•
2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.•
3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.•
4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.•
5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.•
12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
дўст - ошнали бўлишингиздир.•
18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.•
23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
олийгоҳни тамомлашингиздир.•
25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.•
30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
оила қурган бўлишингиздир.•
45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.•
50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.•
55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир. •
60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.•
65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
касал бўлмай яшашингиздир.•
70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир..•
75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.•
80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз,
адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир.. •
85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир..•
90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз,
тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!📖
«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).📖
«Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.
©Умму Абдуллоҳ таржимаси..📝