#Бир_ҳадис_шарҳи:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Аллоҳ таоло бачадонга бир фариштани тайин қилиб қўйган. У: "Эй Роббим," нутфа "ҳолатда, эй Роббим," алақа"ҳолатда, эй Роббим, "музға" ҳолатда ",-дейди. Қачон Аллоҳ таоло унинг яратилишини ирода қилса, у:" "Эй Роббим, ўғилми ё қизми, бадбахтми ё бахтлими, ризқи нима, ажали нима",-дейди.
Бас, ўшандай қилиб онасининг қорнида ёзилади",-дедилар".
(Байҳақий ривоят қилган)
Нутфа луғатда" озгина сув"маъносини англатади. Истилоҳда эркак кишидан ажралиб чиқадиган уруғ нутфа дейилади. Бу уруғ озгина сувга ўхшагани учун "нутфа" деб номланган.
Алақа луғатда "қон шимадиган кичкина қора қурт" яъни, зулук маъносини англатади. Истилоҳда бачадонга ёпишиб ундаги қонни шимиб турадиган ҳомила "алақа" дейилади.
Музға луғатда "кичкина бир бўлак гўшт" маъносини англатади. Истилоҳда "алақа" дан кейинги босқичдаги ҳомила "музға" дейилади. Музғанинг катталиги бир чайнам гўшт миқдорида бўлади.
Дўстларга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/JANNATDAN_MAKTUB