SHAXDIAS dan repost
🤔 "Бир зум уринишдан тинма!" 🤔
✳️ Бугунги КУН УЧУН аффирмация ✳️
🔵 Давлати бисёр бадавлат киши бойлигим ҳеч қачон тугамайди деб ўйласа, бекорларнинг бештасини айтибди. Худо кўрсатмасин, унинг даргоҳига мусибат бориб қолсами, шўрлик нима қилишини билмай қолади. Бу мусибатнинг шафқатсиз башараси олдида донг қотади. Шу ёруғ оламда унга қиёмат қўнгандай туюлади.
🔵 Устига-устак омадсизлик ва тушкунликлар, ғам-қайғу ва алам-изтироблардан азбаройи тинка-мадори қуриган қашшоқнинг ҳолига вой. Аста-секин у ҳаракат қилишдан тўхтайди, ўз омадини тутиб қолишга ва муваффақиятh қозонишга уринмайди, ҳатто қўл узатиб турган омадни кўзи кўрмайди. Аввалбошда ҳар қанча самарасиз кўринса- да, бир зум уринишдан тинма.
🤔 “Дунёда доимий нарсанинг ўзи йўқ" 🤔
🔵 Эсингда бўлсин: дунёда доимий нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаётингдаги ўзгаришлар табиат фаслларига ўхшайди ва бу муқаррардир. Яхши ҳам, ёмон ҳам, бари ўтади.
Бўлғуси келажакни ўйлаш керак эмас. Урушдаги каби ҳаётда ҳам узоқни кўзлаган режалардан маъни йуқ. Ҳаммаси рақиб амалларининг тасодифларига боғлиқ, бу тасодифларни олдиндан билиб бўлмайди, аммо у билан қандай курашишни билмоқ зарур.
🔵 Агар душманларинг бўлмиш кўнгилсизликларга қарши туришга тайёр бўлмасанг, у йўлингда муайян изчилликда юзага келаверади ва ҳаётинг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган парвоз ва таназзуллардан иборат бўлади. У бўрон вақтидаги денгизнинг улкан тўлқинларига ўхшайди.
🔵 Денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтиши, тонг ва шом, бойлик ва қашшоқлик, қувонч ва ғам — бу кучларнинг ҳар бири сенинг устингдан ҳукм юргиза бошлайди, аммо улардан ҳар бирининг ўз вақти бор.
🔵 ШУ ЕРГА ЙИҚИЛИШИМНИ БИЛГАНИМДА ОЛДИНДАН ПОХОЛ ТЎШАБ ҚЎЙГАН БЎЛАРДИМ, ДЕЙИЛАДИ МАҚОЛДА. ҚАЕРДА ҚОҚИЛИШИНИ ҲЕЧ КИМ БИЛМАЙДИ. АММО КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРГА ҚАРШИ ТУРИШГА ТАРАДДУДЛАНА ОЛАМИЗ.
@PSIXOLOGIY