Истайман.
Аммо, ҳеч бир эс-ҳуши жойида йигит соқов қизга уйланмайди...
Бу учрашув фақат дилимга озор беради холос, - дея Умида йиғлаб юборди.
У шу пайт дод дегиси келар, аммо овоз чиқаролмасди. Ҳамида опа айтган гапидан пушаймон бўлди.
У қизини бағрига босди, лекин уни юпатиш учун ҳеч нарса дея олмади.
Умида қанчалик норози бўлмасин йигит у билан учрашди. Беҳзод олдиндан унинг кузатиб юрган, Умидага кўнгил қўйганди. Йигит унинг йўлини тўсар, қиз рад этсада, унга албатта уйланишини бот-бот такрорларди. Бу пайтда қизнинг қалбида ҳам муҳаббат учқунлари барг ёза бошлаганди. Умида қанчалик инкор этмасин барибир ўша истарали йигит ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолганди.
Ахири Умида Беҳзоднинг ҳислари самимийлигига ишонди.
Бир неча кун ўтгач Ҳамида опа ётиб қолди. Умида онаси ёнидан жилмай ўзи парвариш қилди. Шифтга қараб ётаркан онанинг хаёлларидан "Балки ўшанда ўжарлик қилиб Комил акани айбламаганимда, уни кечирганимда қизим шу аҳволга тушмасмиди?” деб ўзига савол берарди. Шунда йиллар давомида қизини кўришга келган Комил акага нисбатан қилган ноҳақликларини ҳам ўйлаб виждони қийналди. Қизининг тўй хабарини беришни дилига тугиб қўйди. Қизининг бахт, қувонч уфуриб турган юзини, ўн беш йил олдинги нур кўзларида қайта уйғонганини кўриб кўнгли бироз таскин топди.
Ҳамида опа оёққа туриб, соғайиб кетгач қудалар тўйни бошлаб юборишди. Умиданинг қалбида эса ҳаяжон, янги ҳаётга қадам қўйиш олдидаги қўрқув ҳукмрон эди.
У волидайи муҳтарамасидан оқ фотиҳа олгач, онаси билан унутилмас кунларни ўтказган уйини ташлаб кетаётганида болалигида йўқотган, аммо бир умр хотирасида сақланиб, яна бир бор эшитишни қалбининг туб-тубидан истаб яшаган овоз қулоғига чалинди. Умиданинг рўпарасида у интизор кутган, соғиниб яшаган, бир бор кўришга муштоқ бўлган отаси турарди.
У Комил акага тикилиб турганча, кўз ёшларини тўхтата олмасди. Ич-ичидан соғинч аралаш меҳр туйғуси жўш ураркан, йиллар давомида айтишни истаб келган сўзни лаблари зўрға пичирлади: "Да-да, дадажон!”.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮