IBRATLIK DASTUR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги " ХЎЖА БАДАРҒА " жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.

Telegram: @ibratlik_dastur
Instagram: insta.com/shavkatjondomla
Youtube: https://www.youtube.com/@Shavkatjon_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Қайси пайғамбарнинг дуоси билан бутун дунёни сув босган ?
So‘rovnoma
  •   Одам
  •   Лут
  •   Нуҳ
  •   Иброҳим
  •   Мусо
  •   Билмадим
22 ta ovoz


#МАСОФА

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику? - сўради яна устоз.
Шогирдлар турли хилдаги жавобларни бердилар. Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади.
Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар.
Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ хафа бўладилар ва шунчалик қаттиқ гапирадилар.
Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади.
Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради.
Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди.
Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар. Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг.
Орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг.
Акс ҳолда, қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди...

Канал: 👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur




#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

Канал: 👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur




#Тафаккур

Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.

Тоҳир Малик

🍃
Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол демас экан...
🍃

Мухими, ният холис бўлсин,
имкон топилади...



Канал: 👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


☝️
So‘rovnoma
  •   Мажраҳа
  •   Мажроҳа
  •   Мажриҳа
  •   Мажруҳа
  •   Мажрэҳа
28 ta ovoz


Ўқишга уриниб кўринг


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розиллоҳу анҳу дедилар:
“Шайтон Одам боласи қалбида ўтириб олади. Қачонки унутса ва ғофил қолса, васваса қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса беркинади”.

Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»даги ривояти.

Канал: 👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#Яхши_кайфият 😊

Икки дўст сухбати:

— Сен Аллоҳдан бир зумда нимани пайдо қилишини хохлардинг?
— Машина..
— Сенчи?
— Мэтан 🤣🤣🤣

Канал: 👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#Ҳикмат
#Маҳзун_бўлма!

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.
Ўғли: – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.
Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.
Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:
– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#Оят

«Эй мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг».

Бақара сураси, 264-оят

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🌺
🌺ВА БАРОКАТУҲ🌺

🌹БИСМИЛЛАҲИР🌹
🌹 РОҲМАНИР🌹
🌹РОҲИМ🌹

💐#ХАЙРЛИ_КУН💐

«Албатта намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди» (Нисо 103)

#Бомдод_намози
#Вақти: Субҳи содиқ (тонг отган)  қуёш чиққунигача

#Пешин_намози
#Вақти: Қуёш заволга оғганидан аср намози вақти кургунча

#Аср_намози
#Вақти: Ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгунича

#Шом_намози
#Вақти: Қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича

#Хуфтон_намози
#Вақти: Шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггача.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш вақт намозлар худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди.У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади»,дедилар

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОНА

Кундан кунга белим букилмиш
Эллик ёшда тишим тўкилмиш
Устимдаги тўнии сўкилмиш
Она сизни жуда соғиндим😭

Душманларим йўлим пойлайди
Чин дўстларим оғзим лойлайди
Ҳаром ҳариш молин жойлайди
Она сизни жуда соғиндим😭

Тўсиқлар бор қайга урсам қўл
Эгалланмиш қир адирлар, чўл
Бугун меннга энг ҳақиқий йўл
Она сизни жуда соғиндим😭

Осмонларга етмайди оҳим
Ўлимимни кутар ҳамроҳим
Бу не кўргулик экан илоҳим
Она сизни жуда соғиндим😭

Хайрли тун сизга тилайман
Тунни бедор кунга улайман
Ором олинг бир сўз илайман
Она сизни жуда соғиндим😭

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


Qur’oni karimda nomi kop zikr qilingan payg’ambar…….
So‘rovnoma
  •   Ibrohim
  •   Muso
  •   Dovud
  •   Sulaymon
  •   Bilmadim
107 ta ovoz


Qaysi hayvon o’z joniga qasd qiluvchi yagona hayvon hisoblanadi ?
So‘rovnoma
  •   Quyon
  •   Olmaxon
  •   Boʻri
  •   Ayiq
  •   Bilmadim
170 ta ovoz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қули (хизматкори)ни зино қилганликда айбласа ва бу айблаган нарсаси унда мавжуд бўлмаса, қиёмат куни ўша айбловчига ҳад (дарра) урилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#Латоиф
#Тонгги_кайфият 😊

Бир христиан попи шаҳримизга меҳмон бўлиб келиб, ёшгина боладан черковнинг йўлини сўрабди. Бола попни черковга кузатиб қўйибди. Миннатдор поп дебди:
— Баракалла, ўғлим! Эртага ҳам шу ерга келсанг, сенга жаннатнинг йўлини кўрсатаман.
Бола жавоб берибди:
— Черковнинг йўлини билмаган одам, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?!

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#кун_ояти

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ.

«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят).

Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, унинг қандай улуғ неъматлигини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин». Улар Аллоҳ таолонинг «Ваҳҳоб» – кўплаб ато қилувчи Зот эканини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар: «Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан». Кўплаб ҳибалар ато қилувчисан.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

#ХАЙРЛИ_КУН
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

«Албатта намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди» (Нисо 103)

#Бомдод_намози
#Вақти: Субҳи содиқ (тонг отган)  қуёш чиққунигача

#Пешин_намози
#Вақти: Қуёш заволга оғганидан аср намози вақти кургунча

#Аср_намози
#Вақти: Ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгунича

#Шом_намози
#Вақти: Қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича

#Хуфтон_намози
#Вақти: Шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггача.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш вақт намозлар худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди.У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади»,дедилар

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.