“жонажон дугонажоним”лаб орқасидан энг ёмон кўрган душманим деб юришининг кўп марта ўзи гувоҳи ҳам бўлган эди.
Маҳзунхон ўзи шаллақи аёл бўлиб, маҳалладаги барча қўни-қўшнилар билан уришиб, эрталабдан то кечгача кўчада ўтириб олиб ўтган-кетганнинг ғийбатини қилиб ўтирарди. Уч нафар фарзанди бўлиб, ҳаммаси бошқа-бошқа отадан бўлганлиги учунми бир-бирига умуман ўҳшамас эдилар. Болалари ҳамфеъл атвори жиҳатидан ҳудди онасининг ўзгинаси эдилар. Маҳзунахон шу кунларда учинчи эрини ҳайдаб, нима қиларини ва кимдан алам олишини билмай ўтирганида унга бечора Лайло рўбарў келиб қолганди. Унинг гаплари Лайлони гангитиб қўйган бўлса-да, юраги тубида кимдир “Буларнинг барчаси бўҳтон, ишонма. Биласан, Маҳзунахон доим онангга зарар етказмоқчи бўлиб юради, қулай фурсат топилса албатта бир найзасини санчиб олади. Ишонма!” дерди.
Маҳзунахоннинг гапларига аҳамият бермасликка ҳаракат қилиб, тез-тез ёнида “Ҳўп” деб ўтиб кетган Лайлонинг ортидан:
-Вой тавба?! Ҳозирги одамларга ҳам ҳайронсан, сен асрандисан, ногиронсан десанг парвойига ҳам келтиришмайди-я?! Одамларга нима бўлган ўзи, шунчалар ҳам юзи қотиб кетадими қиз болани?!, - деб ўзича ғудранди.
Ўша куни кечки овқат устида Маҳзунахоннинг кундузи айтган гаплари Лайлонинг ёдига тушиб:
-Ойижон, ҳали уйга қайтаётсам, Маҳзуна опа мени чақириб олиб, сени ойинг билан даданг боқиб олишган деди... Шу ростми???
Сукунат....
Ойиси ва дадаси бир – бирларига маъноли қараб олдилар – да, дадаси:
-У аёлбилан умуман гаплашма қизим. Маҳзунахон яхши аёл эмас, - деди қисқагина.
Лекин... ойиси ҳеч нима демади...
Дадаси уйдан чиқиб кетган пайтда ҳудди шу воқеа Лайлонинг ёдига тушиб, нега ўша пайтда дадаси гапни қисқа қилиб саволига жавоб бермаганлиги, ойиси эса умуман гапирмаганлигини тушуниб етгандек бўлди...
-Ойижон, нега менга ҳақиқатни айтмагансизлар?
-.........
-Ойи, ойижон, - дея ойисининг ёнига яқинлашди.
Лекин ойиси қимирламай, бир нуқтага тикилганича қотиб ўтирарди. Лайло онасини ўзига келтирмоқ учун юзларига сув сепди, ўрнидан турғизмоқчи бўлди, лекин... Зебохон “гуп” этиб, ерга йиқилди... Лайло буни кўриб жон-пони чиқиб кетай деди. Сўнгра ўзини қўлга олиб, тез ёрдам чақирмоқчи бўлиб турганида, Зебохон аста-секин кўзларини очиб:
-Мени кечир қизалоғим, кечир..., - деб кўзларини қайта юмиб олди.
Давоми бор..
Фотима Жўраева
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar §e ⏮