У виждон ва ҳаё қалбида мужассам қизга уйланишнигина истар, орсиз қизга рўбарў келишдан ўлгудай қўрқарди. Ҳозир ҳам, соф юракдан, ҳеч қандай шубҳаларсиз унга ишонаётган рафиқасидан кўнгли тўқ.
«Инсон ўзи қандай бўлса, бошқалар ҳақида ҳам шундай ўйлайди. Хотиним мен унга хиёнат қилишим мумкинлиги ҳақида ҳатто хаёлига келтирмаяптими, демак, ўзининг фикри ҳам тоза. Баъзилар айтганидай, менга ҳаёсиз, виждонсиз қиз учрамади. Қани ўша ҳамма нарсанинг жавоби, аксинча, ҳаммаси аъло!»
Аъзам жавонидан янги кийимларини олди, атирларга бурканди ва кўчага чиқиб кетди. Чунки у эски ҳаётига қайтганди…
* * *
— Сизга қаттиқ боғланиб қолдим! — Лазиза жилмайиб эрининг қўлидан тутди. — Етимлигимни ҳам унутиб, ёнингизда бахтиёрман. Танишганимизга икки ой бўлди, аммо сиз билан бутун умр бирга яшагандаймиз, қалбан яқинмиз, шундай, а?!
— Ҳа, ҳа, қалбан!
— Аввалига сизни шўх, енгилтак, инсонларнинг ҳисларини ўйин қиладиган йигит деб ҳисоблагандим, — Лазиза оппоқ юзини қуёшга тутди ва нурли юзида ним табассум зуҳур этди. — Адашибман, сиз жуда яхши инсон экансиз. Бир ҳафтада юрагимни забт этиб, ҳатто уйланиш таклифини билдирдингиз.
— Ва сен рози бўлдинг!
— Ҳа, — ўксинди қиз. Аммо буни билдирмасликка уриниб, такрор жилмайди. — Тўғри, мен ҳам тўйим бўлишини, оқ кўйлак кийишни жуда истагандим, орзулар қилгандим, бироқ отангиз ўлганини айтганингиздан сўнг… Ахир тўй энг муҳими эмас-ку! Муҳими, биз оила қурдик, никоҳ ўқитдик. Ҳалиги… расмий ҳужжатлар тайёр бўлиб қолдими?
— Оббо, яна шу гапми? Нима менга ишонмайсанми? Бунча одамни қон қиласан, Лазиза, қочиб кетаётганим йўқ-ку!
— Илтимос, жаҳлингиз чиқмасин, мени нотўғри тушунманг, шунчаки ўн беш кунда битади дегандингиз, орадан икки ой ўтганига… — Лазиза эрининг хуноби ошаётганини кўриб, жим бўлди. — Мен сизга ишонаман, Аъзам ака.
Аъзам бу иш хусусида ҳеч кимга айтмаган. Лазизага қўярда-қўймай уйланиб, тез орада катта тўй қилиб беришга ваъда берганди. Йигит қизнинг кўнглини пуч орзулар билан тўлдираётганидан баъзан ўзи ҳам эзилар, яна аввалги ҳолатга тушишдан қўрқса ҳам нафс амридан халос бўлолмасди. Кунлар шу тарзда ўтар, бу орада Фарангизнинг кўзи ёришига ҳам оз қолган эди. У Лазиза ёки хотини ҳақиқатдан хабар топмаслиги учун ёлғонни шунчалар кўп ишлатардики, бора-бора рост гапиролмайдиган даражага тушганди.
«Чет эл сафари…, иш сабабли…, дўстларим билан…»
Бу баҳоналарнинг кети узилмас, Фарангиз яна қайнотасига дийдиё қилишни бошлаган, у тарафда Лазизанинг юрагига ҳам шубҳа ораларди. Охири гап-сўзлар Илҳом аканинг қулоғига бориб етди. Ўғлининг иккинчи уйини топиб борган ота иккинчи келини Лазиза билан суҳбатлашиб ёқа ушлади.
— Тинчликми, йиғлаганингдан кўзларинг шишиб кетибди-ку! — деди ҳеч нарсадан бехабар Аъзам Лазизага пешвоз чиқиб.
— Ўлган отангиз тирилиб келди!
Лазизанинг маъюс кўзида алам мавжланарди. Аъзам гап нимада эканини тушунди, отаси келиб, унинг барча сирларини ошкор қилганини, ҳозир уйида камига хивчин билан кутаётганини тасаввур этди.
— Хуллас, — деди Аъзам гапни лўнда қилиб. — Шу ергача экан манзилимиз, етиб келдик.
— Заррача уялмаяпсизми?! Демак, мен шунча вақтдан буён оилали эркак билан яшаб келаётган эканман-да?
— Хавотир олма, энди яшамайсан!
Аъзам ичкари хонага ўтиб, уч-тўртта кийимларини йиға бошлади.
— Инсон, — ҳовлиққанидан гап топа олмай қолган Лазиза Аъзамнинг орқасидан югуриб кирди, — шу даражада пасткашлик қилиши мумкинми? Бир бечора қизни ёлғонларга кўмиб, вақтинчалик эрмак қилиб, кейин жимгина кетиш… Жилла қурса, тирик отангизни ўлдига чиқарганингиз учун виждонингиз қийналмаяптими?!
Лазиза узоқ гапирди. Аниқроғи, Аъзам буюмларини йиғиб эшикни ёпиб чиқиб кетгунча.
* * *
Аъзам остонага қадам қўяр-қўймас, Фарангизни касалхонага олиб кетишаётганини кўриб, типирчилади.
Фарангиз ҳомиладорлик даврида қийналгани ва туғруқ оғир кечгани сабаб ҳаётдан кўз юмди, аммо ширингина қизалоқни дунёга келтиришга улгурди. Бир ҳафта мобайнида содир бўлган ишлар — Фарангизнинг бевақт ўлими, маърака югур-югурлари, янги чақалоқ ташвиши Аъзамнинг отасини ҳам чарчатган, Илҳом ака буларни кўтара олмай, тўшакка михланганди.