✍БЕГУНОХ ҚИЗЛАР ҚАРҒИШИ...
Аъзам касалхона ҳовлисида у ердан-бу ерга бориб келаркан, тобора хуноби ошиб, асаблари таранглашар ва: «Ишқилиб, қиз бўлмасин-да, ишқилиб, қиз бўлмасин!» дея пичирларди.
Тишлари ғирчиллаб, ҳатто тирноқ тишлашни бошлаганида, ёнига отаси келди.
— Тинчлан, ўғлим, ўзингни бос!
— Эй, дада, тезроқ кўзи ёрисайди, уйга кетардик, кутавериб ёриламан ҳозир.
— Сабрлироқ бўл, биламан, хавотирдасан.
— Ишқилиб, қиз бўлмасин-да! — Аъзам отасининг овутишига ҳам парво қилмай яна шу сўзларни қайтарди.
— Ие! — қария ҳайрат билан кўзларини пирпиратди. — Қиз бўлса, нима экан? Бу сенинг учинчи ё тўртинчи болангмиди-ки, буниси ҳам қиз бўлди, дея юрагинг сиқилса. Биринчисига фарқи йўқ, қизми, ўғилми, соғ туғилсин, болам.
Фарангизнинг, ниҳоят, кўзи ёриди. Қанча дуоларига қарамай, хотинининг қиз туққанини эшитган Аъзамнинг юраги негадир шув этди. У ҳатто бешик тўйида ҳам табриклаганларга қуруққина раҳмат айтган, ҳеч чиройини очмасди. Аммо бир куни қизини бағрига босиб, ўпиб қўйди. Аъзам гоҳ-гоҳида қизига муҳаббат билан боқардию яна хўмраярди. Хотираларида қолган ҳодисалар, ҳар куни тинимсиз миясида ғужғон ўйнайдиган гаплар тинчлик бермасди унга.
Кун сайин алғов-далғов тушлар кўра бошлаган Аъзам кундузлари уйқусиз тунларнинг аламини хотинидан олар, қизига хўмрайиб:
— Бошимга битган бало бўлмасанг эди! — дея бақирарди.
Фарангиз дабдурустдан ўзгариб қолаверадиган эрининг хурмача қилиқларидан чарчарди.
— Дадажон, ўғлингиз аввал бундай эмасди-ку, — йиғларди аёл қайнотасига нолиб. — Қизимиз туғилганидан буён буткул ўзгарди!
— Қизим, сабр қилинг! — қария гарчи келинининг фикрига қўшилса-да, вазиятни юмшатишга уринарди. — Бу ўзи олдиндан ерга урса, кўкка сапчийдиганлар хилидан эди…
— Бу феълидан хабарим бор, дада, — Фарангиз йиғи аралаш жон куйдириб кўксига муштлади. — Аммо ғалати қилиқлар билан ҳадеб нималарнидир ўйлаши, ярим кечаси қўрқинчли тушлардан терлаб уйғониши, ҳали ақлини таниб улгурмаган гўдакка тинимсиз бақириши, бу ҳаммаси ғайритабиий!
— Боланинг шовқини ёқмаётгандур-да, келин? — гап топа олмаган Илҳом ака талмовсиради.
— Ишонмайсиз, — Фарангиз кўзларини катта очди ва ён-верига қараб, гапида давом этди, — ишонмайсиз, Жамила жимгина ётса ҳам тепасида туриб, унга бақиради. Ўзингиз айтинг, бу соғлом одамнинг ишими?
— Ўғлимни жинни демоқчимисиз?!
— Йўқ, дада, асло, шунчаки худди ичган одамлардай… — Фарангиз бироз хижолат тортиб, лабини тишлади. — Ёки қандайдир ёмон нарсалар чекармикин, ўғлингиз?..
— Э-эй, бас! — ажинли пешонаси баттар тиришган қария келинига хўмрайди. — Индамасам, боламни гиёҳвандга чиқариб қўяяпсиз-ку. Энди нима, бир-икки ғалати қилиқ қилганларнинг бари гиёҳванд бўладими?! Бу гумонни бир менга гапирдингиз, бошқа ҳеч кимга чурқ этманг. Аъзам, аслида, фарзанди қизлигини эшитгандан буён бошқача. Биргина тахмин шуки, у ўғил кўришни кутган. Бор гап шу.
Аъзам отасининг эркатойи. Оилада энг кичиги эканлиги учунми, ҳамма унинг кўнглига қараган. Чунки онаси ёшлигида вафот этган. Шунинг учун ҳам у ёшлик чоғлариданоқ жуда бебош ўсди. Ҳаётнинг ҳар қандай лаззатларига қизиққан Аъзам мактаб даврлариданоқ барча зарарли одатларни синаб кўрган, енгил ҳаёт тарзига кўникканди. Ота ўша кезларни эсга оларкан, ўғлини гиёҳвандлик ёқасига келишига бир баҳя қолганида тўхтатганини эслади. Ва «Келиннинг гапида жон бор бўлса-чи?!» деган қўрқув оралади унинг юрагига. Аммо отаси буткул янглишаётганди.
Шу тариқа икки йил ўтди. Фарангиз иккинчи фарзандига ҳомиладор, эртаю кеч дуо ўқийди.
«Эримнинг жамийки тушунарсиз қилиқларига ўғил туғмаганим сабаб», дея ўйлаган аёл қўлларини кўкка чўзиб, Худодан ўғил сўрарди. Аъзам эса қўрқинчли тушлардан қутулган, бир мунча ўзига келиб қолгандай гўё. Ҳатто анчадан буён кўришмай қўйган эски дўстлари билан яна топишиб, одамовилик кайфиятидан аста-секин чиқиб, аввалги шўх Аъзамга айланаётганди.
* * *
Аъзам кўкрагини кериб, чуқур нафас олди. Ва аллақачон ўтмишда қолган сўзларни эслади: «Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор. Сен каби виждонсизга ҳаёсиз қиз учрасин…»
Аъзам уйланишидан олдин опалари, амма-холалари топган қизларнинг кўпи билан учрашди.