ЕТТИ КУНЛИК КЕЛИНЧАК
ҚИССА
3-4 қисм
Нигинанинг унаштириш тўйи барча дугоналарини лол қолдирди. Қизлар бунақасини кўрмаган эдилар. Бўлажак келинни эса тўй кечаси ваҳимага солаётганини, ҳеч кимдан нажот кутолмаслигини улар туш кўрибдими? Ихтиёр акадан қандай қилиб ёрдам сўрайди? Туғруқхона ёки жарроҳлик бўлимига олиб борса, баданига тиғ теккиздиришга қайси юз билан рози бўлади?
Кучли оқим қизни қисмат ўзанидан оқизиб бормоқда эди. Нигина ҳеч нарсани ўзгартиролмади, ҳатто, Рифъатга турмушга чиқишга қаршилик ҳам қилолмади.
Ихтиёр ака кам келадиган бўлиб қолганди. Афтидан, ўз ташвишига ўралашиб, Нигинани унутган эди, "Нега у дадамни ўйламаяпти? - хаёлидан ўтказди қиз. - Шунча тантана-ю сарф-харажат билан бошланган тўйнинг охири вой бўлиши мумкин-ку! Дадамдек ор-номусли, мағрур киши йўқ бу атрофларда. Ихтиёр ака яқин одами, ҳайдовчиси бўла туриб аслида дадамга хиёнат қилмаяптими? Никоҳ кечасида қайтиб келсам, яна бир фожиа юз бермайди деб ким айтолади?!"
Нигина шундай кайфиятда кечқурун учрашувга чиқди. Автомобиль калитини ўйнаб, беписандлик билан тикилиб турган йигитни таниди. Бу Рифъат эди.
-Танидингми? - бир четга чирт этиб тупурди йигит.
-Кимни танишим керак?
-Мани-да. Нима, чап томонинг билан турганмисан?
-Яхши йигит, мен билан бунақа оҳангда гаплашманг, тушунарлими?
Найновнинг лаблари шалвираб, кўзи олайди, сўнгра меровсираб атрофга боқди. Сокин оқшом чўккан, одамлар сайрга чиқа бошлаган эди.
-"Мар-рожний"га обораман, ўтир мошинага.
-Гапингиз бўлса, тезроқ айтинг, вақтим йўқ.
-Ниме-е тескари гапирасан? Ўтир дегандан кейин ўтир мошинага, инсон! Гапим бор, тўй ҳақида! Санга муҳим бўлмаса, манга муҳим.
Нигина у билан гапи чиқишмаслигини фаҳмлаб, ортига бурилди. Рифъат сўкиниб қолаверди. Қиз уни илк марта мактабда учратган эди. Бошқа мактабнинг бир тўда олифталари енгилтабиат қизларнинг атрофида айланишарди. Рифъатни кўрган Нигинанинг дугоналари ўшанда бурнини жийиришиб: "Ўзидан бошқа ҳеч кимни одам ҳисобламайди, каттазанглик қилиб кимнинг сассиғи бўпти!" - дейишди...
Нигина қайтиб учрашувга чиқмади. Келиб-келиб шунга беришди, деб ота-онасидан хафа бўлди. Яна ўйлади: "Мендек иффатсиз қиз кимга ҳам ёр бўларди?"
Тез кунда Ихтиёр аканинг қизини узатиб кетишди. Нигинанинг тўй куни ҳам белгиланиб, тайёргарлик қизигандан-қизиди.
Бир қанча келинлик либосларини тиктириш керак эди. Нигина бошқа тикувчи ахтарди. Битирув кечасига кўйлак тиккан аёлникига боришга юраги дов бермасди. Асқардан гап очиб қолса борми, қиз сир бой бериб қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
-Қизим, - деди онаси Нигинага, - менга ўхшаб жуда имиллаяпсан-да. Кўйлакларингни тикувчига ҳалиям олиб бормабсан-ку?
-Яхши тикувчи тополмадим.
-Вой, нариги маҳаллада бир келин чеварликни бошлаган эмиш. Адресини олиб, учраш ўшанга.
-Ким билан бораман?
-Қўшнининг қизини чақир, укангни эргаштир. Айтгандай, бугун дадангнинг ишлари кам эди. Телефон қилай, Ихтиёр аканг келади.
-Йўқ, хшиси, қўшнининг қизини чақираман.
-Пиёда юрасанми, тайёр машина бору.
Онаси ўжарлик билан қўнғироқ қилди. Котиба директор уйига кетганини айтди. Ҳаял ўтмай, дарвоза ортида машина сигнал бергач, она-бола матоларни тайёрлай бошлашди.
Абдувоҳид ака тунд қиёфада кириб келди-да, хотинини чақирди.
-Ҳа, дадаси, шопир ҳам шу ердами? Кетиб қолмасин, Нигинани тикувчиникига олиб боради. Ие, бунча авзойингиз бузилмаса?!
-Тикувчингни қўйиб тур, - қўл силтади хўжайин. - Ихтиёр йўқ, бошқа машинада юрибман, сигналидан танимадингми, каллаварам? Тез дўппимни олиб чиқ.
-Бирон гап бўлдими?
-Ихтиёрнинг хотини оламдан ўтди.
Нигинанинг кўз ўнгида касалманд хотинининг куюниш ила қараб туриши жонланди. Яқиндагина тирик кўрган одами энди абадий йўқ эканлиги қизнинг юрагини парчалаб ташлади. Шу билан бирга ичидаги биров "беномуслигингни биладиган битта гувоҳ кетди" дегандек ғалати таскин ҳам берди.
Шу куни Нигина яна ўша тикувчининг - Асқарнинг янгасини учратаман деб хаёлига келтирмаганди. Қўшни маҳаллага келин бўлиб тушган янги тикувчиникига борган Нигина хижолатдан ер ёрилмади - кириб кетмади. Доим сизга бораман, дея кўкларга кўтарган тикувчисини бошқа тикувчиникида учратиш