlik bo'lsin...
👁Ko'z bilan emas,❣️Qalb bilan boqing...!
😊Bosh muharrir:👉 @VeeBoo
❗️ @JurnalistikaUz
https://t.me/joinchat/AAAAAERNnIXirMXAvegnrA
Kanaldagi barcha shaxsiy postlarimni👇
👉✔️ @Yechim 👈 kanalidan topishingiz mumkin!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
14.04.2018 01:01
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
115
ta obunachilar
~31
1 ta e’lon qamrovi
~12
kunlik qamrov
~26
ta e’lon 1 kunda
27%
ERR %
0.6
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
131 ta kanal eslovlari
31 ta e’lonlar eslovlari
142 ta repostlar
Bugun Futbol
Bugun Futbol
Bugun Futbol
22 Mar, 23:34
Kama at Home
✔️ Yechim.Uz
14 Nov 2019, 22:03
✔️ Yechim.Uz
13 Nov 2019, 22:54
✔️ Yechim.Uz
13 Nov 2019, 21:22
✔️ Yechim.Uz
12 Nov 2019, 23:38
✔️ Yechim.Uz
8 Nov 2019, 10:44
✔️ Yechim.Uz
8 Nov 2019, 09:03
✔️ Yechim.Uz
5 Nov 2019, 22:59
✔️ Yechim.Uz
4 Nov 2019, 16:46
Alvon yelkanlar...
20 Oct 2019, 12:15
Alvon yelkanlar...
20 Oct 2019, 12:07
✔️ Yechim.Uz
15 Oct 2019, 14:43
✔️ Yechim.Uz
15 Oct 2019, 14:43
✔️ Yechim.Uz
14 Oct 2019, 22:16
✔️ Yechim.Uz
2 Oct 2019, 22:38
✔️ Yechim.Uz
28 Sep 2019, 01:42
✔️ Yechim.Uz
20 Sep 2019, 13:16
✔️ Yechim.Uz
10 Sep 2019, 12:35
✔️ Yechim.Uz
5 Sep 2019, 00:56
✔️ Yechim.Uz
5 Sep 2019, 00:56
✔️ Yechim.Uz
4 Sep 2019, 13:47
✔️ Yechim.Uz
20 Aug 2019, 16:24
✔️ Yechim.Uz
11 Aug 2019, 22:55
✔️ Yechim.Uz
10 Aug 2019, 16:24
✔️ Yechim.Uz
10 Aug 2019, 16:24
✔️ Yechim.Uz
9 Aug 2019, 10:51
✔️ Yechim.Uz
9 Aug 2019, 10:51
✔️ Yechim.Uz
9 Aug 2019, 10:51
Qalb Taskini | Yanglik😷
8 Aug 2019, 17:49
Муҳрим
8 Aug 2019, 16:10
✔️ Yechim.Uz
1 Aug 2019, 00:58
✔️ Yechim.Uz
30 Jul 2019, 03:00
✔️ Yechim.Uz
12 Jul 2019, 18:23
Foziloff Lite
6 Jul 2019, 22:36
✔️ Yechim.Uz
6 Jul 2019, 21:46
Foziloff Lite
29 Jun 2019, 19:44
✔️ Yechim.Uz
29 Jun 2019, 17:50
✔️ Yechim.Uz
23 Jun 2019, 18:38
✔️ Yechim.Uz
15 Jun 2019, 19:11
✔️ Yechim.Uz
11 Jun 2019, 15:59
✔️ Yechim.Uz
2 Jun 2019, 05:31
✔️ Yechim.Uz
16 Apr 2019, 02:03
✔️ Yechim.Uz
16 Apr 2019, 02:03
✔️ Yechim.Uz
31 Mar 2019, 20:21
✔️ Yechim.Uz
31 Mar 2019, 08:15
✔️ Yechim.Uz
31 Mar 2019, 08:14
✔️ Yechim.Uz
19 Mar 2019, 15:26
@JurnalistikaUz iqtibos olgan kanallari
Fikrbank - Uyda qoling!
24 May, 23:59
Sherzod Shermatov
24 May, 23:18
Nadirkhuja Yuldashev
24 May, 22:19
Nadirkhuja Yuldashev
24 May, 22:19
TROLL.UZ UYDA / ДОМА
24 May, 21:42
davletovuz
24 May, 21:07
Kun.uz | Rasmiy kanal
TROLL.UZ UYDA / ДОМА
24 May, 19:54
BoburAkmalov
24 May, 19:49
Rais Buva
24 May, 19:20
Журналистика.уз
24 May, 18:50
DTM Axborotnoma
24 May, 18:36
davletovuz
24 May, 18:28
Kun.uz | Rasmiy kanal
Kun.uz | Rasmiy kanal
Khan Academy Oʻzbek
23 May, 21:02
Bayonot.uz | Uyda qoling!
23 May, 20:54
Khan Academy Oʻzbek
23 May, 20:45
MIKROKREDITBANK
23 May, 20:42
Bank va Mijoz
23 May, 20:42
NasafNews | Rasmiy kanal
23 May, 20:35
Журналистика.уз
23 May, 20:34
Bayonot.uz | Uyda qoling!
23 May, 20:27
davletovuz
23 May, 20:26
davletovuz
23 May, 20:26
davletovuz
23 May, 20:25
Kun.uz | Rasmiy kanal
Yaxshilar bormisiz
23 May, 20:19
TROLL.UZ UYDA / ДОМА
23 May, 20:14
Xushnudbek.uz
23 May, 05:29
Ramadan 365
23 May, 00:55
Xushnudbek.uz
22 May, 23:20
Xushnudbek.uz
22 May, 23:19
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ko’pchilik qanday biznes boshlash kerak degan savollarni berishadi. Ajoyib g’oya, laykka muxtoj facebookdagi mijozlar uchun, layk sotish kerak. Tariflar qilinadi. Masalan, 10 ta like - 1,000 so’m. Mijoz ham tayyor - XTB muassasalari ) @fikrbank
Sherzod Shermatov'dan repost
Hurmatli maktab bitiruvchilari!

Siz hayotingizda eng muhim qadamlarni boshlash arafasidasiz. Shu vaqtgacha qadrdon maktabdagi ustozlaringiz va do‘stlaringiz bilan o‘tkazgan kundalik turmush tarzingiz o‘rniga yangi hayot, ajoyib tassurotlar va tajribalar olamiga safaringiz boshlanmoqda.

Hozirda ko‘pchiligingiz asosiy vaqtingizni oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun tayyorgarlikka qaratmoqdasiz. Sizlar uchun yaqinda “Online-maktab” kanallarimizda Davlat Test Markazi bilan hamkorlikda test topshirishga tayyorgarlik va o‘ziga xos onlayn-repetitorlik saboqlarini boshlaymiz.

Orangizda ishga kirib yoki tadbirkorlik faoliyatini boshlab, ro‘zg‘orga o‘z hissasini qo‘shish harakatida yurganlar ham talaygina. Ular qo‘shimcha kasb o‘rganish uchun kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarga o‘qishga ham borishi mumkin.

Yoshlarimizga qo‘shimcha yordam sifatida yozda “online-maktab” kanallarida ingliz tilini o‘rganish uchun qiziqarli filmlar va ko‘rsatuvlarni hamda onlayn platformalar orqali daromad topishni o‘rgatishga qaratilgan videodarslarni efirga berib borish ustida ishlayapmiz.

Inson muvaffaqiyatining ko‘pi bilan 10 foizi omadga va tashqi omillarga, qolgan 90 foizi esa aynan o‘ziga bog‘liq ekanligi uchun yuqori maqsadlar qo‘yib, o‘z kuchingizga ishonib tinmay harakat qilishingiz zarur!

Eng asosiysi, vaqtingizni behuda o‘tkazmang! Vaqt - hayotingizdagi eng qimmatbaho resurs hisoblanadi. Vaqtingizni doim o‘zingiz, oilangiz va jamiyatga foyda keltirish uchun sarf qiling hamda mamlakatimiz nufuzini oshirishga o‘z hissangizni qo‘shing!

Mustaqil hayotga qadam qo‘yishni boshlar ekansiz, sizning kelgusi faoliyatingizga muvaffaqiyatlar tilayman! Batafsil: https://bit.ly/2ZyV4Zi
To‘liq o‘qish
Одатда, индинга барча мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» бўлиши керак эди. Аммо афсуски, пандемия ҳаёт тарзимизни ўзгартириб юборди.
Сўнгги қўнғироқсиз қолган «омадсиз битирувчилар», илоҳим қадам қўяётган янги ҳаётингиз муваффақиятли кечсин, орзуларингизга эришинг.

Бу қўшиқ премьераси эса, сизлар учун.

🛎🎊СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ 🛎🎊

🎸🎹 Авазбек Аброрович мусиқаси

🎤🎧Бешариқ тумани 2- мактаб ўқитувчилари ижросида

✍ Хуршид Карим сўзи

🛎🎊 @Xurshid_Karim🎊🛎
Attached file
To‘liq o‘qish
Ёғ соладиган воронкани яхшилаб ювиб, бешта баклажкага кўк, қолган бештасига қора чой дамлаб, бир пас илитиб, музхонага тиқди. Эртанги кун одатдагидек бошланди. Икки укаси боғчада. Катта укасини ёлғиз ташлаб кетиб бўлмайди. Ғолибжон, кетдик бир иш қиламиз. Музхонага анчадан бери гўшт кирмаганидан на онаси, на отаси уни очмай қўйишган. Шунинг учун кеча тўлдириб қўйилган чойларни кўришмади. Асад чойларнинг иккитасини укаси қўлига тутқазди. — Намунча муздек, ака. - Кўп гапирма, ушла. Мен қолганларини кўтараман. Бозорга борганда ишлатиладиган оқ сумкага баклажкаларни тўлдириб орқасига ташлаган Асад, бир чақирим нариёқдаги автобус бекати томон букчайиб кетди. Ўзи кутмагандан ҳам тезликда чойларини сотиб олишди. Тошкентнинг 45 даража иссиғига чидаш осонми? Айниқса шофёр акалар биттаси аэропортга бориб келса, биттаси Сергелига кетади. 200 сўмдан чойлар бир деганда учиб кетди. — Ҳой болакай, исминг нима? Боягина баклажкаларни кўтаришни истамаган Ғолибжон акасининг қўлидаги пуллар кўплигини кўриб, Асаддан аввал тилга кирди, — акамнинг исми Асаджон. Автобус ойнасидан гапираётган ҳайдовчи, индинга менга иккита шунақасидан бўлсин. Эртага мен чиқмайман, шеригимга айтиб қўяман, Сергелиданмас, сендан олади у ҳам. 8-автобус ҳайдовчиси буюртма бергач, янги “Мерседес Бенц” автобусига газзи бериб қўзғалди.

Асад хурсанд, 50 сўмга укаларига 3та чупа-чупс олди. — Мана бу сенга, буниси Иброҳимга, учинчиси Абдулазизга. — Мен ўзимникини ҳозир есам бўладими? Ғолибжоннинг қувончи ичида эди. — Майли, фақат Иброҳим билан Абдулазизникини ҳам еб қўймагин. Асад уйга қайтишда Фарҳод акасининг дўконига кирди. Бир пасда барча чойларни сотиб юборганини тўлқинланиб айтиб берди, худди оламнинг пулини ишлагандек.

Болакайнинг қувончига шерик бўлган Фарҳод, — мана кўрдинг, меҳнат билан топилган пул қанчалик кишига завқ беради. Энди бир иш қиламиз. Мана бу сенга 1 килограмм шакар, мана олча ва ўрик. Чойдан ташқари компот қилгин. Баклажка ҳам анча йиғиб қўйдим. Фарҳод ўзи қийинчилик кўриб катта бўлмаганми, Асаднинг ғайратидан хурсанд эди. Шакар ва меваларнинг пулини кейин берасан. Хўш, бугунги биринчи маошингга нима олмоқчисан? — 2000 сўм ишладим. 50 сўмни ишлатиб қўйдим, 1950 сўм қолди. Қанча гўшт берасиз, Фарҳод ака? Бунга ярим килограмм гўшт беради, лекин мен сенга энг зўр жойидан бераман. Бир бугун аянг палов қилиб берсин-а?

Асад тезроқ ойиси ва отасининг ишдан келишини кута бошлади. Кичик укаларини боғчадан олиб келган. Тонгда онаси мастава учун картошка ва пиёзларни артиб қўйишни буюриб кетганди. Ҳадемай катталар ҳам келишади. Музлатгич ичига гўштни жойлаб қўйган. Ғолибжонга қаттиқ тайинлади, сотиб қўйсанг, бошқа чупа-чупс олиб бермайман. Аллақачон эртангиликка чойларни ҳам тайёрлаб қўйди. Бу сафар укаси ҳам кўчага чиқмай ёрдам қилди.
Олтилардан бироз ўтиб, олдинма-кетин катталар кела бошлади. — Асад, ўғлим, картошкаларни артиб қўйгин дегандим-ку, яна коптогини тепдингми? Отанг чарчаб келади ҳозир, овқат тайёр эмас.

⁃ Ойи, келинг акам бир нима кўрсатмоқчилар Сизга, дея Ғолибжон онасининг қўлидан ушлаб музлатгич томон олиб келди. Асад ғолибона ҳаракат билан очиқ турган холодильник музхонасини, тада-да-дам, — деб мусиқа оҳангида очди. Музхонада турган гўштни кўрган Наргиза, амакинг келдиларми? Асадга савол билан қаради. — Йўқ, бугун ўғлингиздан Сизларга палов! Ғолибжон чидаб тура олмай, ойи биз чой сотиб келдик, кейин Фарҳод акамдан гўшт олдик. Чупа-чупс ҳам олдик деб мақтаниб кетди. Икки ойдан бери қозонига гўшт тушмай қолган, эндигина ўн иккига тўлган ўғилнинг бу жасоратидан тиззаси чўкиб қолган онанинг кўзларидан сузилиб чиққан кўз ёшлар, гўёки бир денгизни тўлдирадиган даражада эди.

Қисман ҳаётим, қисман бадиий тўқима.
25 май, 2020 йил.

Нодирхўжа Юлдашев.
To‘liq o‘qish
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

25 май, бугун мактабда байрам. Асаднинг эса боргиси йўқ. Синфдошлари тадбирдан кейин Мирзо Улуғбек боғига боришни режа қилишган. Ҳамма янги кўйлак, шим кияди. Паркка бориш учун пул ҳам керак. Асаднинг отаси, мана 7 ойдирки маош олмайди. Онаси ўқитувчи, бир ўқитувчининг ойлиги аранг учма-уч етиб турса. Уч нафар укаси ейман дейди, кечаги куни кенжа Абдулазиз, яна мастава ичамизми, — деб гўшти йўқ гуруч солинган овқатни истар-истамас кавлаганида, онасининг бир эзилганини кўрди.

Бир пайтлар гуллаб яшнаган самолёт заводида ойлик бермай қўйди. Буюртма йўқ экан. Отаси метрогача 5 чақирим пиёда юриб боради, ҳарна автобус пули тежалади. Асад ёмон кўриб кетди сўнгги қўнғироқни, ҳамма учун эмас бу байрам. Ана, Баҳодир, Жамшид, Саидга мазза. Биттасининг отаси магазинчи, биттасиники дўхтир. Саидники-ку, айтмаса ҳам бўлади. Отаси “шестисотий”да юради. Айтишича, бизнесмен экан. Симсиз гаплашадиган сотовий телефони ҳам бор. Бир куни мактабимизга беркитиб олиб келганида ўқитувчимиз кўриб қолиб, шундан кейин Саидга бошқача гапирадиган бўлди. 8-мартда узук совға қилганидан бери “5” олади. Менга зўрға “4”. Бўлмасам Саид мендан кўчиради. Эвазига битта жевачка беради, Саид ўзи яхши бола. Бу йил Францияда бўладиган жаҳон чемпионатини уйида бирга кўрамиз. Унинг рангли телевизори бор. Пультидан бошқарса бўлади. Мен ҳам катта бўлсам ойимга шунақасидан олиб бераман. Шунда укам ҳар сафар телевизор олдига бориб, қирт-қирт-қирт қилиб тириллатиб, бошқа каналга олиш учун ўрнидан туравермайди. Кеча “Пахтакор” ўйнаганида пирпираб қолди, бир урдим ёнига, ичидан суварак қўрқиб чиқиб келди. Сенга нима бор бизникида, ўзимизга овқат етмаяпти-ку?
Асад хаёл суриб қолди. — Бўлди, тамом. Бормайман, биров эслармиди мени. Онасининг овози эшитилди: — Асад болам, мактабингга кеч қоляпсан. — Ойи, оёғим негадир яна оғриб қолди. Бора олмасам керак. Одатий баҳона. Ҳозирча иш бериб келган. — Нима бўлди яна, футбол ўйнама десам ҳам гапга кирмайсан, шу футболинг ўлгур сенга ош-нон берармиди, майли укаларингнинг чойини ичириб ўтир. Кечки овқат учун картошка қайнатиб қўярсан, ёғга қовуриб бераман келиб.

Ўйларди, 12 ёшга тўлдим. Уйдагиларга ёрдам беришим керак. Буёғи ёз, жазирама келаётган эди. Маҳаллалар ўртасида чарм тўп мусобақаси бошланади. Аввалги йили Чилонзор маҳалласи ғалаба қозонган. Асад финалда 3та гол урганди. Саиднинг адаси ҳаммалигини дачасига олиб чиқиб меҳмон қилган. Амакиси эса бир талай пепси кола олиб келди. «Крутой» болаларга ўхшаб, банкали Пепси Колани ичиб юрганди. Бу йил чарм тўпда қатнашмайди. Ота — онасининг ёнига кириши керак.
Шуларни хаёл қилиб магазинга кирди. Салом бергач, — Фарҳод ака, сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим.

Отасининг ҳолатини билган Фарҳод, кўп маротаба насияга рўзғорлик берарди. Ҳа, болам нима дейсан? Бу сафар ҳам бирон нарса сўраб чиққан бўлса керак деган хаёлда жавоб берди.

⁃ Сизда бўш баклажкалар бўладими?
⁃ Ҳа, бор, болам. Нечта керак, нима қиласан?
⁃ Кўп. Бекатда совуқ чой сотмоқчиман, шунга иложи бўлса тозаларидан беринг.
⁃ Вой ўғилгинам-эй, катта йигит бўлиб қолибсан-ку! Молодец боланинг иши бўлибди бу. Биласанми, сендай ёшимда мен Иззат маҳаллада акам билан эшагимизга минардик-да, яйловларда ўт ўриб мол боқадиганларга сотардик. Кимдир пул берарди, кимдир сут, қаймоқ. Ўғил боланинг меҳнати оғир, аммо ҳалол. Отанг, Бахтиёрга ҳам анча ёрдаминг тегади. Кўча чангитиб, тўп тепишдан фойда борми? Бахтиёрнинг сендан умиди катта. Китоб тинмай ўқийди дейди, шу ростми? Асад уялиб, — Ҳа, деди. — Нима китоб ўқидинг? Охиргисими, “Уфқ” романи ўзи савол бериб, жавоб берди. Ҳайратланган Фарҳод, “Уфқ” дейсанми? Мен бу китобни институтга кираётганда керак бўлади деб ўқигандим. Қойил, шу ёшда “Уфқ”ни ўқисанг, нима журналист бўласанми? Қара, мана сенга ўнта баклажка. Эртага кел, ташлаб юбормай йиғиб қўяман.

Уйига қайтиб, катта кастрюлькада сув қайнатди. Ёнларида автобус бекати бор. Иккита хола, писта қурт сотиб ўтиради. Ҳеч ким чой сотмайди, кўрмаган. Ҳар куни мактабдан қайтишда ўша ердан ўтади. Чой сотувчиларни отаси билан Фарҳод бозорига тушганда кўрганди.
To‘liq o‘qish
⚠️Бугун касаллига тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3164 нафар касалликка чалинган беморлардан 2565 нафари бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 586 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
Сардоба иши бўйича айбдор топилибди! Бу қурилиш тугаганидан 1 йил кейин ишга кирган инженер экан.

Янги қурилган кўприк мабодо қуласа, устида юрган пиёдалар айбдор бўлади, кўрасиз.

Нашли виновного по Сардобинскому делу! Это инженер, что устроился на работу через год после строительства!

Если разрушится новый мост, виновными будут пешеходы.

@trolluz
davletovuz'dan repost
🔺2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

Айни пайтда 2565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда даволанаётган 586 нафар бемор даволанмоқда.
To‘liq o‘qish
Рамазон ҳайити пандемия шароитида дунёда қандай кутиб олинди (фоторепортаж)

👉 https://kun.uz/76246895

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская
​​Дўстлар! Талабалар учун ноутбук танлови натижаларини эълон қиламиз. Эсингизда бўлса бошида 1 та ноутбук совға қилмоқчи эдиr. Кейинчалик 2 та бўлди. Бир ноутбук сотадиган дўкон қўшимча яна 2 ноутбук тақдим қилди. Ғолиб танлаш жуда қийин бўлди. Натижада 3 кишини танладик. Тўртинчи ноутбук учун янги танлов эълон қилишга қарор қилдим. Эртага эълон қилинади!


Хайитингиз муборак бўлсин!

Ғолиблар ва уларнинг эсселари қўйида кўрсатилган.

-

Друзья! Публикую результаты конкурса «Ноутбук студентам». Если помните, изначально был один ноутбук. Потом я решил подарить два. Потом магазин продающий ноутбуки передал еще 2 ноутбука. Выбор быр очень не прост. В итоге у нас 3 победителя. Четвертый ноутбук будет вручен в следующем конкурсе. Подробности будут опубликованы завтра!

Всех с праздником!

Ниже список победителей и их эссе:

Сарвиноза Файзуллаева (Эссе: https://telegra.ph/Fajzullaeva-Sarvinoza-05-24)
Отабек Махмудов (Эссе: https://telegra.ph/EHsse-Otabek-Mahmudov-05-24)
Лайло Гуломова (Эссе: https://telegra.ph/EHsse-Gulomova-Lajlo-05-24)

@trolluz
To‘liq o‘qish
BoburAkmalov'dan repost
Футбол турли мамлакатларда ва турли тилларда қандай айтилиши ҳақида инфографика. Шарҳларда ўзим курратул қадам, деб ишлатардим баъзан.

http://t.me/boburachannel
Rais Buva'dan repost
Биздачи? Э бизда ҳаммаси "чётки". Мана масалан ўз уйингда қўёш батареяларидан фойдаланиш учун ҳам солиқ тўлаш , электросетдан рухсатнома олиш керак экан...

Осмондаги қуёшдан фойдаланиш учун электросетдан рухсат олиш... #манасангаўшакайф

@RaisBuva
Кейинги вақтларда газеталарнинг келажаги ҳақида кўп фикрлар билдирилаяпти. Ушбу мақолада муаллиф ЎзЖОКУ катта ўқитувчиси, Филология фанлари номзоди Юлдуз Ортиқова илмий асосда мавзуни таҳлил этибди. Батафсил: http://uza.uz/oz/society/tad-i-ot-na-otki-internetdan-bosh-a-barcha-oav-z-faoliyatini-24-05-2020
DTM Axborotnoma'dan repost
Joriy yilda imtihonlar qay tartibda o'tkaziladi?

Nechta fandan imtihon bo'lib o'tadi?

Majburiy fanlar olib tashlandimi?

Qanday yangiliklar kutilmoqda?


🎥 Batafsil video orqali tanishing!

Batafsil ma'lumot👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGgyFl87ClMtnku9A
Makkada Hayit namozi 🤲🕋

Foto: TRT World

@somsamurai
davletovuz'dan repost
​🔺Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар бемор даволанмоқда.
To‘liq o‘qish
«Касалланиш ҳолатлари шу темпда ўсса, қатъий карантин қайтади» - Вазир ўринбосари билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
To‘liq o‘qish
Ийд намози вақтида Зуҳо намозини адо этиш тавсия қилинди. У қандай адо этилади?

👉 https://kun.uz/46732497

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🌙 Kirib kelayotgan muborak Ramazon Hayiti barchangizga qutlugʻ boʻlsin. Xonadoningizdan fayz-u baraka arimasin.

👉 Khan Academy Oʻzbek | #kau_kun
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БУ:

🥛 ҳар овқатланишдан 20 минут олдин 2 стакан сув ичамиз

💦 бир кунда 2-2,5 литр тоза сув ичамиз

🥕 кўпроқ сабзавот еймиз, улардан мазали салатлар тайёрлаш мумкин

🥓 сосиска, булочка, колбасани унутамиз

⏳ ҳар 2,5-3 соатда оз-оздан овқатланамиз

кечки овқатни ухлашдан 3-4 соат аввал еймиз

🍏 ҳафтада бир кун танага дам берамиз (қатиқ, олма еб юрамиз)

💪 кўпроқ пиёда юрамиз, лифтни унутамиз, машқлар қилиб турамиз

🚫 овқатлангандан сўнг иложи борича бир соат сув ичмаймиз

🧈 кунига 20 гр ёғ истеъмол қиламиз (иложи бўлса, зайтун ёғи)

🍮 нонуштани ҳеч қачон ўтказиб юбормаймиз

🥡 ун ва ун маҳсулотларидан воз кечиб турамиз

🏃🏻‍♂️ эрталабки бадантарбия кун давомида тетик юришимизга ва иштаҳамиз яхши бўлишига ёрдам беради

@koronavirusinfouz
#foydalimaslahat
#vahimasizkarantin
To‘liq o‘qish