АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА
CАВОЛ: Аёл киши узрли бўлган (ҳайз ва нифос) пайтида истиғфор, тасбиҳ ва зикрларни айтиб юрса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Авваламбор, мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳабдир. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:
"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".
яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги шахслар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.
Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
Каналга уланиш учун👇👇
https://t.me/+825UVQVnwPQxNzgy