Ўқишни тамомлаб мактабга ишга кирди, ўқитувчилик касбида ишлай бошлади,
яхши ниятда тақиллатган совчиларнинг ҳеч бирига рўйхушлик бермас, онасининг совчиларнинг ўғли билан учрашувга чиқишини айтиб зорланишларига қарата:
- Барибир, кўнглимдаги йигит эмас экан ойижон, дугоналаримдан билиб олдим,- дейиш билан кифояланади. Ана шу гаплар билан ҳам ёши ўттизга бориб қолди. Онаси, қиз болани вақтида узатиш кераклигини, маҳалла-куйда одамлар роса гап-сўз қилишаётганини айтиб қанча кўз ёши қилмасин, қиз:
- Пешонамда бўлса, бирор кун турмуш ҳам қиларман. Менга ҳам шундай юриш ҳавасми?!-дейишдан нарига ўтмасди. Аслида Дилрабонинг кўнгил қўйган кишиси бор эди. Улар бир-бирини яхши кўриб қадрлашар, вақти келиб бахтдан гуллаган оила қуришни орзу қилишар эди. Дилрабо кўнгил қўйган кишисини жуда ҳам ардоқлар, вақти келиб турмуш қурганларида уни кўз қорачиғидек асраб авайлаб, бекаму кўст рафиқалик хизматини адо этиш билан бирга, ҳаётда ўз ўрнини қайта эгаллашига кўмак беришини астойдил ният қиларди. Улар тергов жараёнигача мутлақо учрашишолмади. Фақат судда Дилрабо йигитнинг беайблигини айтиб гувоҳлик бергандагина, Шукроллининг чўкиб қолган бўй-бастини кўриб, қизнинг кўнглида айбдорлик ҳисси уйғонди. Судя ҳукмни ўқиб эшиттирганида онасининг "Ўғлим, онанг ўлсин, болам!Ўзингни эҳтиёт қил! Сени Худога омонат топширдим” деб бўзлаганини кўриб, бу оғир ҳис юрагида залворли юкни пайдо қилди. Шу-шу йигитнинг аҳволидан тез-тез хабар оладиган бўлди, бир йилдан кейин Шукрулло узоқроқ вилоятдаги турмага жўнатилгач, улар хат ёзишадиган, меҳнат таътили пайтида Дилрабо ота-онаси вилоятдаги дугонасиникига бориб келишни айтиб рухсат сўраб, Шукруллодан хабар олиб қайтарди. Бора-бора бора бу яқинлик илиқ тус ола бошлади. Қиз аввал қалбидаги туйғуларга аҳамият бермай, уларни шунчаки беайб йигитнинг қаршисидаги гуноҳкорлик ҳиссига йўйди. Аммо кейинчалик, йигит билан бўладиган суҳбатлар, мактуб ёзишмалари унинг кўнглидаги, ўзи истаган инсон эканлигини билдирди. Муносабатлари жиддий тус олиб, аҳду паймон қилишди. Шундан бери Дилрабо Шукруллони кутиб, совчиларга рад жавоби бериб келади. Яқинда амнистия туфайли, жазонинг ўн йилини ўтаб бўлган йигит озодликка чиқди. Дилрабонинг қувончида чегара йўқ. Йигит уйига қайтгач,бир ҳафта ўтар ўтмас Дилраболарникига совчи йўллади. Аввалига қизларини қамалиб чиққан йигитдан сўраб келишгани ота-онага малол келди. Бироқ қизининг шу йигитга турмушга чиқаман, деб оёқ тираб олиши онани ҳайрат ва саросимага ташлади. Воқеанинг қолган қисми эса, ўзингизга аён.
Қизининг гапларини эшита туриб, Марҳабо опанинг кўзларига ёш қалқди:
- Шунча гапни мендан ҳам яширдингми қизим?
- Бу гапларни яшириб кўтариб юриш менга ҳам осон эмас. Ўзингиз ўйланг, мени деб келажаги порлоқ бир йигит ўн йил қамоқда ўтириб қайтса. Унаштирилган қизи айниб, тўйи бекор қилинса. Ўшанда онаси шўрликнинг ҳолатини кўриб, ўзимдан нафратланиб кетганман. Агар мен ўзбошимчалик қилиб қилиб ярим тунда ётоқхонадан уйга келмоқчи бўлмаганимда ўша безориларга йўлиқмасдим. Оқибатда, Шукруло ака ҳам ҳозир қамалиб чиққан одам эмас, олим, ўз ишининг билимдони, бахтли оиланинг таянчи бўларди. Ойижон, тезроқ дадамга ҳаммасини тушунтиринг. Ўзи Шукрулло акамнинг онаси эзилиб адо бўлган, яна сизларнинг бунақанги қаршиликларингиз ҳам бояқишни баттар чўктириб қўяди-ку. Менга ишонинг, улар жуда ҳам яхши инсон. Мана кўрасиз, мен, биз -Шукрулло акам иккимиз албатта бахли бўламиз. Баъзан ўйланиб қоламан, уларнинг тақдирида мен битилганим учун ҳам Аллоҳ бизни шу синов билан имтиҳон қилганми. Ахир, ўша пайтлари танишиб қолганимизда улар менга уйланолмасдилар, мен ҳам ҳеч қачон икки кўнгилнинг орасида турмасдим-ку, тўғрими ойижон? Шундай экан, кўнглингиз хотиржам бўлсин, ҳаммаси яхши бўлади!- Марҳабо опа қизини бағрига босиб сочларини силади:
- Илоҳим айтганинг келсин, болам. Илоҳим тақдирингдаги инсон билан қўша қариб муроду мақсадингга етгин...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮