Сал туриб одамлар ғимирлаб қолишади. Бирор яхши инсон чиқиб олибкетар дедим-у ўйлаганимни амалга оширишга киришдим. Болани йўргаклаб, орасига мана шу суратнинг иккинчисини жойладим, — дея Роҳила опа расмга турмилиб йиғлаб юборди. Соҳибжоннинг аҳволи уникидан бир оз тузук эди, холос. — Болани девор ёнига қўйиб ўзим нарироқда пойлаб турдим. Кимдир ўша томонга юрди. Болани кўриб қўлига олди. Кейин уни кўтариб чироқ нурларидан ўтди-ю қоронғуликка сингиб кетди. Юзини кўролмадим. Лекин эгнидаги кийим милиция формаси эканлигини пайқадим. Домлангиз билан тошкентга қайтганимиздан кейин у киши мендан анчагача хафа бўлиб юрди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, ўн жойимни ўймайин бефойда...
Соҳибжон бошқа тинглолмади. Унинг бошини ўзининг ўй-хаёллари чулғаб олди. Роҳила опанинг ўғлини бошқа кўрмагани, умрининг охирида лоақал бир марта дийдорлашгиси келаётгани ҳақида айтганлари умуман аҳамиятсиздек туюлди.
У онасининг «суратдаги чақалоқ сенсан» деганидан тортиб, қайнонасининг «эгнида милиция формаси бор эди» деган сўзларини кўнглидаги шубҳа билан бир келмаслигини чин дилдан истарди.
— Роҳила опа ташлаб кетган гўдак менман. Менинг отам офицер, демак мен бу аёлнинг ўғлиман. Унинг хаёллари қатъий ҳукм чиқарди. Бутун оламга изтиробли боқди кўзлари. Куёвининг аҳволини кўрган қайнона айтганларимдан кучли таъсирланди деб чой қуйиб узатди. Соҳибжон эса ўрнидан турди-да машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Уйдаги сандиқларни титкиларкан ниҳоят излаганини топди. Расмга тикилиб қўшни хонада гурунглашиб ўтирган ота-онасидан сўради:
— Ойи, дада суратдаги болакай менман-а?
— Ҳа, — деди улар баравар. — Ҳа-да, ким ҳам бўларди, — такрорлади отаси. Йигит уларни бошқа безовта қилмади.
Тун. Ҳаммалари уйқуга ётаркан, ота-онасининг суҳбати бехос қулоғига чалинди. Онаси зорланди:
— Дадаси, неча марта айтдим зорманда суратни йўқотайлик деб. Ана, ўғлим ниманидир сезган... Бир умр ота-онаси келиб олиб кетишидан чўчиб яшадим.
— Қўй, онаси, ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку. Уни ҳеч ким олиб кетмайди. Шунчаки сўради-да. Соҳибжонни биз катта қилдик. Вояга етказдик. У бизнинг ўғлимиз, бировга бериб қўймаймиз. Ўша тунни яхши эслайман. Вокзал ёнидаги бозорча олдидан топгандим уни. Кимлардир боладан безор бўлганда, биз тирноққа зор эдик. Уни ҳеч кимга бермаймиз, ҳеч кимга, — ҳар сўзини дона-дона қилиб гапирарди Шерзод ака хотинига.
Энди Соҳибжонда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шерзод Тўраев ва Латофат опа уни асраб олган ота-онаси, Шуҳрат Солиҳов ҳамда Роҳила опалар туққан аммо воз кечган ота-онаси эканлигига у амин бўлди. Соҳибжон ҳозир бу нарсалар ҳақида ўйламасди. Унинг қалбини бундан минг чандон ортиқроқ ғам кемирарди.
— Наҳот Нигина менга сингил... Наҳот ўз синглим билан... Бу савол бир неча кунда уни адо қилаёзди. Кимдан қандай қилиб, нимани сўрашни билмади.
Бироқ ўша кундан бошлаб Соҳибжон ҳеч кимга чурқ этмасдан Францияга ҳужжат тўғрилай бошлади. Ва тез муддатда оиласи билан жўнаб кетди. Унинг бу ишига ҳамма ҳайрон эди. Эрининг уйига қўнғироқ қилишга ҳам рухсат бермагани Нигинани қаттиқ ранжитди.
Соҳибжон аёлига яқинлашмай қўйди. Аламини ишдан олди. Сўнг миясига келган фикрни амалга оширишга киришди. У тақдири ҳақида китоб ёза бошлади.
Азоб ва изтиробларга, жавобсиз саволларга тўлиб бир неча ой ўтди.
Ёзганлари «Хазонларда қолган кунларим» номи билан нашрдан чиқди. Соҳибжон китобга ўзининг ҳаётини туширди. Ўша хазонли тунда ташлаб кетилганидан тортиб, бугунги кунигача ёзди.
Йигит китобнинг илк нусхасига уч ойлик Бекзоднинг суратини солиб ота-онаси, қайнота-қайнонасига юборди. Шерзод ака билан Латофат опа тушунмади. Бироқ домла билан Роҳила опа ҳангу-манг эди. Китобни олган кундан домланинг аёли тўшакка михланди.
Шуҳрат ака куёви билан қизига телеграмма жўнатди.
Улар етиб келишганида Роҳила опа сўнгги нафасларини олаётганди. Аёл Соҳибжонни ёнига чорлади, нафаси бўғзига тиқилиб базўр пичирлади:
— Мени кечир ўғлим!
Онасини сўнгги йўлга кузатаркан, Соҳибжон куюниб йиғлади. Бу куюнчакликни ҳамма ўзича мушоҳада қилди, ўзича тушунди. Қабр бошидан қайтганларида домла Соҳибжонга уйдаги сандиқдан пул олиб чиқишни буюрди. Йигит сандиқни очди.