Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилиши жараёни мураккаблаштирилди
■ Бугунги кунда фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
■ Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
■ Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.
■ Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
■ Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
■ Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.
■ Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
■ Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.
■ Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
■ Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.
■ Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.
■ Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.
Manba
@INSONvaHUQUQ