Бир амаллаб кўнглимдаги изтиробларни бир четга улоқтириб ташлаб, оғайниларим билан суҳбатга киришиб кетганлигим учун вақт ўтганини ҳам сезмай қолибман.
— Энди мен борай, — дедим соат тунги ўн иккидан ўтганини билганимдан кейин. — Кеч бўлиб қолди, уйдагилар хавотир олиб ўтирган бўлишмасин.
— Шошма, биз ҳам кетамиз, — дея ўрнидан қўзғалди бошқа оғайниларим ҳам.
Ташқарига чиқиб, оёқ кийимимни киярканман, Сафар ортимдан эргашди:
— Комил, сени уйингга ташлаб қўяман.
— Йўғ-э, шарт эмас, икки қадам-ку! Жарликни кесиб ўтсам, тамом, уйим. Шунгаям энди машинангни овора қилиб ўтирасанми?
— Ҳамма гап ўша жарда. Қўрқмайсанми?
— Одамни мазах қиляпсанми? Нима, мен сенга ёш боламидим қўрқадиган?
— Ўзинг биласан. Қара, кейин мендан ўпкалаб юрма.
Кўчага чиққанимда атроф зим-зиё эди. Аксига олиб, ҳамма уйнинг чироқлари ўчганди. Бир кўнглим жарликдан юрмай, айланиб борсамми, деб ҳам ўйладим. Аммо кейин қўрққаним учун ўзимни ўзим койидим.
Жарликка тушганимда қанчалик хотиржам бўлишга уринмай, юрак уришим тезлашиб кетди. Миямга ҳар балолар келаверди. Хаёлимда худди дарахтлар ортидан нимадир чиқиб келиб, менга ташланадигандек эди. Бир амаллаб жарликнинг ярмини босиб ўтдим. Жарликдан олиб чиқувчи йўлга яқинлашганимда эса кўзимга оппоқ либос кийган қиз кўрингандек бўлди. У мендан хийла узоқроқда бошини эгиб турарди. Кўзимни ишқалаб, бошқатдан қараганимда уни яққолроқ кўрдим, бу Дилором эди. У менга қараганида эса қўрқиб кетганимдан ҳушимни йўқотибман…
Кўзимни очганимда шифохонада ётардим. Онам тепамда гирдикапалак бўлар, отамнинг эса пешонаси терлаб кетган, нуқул уф тортарди. Ўзимга келганимни кўриб, икковлари ҳам қувониб кетишди. Онам:
— Хайрият, сендан айрилиб қолдимми деб қўрқдим, болам! Нега ўша жарликдан юрдинг, гапир, нега ярим кечгача қолиб кетдинг?! — дея уришиб берди.
— Бўлди қил! — онамни койиди отам. — Мана, ўзига келди-ку! Хайрият!
Жавоб беришга мадорим етмади. Онамнинг ёнида турган ҳамшира эса мендан, аслида, нима бўлганини сўради.
— Жарликда Дилоромни кўрдим, — дедим зўрға. — У оппоқ либосда турганди.
Онам отамга маъноли қараб қўйди.
— Нима гап? Бирор нима бўлдими? — сўрадим бу ерда бир гап борлигини сезиб.
— Кеча кечаси Дилором оламдан ўтибди!
— Нима?!
— Эшитишимизча, эри маст бўлиб келиб, бўғиб ўлдириб қўйганмиш!
Онамнинг бошқа гапларини эшитмадим. Кўз олдимга оппоқ либосда бошини эгиб турган Дилором келди. Яна шуни англадимки, бойлик бахт келтирмас экан!
Таътил тугагандан кейин яна шаҳарга қайтдим. Ўқишни битириб, уйландим. Ҳозир шириндан-шакар фарзандларнинг отасиман. Аммо, барибир, Дилоромни унута олганим йўқ!
Тамом.
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮