🕊✨ ILM-JANNAT YO‘LIDIR 🕊📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур"
58:11
“Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди” (Имом Муслим ривояти)
🎧📚 @Ilm_Jannat_yolidir 🕊🦋✨
@Ilm_ziyo_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Китоб ўқишнинг таъмини билганлар билади-ки, китоб ўқиш денгиз сувини ичишга ўхшайди.
Ичганингиз сари чанқайсиз, чанқаганингиз сари ичасиз.
@Ilm_jannat_yolidir


Haqiqiy muhabbat bir-birining ko'ziga boqishda emas, balki, ikkovlarining bir maqsadga intilishlarida namoyon bo'ladi.
@Ilm_jannat_yolidir


Shu sherni nechinchi sinfda yodlaganmiz😅😅


"Ko'ngil"

Ko‘ngil, sen munchalar nega
Kishanlar birla do‘stlashding?
Na faryoding, na doding bor,
Nechun sen muncha sustlashding?

Haqorat dilni og‘ritmas,
Tubanlik mangu ketmasmi?
Kishanlar parchalanmasmi?
Qilichlar endi sinmasmi?

Tiriksan, o‘lmagansan,
Sen-da odam, sen-da insonsen,
Kishan kiyma,
Bo‘yin egma,
Ki, sen ham hur tug‘ilg‘ansan!

Toshkent, 1922

Cho'lpon

@Ilm_Jannat_yolidir


Boshlandi:23.01.2025

Demak taqriz va iqtiboslar shu kitobdan.


Imom Ibn Qayyim rahimahulloh aytadilar:
„Nabiy ﷺ ga salovot aytish duolar ijobat boʻlishi, gunohlar kechirilishi, Alloh Taolo bandaning gʻam-tashvishini aritishi hamda qiyomat kuni Rosululloh ﷺ ga yaqin boʻlishiga sabab boʻladi“.

جلاء الافهام ٤٤٥

@Ilm_Jannat_yolidir


Assalomu alaykum va rahmatullahi va barokatuh

Jumani fayz-u barakasi mubore boʻsin 🤲


#Kitobdan

Tabibga ishim tushmasin desangiz

Birov tabiblardan iltimos qildi:
– Menga salomatlik uchun zarur bo‘ladigan narsalardan aytsangiz, toki tabib va dorilarga ishim tushmasin.
Tabiblar unga quyidagicha javob berdilar:
– Biror kasalingiz bo‘lmasa, yana ham yaxshiroq bo‘lay deb behuda dori ichmang; pishib yetilmagan mevalardan yemang; ovqatni maydalab chaynashga urining, nimaiki yoqsa, o‘shandan tanovul qiling; ovqatdan so‘ng sovuq suv ichmang; qorningiz to‘q bo‘lsa ham ustiga-ustak ovqat yemang, kunduzi ovqat yegandan keyin uxlamang, kechasi yeganda esa, darrov yotib olmay, bir oz u yoqdan bu yoqqa yuring.

©️"Sharq hikoyat va rivoyatlari" kitobidan.

📚 @kitob_nuri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yoshlarimiz hamda talabalarimiz uchun ibratli video bo’libdi…

🇺🇿 TDIU Yoshlar ittifoqi

Toshkent Davlat Iqtisodiyot universiteti.


Илмнинг озлигини одоб беркитади. Аммо кўп илм одобсизликни беркита олмайди.
Шунинг учун аввало одобли бўлиш лозим. Сўнгра ким бўлсангиз бўлаверинг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


عندما يفهم القلب كل الأمور بيد الله تعالى يهدأ... يهدأ كثير

Qalb barcha ish Alloh taoloning qo'lida ekanini bilgan vaqtida hotirjam bo'ladi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аманар Расулу узбекча

«Ким “Аманар Росулу”- ни уйқуга ётишдан аввал ўқиса, тонгга қадар ибодат билан шуғулланган бўлади.
Уйқуга кетишда ўқиган инсонга бу оятлар кифоядир. Жаноби Ҳақ Бақара сурасини менга Арш тагидаги хазиналаридан олиб берди. Улар мендан олдинги ҳеч бир
 пайғамбарга берилма ган» (Имом Табароний ривояти).


 (Бақара сураси 285–286-оятлар).

Раҳматуллоҳ ОБИДОВнинг
“Аллоҳнинг гўзал исмлари ва исми Аъзам” китобидан олинди



🍀👇👇👇🍀

@Ilm_Jannat_yolidir


ҲИКМАТ
Ҳамон тирик эканлигингизни ҳис қилишингиз учун доим сизни саодатга кўмадиган шахснинг ёнида бўлишга ҳаракат қилинг!

Ичида улкан дарахт борлигига данакни қандай қилиб ишонтириш мумкин?!
Қидирган нарсангиз ичингиздадир!

Қандай ҳодиса содир бўлмасин, умидсизликка тушманг. Ҳатто барча эшиклар ёпилса ҳам сиз учун ҳеч ким билмайдиган яширин бир эшик қолаверади!

Ҳар бир кечанинг ўз ойи бўлади. Ҳатто ичингиздаги зулматнинг ҳам!

@Ilm_Jannat_yolidir


Кучли инсонларни яхши кўраман. Айниқса ҳақиқий қуввати нозиклиги ва меҳрида яширин бўлганларни!

@Ilm_Jannat_yolidir


Ёмон кўриш ва нафратдан осони йўқ. Муҳаббат учун эса катта шахс бўлиш лозим бўлади!

@Ilm_Jannat_yolidir


Нарсалардан уларга муҳтожлигингиз миқдорида узоқлашасиз. Уларга улардан беҳожатлигингиз қадар яқинлашасиз!

@Ilm_Jannat_yolidir


Ёшимиз оддий рақамлар эканлигини тушунишингиз лозим. Олтмишда ҳам гўдак бўлишингиз мумкин, йигирмада эса чол!

@Ilm_Jannat_yolidir


Ёлғизликни ҳис қилишингизга сабаб атрофингизда ҳеч ким йўқлиги эмас, балки ўзингиз билан бирга бўлмаганингиздир!

@Ilm_Jannat_yolidir


Ҳақиқий ҳаёт болалигини сақлаб қола олган ва ўзини катталар суҳбатига ажратмаган кишиларникидир!

@Ilm_Jannat_yolidir


Инсон улғайиб кўчаларда ўзи бемалол юрадиган бўлади, аммо ёшлигида онасининг этагини тутиб юргандаги хотиржамлик унда барибир топилмайди…
Оналар қандай қилиб фарзандларига бу хотиржамликни тақдим қилишга муваффақ бўлишар экан-а?!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.