Ибрат Бекати


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Давомини ўқиш учун Ибрат Бекати каналига қўшилган бўлишиншиз керак 👇🏻

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


AYOLLAR SAHIFASI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙Қурбон хайит байрами барчангизга муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

👉 AYOLLAR SAHIFASI


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал


Дўстлар!

Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, — дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.

Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шу ерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди

Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

🌱 Ибрат Бекати


ҲЕЧ ҚАЧОН КАРАВОТНИ ЭШИККА ҚАРАТИБ ҚЎЙМАНГ

Агар ётоқхонангиз кичкина бўлса ҳам, тўшакни эшикка қаратилмайдиган қилиб жойлаштиринг

чунки...😧👇👇


Эркакларга насиҳат

• Қачон аёлинг ўзини заиф хис қилса, унга отадек бўл.
• Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
• Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
• Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
• Қачон у қўрқганда уни махкам тутиб бағрингга бос, севучи эр бўл.
• Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
• Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


Бир куни икки дўст баҳслашиб колишибди ва бири иккинчисининг юзига тарсаки туширибди. Тарсаки еган дўст, дили оғриса ҳам, бир сўз айтмай, қумга "Бугун чин дўстим менга тарсаки туширди", деб қумга ёзиб қуйибди.
  
Улар йўлларида давом этаётганларида, дарёга дуч келишибди ва дарёда чўмилишибди. Тарсаки еган йигит чукиб кетгаетганида, дўсти қутқариб олибди. Тошга "Бугун менинг чин дўстим ҳаётимни сақлаб колди" деб ёзиб куйибди.
  
Дўстига тарсаки туширган ва хаётини сақлаб колган йигит сўрабди:
- Нега сени хафа қилганимни қумга ёзиб, ҳаётингни сақлаб қолганимни тошга езиб куйдинг?
- Кимдирдан дилинг оғриганида, хафагарчилигимизни шамоллар учириб кетишни учун кумга езишимиз керак. Бизга яхшилик килишганда эса, ҳар қандай кучли шамол ҳам учираолмаслиги учун тошга ўйиб туширишимиз керак...

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


❗️Диққат: Ҳайит куни бу ишларни асло қила кўрманг! (видео - 02:48)

☺️ Ассалому алайкум, Бугун Арафа эртага ҳайит, энг яхши дуолар ва шу кунларда қилинадиган яхши амалларни билиб олиш учун, Арафа ва Ҳайит байрамига яқинларингизга тайёр табрикларни шу каналга жойлаб борябмиз.

🥰 Иншааллоҳ манфаатли бўлади, ҳозироқ пастдаги тугмалар орқали обуна бўлиб олинг 👇


Айтишларича уч хил қалбда ҳикмат бўлмас эмиш:

1. Ғами факат рисқ топиш бўлган қалб.
2. Одамларга ҳасад қилувчи қалб.
3. Мансаб ва обрўни севган қалб.

Дустларим хулосаларингиз хаётингизни белгилайди.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ!

8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар.. гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


ҚАЙНОНАМ ВА ЭРИМНИНГ 7 ЙИЛЛИК АСЛ ЮЗЛАРИ БУГУН ОЧИЛДИ ЭХХ НОМАРДЛАР 😢

Кечаси эрим билан 3 ёшли ўғлимнинг қаттиқ йиғлашини эштиб уйғониб кеттик, ёнига борсам қўллари қалтираб, ранглари оқариб кетган, мен қўрқувдан тезда тез ёрдамга телефон қилишни бошладим, лекин эрим қўлимдаги телефонни тепиб юборди.

Ўғлим учун тез ёрдам чақиринг деп дод солдим, аммо эрим ва қайнонам тош бўлиб қолишди. Мен нималар бўлаётганини чунмадим, эрим бирданига мени ва оғлимни кўчага итаришни бошлади, мен йиғлаб ўғлим билан эшик ёнида турганимда менга бир вароқ берди ва мен очдим. Ичини ўқишим билан дунё кўзимга қоронғу кўрина бошлади. У ерда эримнинг...
ДАВОМИ 😰👇


Ким биландир дўстлашмоқчи бўлсангиз:

- К
ўринмасангиз, излайдиган;
- Ғафлатда қолсангиз, огоҳлантирадиган;
- Ўзини дуо қилганда, сизни ҳам унутмайдиган;
- Ҳаёт денгизида қайиғингиз адашса, тўғри йўлни кўсатадиганлар билан тутунинг!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


Донишманддан бир эркак сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1.
Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


👀Психологик тест

📲 Ҳозир телефонингизни қай тарзда ушлаб турибсиз?

Бу тест сизни кўп очилмаган қирраларингизни очиб беради❗️👇🏻


https://t.me/ibratlik/44468


AYOLLAR SAHIFASI dan repost
🌙 Арафа Муборак бўлсин!

Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир-биримизни арафа куни ва қурбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин! 🤲


💐 Бугунги арафа куни ва келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Яқин инсонларингизни арафа куни билан табриклаб қўйинг!

Аёллар учун телеграмдаги энг фойдали каналга уланиб олинг 👇
https://t.me/+pdSdk9gam31kZTRi


Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

P.S.: 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


ЯПОН халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Қанчалик текис ва тўғри бўлсанг хам, барибир баъзи одамлар сени қинғир-қийшиқ кўради.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:

1)
Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:

1)
Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

• Пулинг кўпайиб, кўтарилиб кетсанг, дўстларинг сенинг кимлигингни билади...
• Пулинг камайиб, йиқилиб тушсанг, сен дўстларингнинг кимлигини биласан...

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.