#ТОНГ_АВВАЛИДА_ЎҚИЛАДИГАН_ЗИКРЛАР-1
«Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳии шай'ун фил-арзи ва лаа фис-самаа'и ва ҳувас–самийъул–ъалийм!»
(Уч марта ўқилади)
Таржимасининг маъноси:
«Унинг исми (зикри) ила бирга бўлганда еру осмондаги бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг номи билан (еру осмондаги нарсаларнинг зараридан паноҳ сўрайман). У Зот – Эшитгувчи ва Билгувчидир».
Дуонинг фазилати:
«Тонг ва тун аввалида ушбу дуони ихлос билан уч марта ўқиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди, етказолмайди».
(Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти)