* * * *
Севсанг мени, лаҳзалик севма,
Оташларда, гулханда ёқиб.
Билсанг ишқ бу тузалмас дарддир,
Малҳам бўлгин, кўзимга боқиб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Жоним дея, гоҳ жоним олиб.
Севмасанг гар, ўзни қийнама,
Юракка ҳам ғулғула солиб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Ваъдаларинг ёддан чиқариб.
Бир умр сев, ўлгунимча сев,
Ёлғонларинг қилмасин ғариб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Абгор қилма, хазондек тўкиб.
Ҳиёнат-ла тилма бағримни,
Кўз ёшларга кетмайин чўкиб.
Севсанг мени ўлгунимча сев...
01.11.2024 йил
©ДИЛАФРЎЗ ЖАМОЛ
https://t.me/Ishqimkitobida
Севсанг мени, лаҳзалик севма,
Оташларда, гулханда ёқиб.
Билсанг ишқ бу тузалмас дарддир,
Малҳам бўлгин, кўзимга боқиб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Жоним дея, гоҳ жоним олиб.
Севмасанг гар, ўзни қийнама,
Юракка ҳам ғулғула солиб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Ваъдаларинг ёддан чиқариб.
Бир умр сев, ўлгунимча сев,
Ёлғонларинг қилмасин ғариб.
Севсанг мени лаҳзалик севма,
Абгор қилма, хазондек тўкиб.
Ҳиёнат-ла тилма бағримни,
Кўз ёшларга кетмайин чўкиб.
Севсанг мени ўлгунимча сев...
01.11.2024 йил
©ДИЛАФРЎЗ ЖАМОЛ
https://t.me/Ishqimkitobida