#Ёшларга_эътибор Вилоят ҳокими имконияти чекланган ёшларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмади
Хабар берганимиздек, бугун 3-декабрь - “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрида хайрия акцияси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, имконияти чекланган шахсларнинг қўл меҳнати маҳсулидан бир нечтасини харид қилди. Бу ташаббусга барча ташкилот раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик ҳам қўшилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ҳар бир имконияти чекланган ёш билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Уларнинг сўзида, кўзида Президентимиз томонларидан берилаётган эътибор ва шарт-шароитлардан мамнунлигини сезиш мумкин.
👉 https://gov.uz/oz/qashqadaryo/news/view/29302 👈
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Мулоқот давомида компьютерга қизиқишини билдирган, келажакда IT соҳасини эгаллашни мақсад қилган имконияти чекланган ёшларга вилоят ҳокими топшириғи билан бугунни ўзида ноутбуклар тақдим этилди.