Замбаракнинг ўқи dan repost
Бугун 1,5 соат машинада ва тахминан 45 дақиқа пиёда юриб Канада Қояли тоғлари орасида жойлашган Грасси кўлларига бордик. Лоуренс Грасси 1890 йилда Италияда туғилиб, 20 асрда Канада Қояли тоғларида туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган экан.
Болалар билан дам олиш дам олиш эмас. Биттаси туалетга киргиси кепқолади, биттаси сув ичаман дейди, бошқаси тез юради, буниси секин, қўлимни ушлама дейди, акаси билан уришади. Уффф, стресс. Роса чарчатишди. Майли, зато чиройли жойларни кўрдик.
Ёз мавсумида жуда кўп канадаликлар чет элга, хусусан Мексикага дам олишга кетишарди. Чегаралар ёпиқ бўлгани учун ҳамма ички туризмга ўзини урган. Биз борган жойда ҳам одам жуда кўп, хожатхоналар ҳидига чидаб бўлмайди, ахлат қутилари тўла, парк ходимлари тозалашга улгурмаяпти.
Юқорида суратлар улашдим. У ерда дрон учириш мумкин эмас экан, афсуски.
@zambarakning_oqi