ИБРАТЛИ ДУНЁ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз

Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Ibratli_admini

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НЕГА АЯМАЙДИ
ОДАМНИ ОДАМ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

2.8k 0 100 9 12

#Психолог_маслаҳати

КЕЧИРИМЛИ БЎЛИНГ...

Кечиримли бўлиш онгимизни хафалик ва ғазабнинг оғир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхши қувватга жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида сиз томонга бахт, омад, меҳр ва муҳаббатни жалб этади. Аслида хаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида ўз изини қолдиради ва муваффақият йўлини тўсиб қўяди. Кераксиз ва нохуш ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг, шунда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни эслайвериш ҳар хил касалликлар, тошмалар ва тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, онгли инсон бундай қилиши мумкин эмас.

Ҳа, сизнинг дилингизни оғритган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилган бўлиши мумкин. Сиз ҳақдирсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришни ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларини унутинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ

Ушбу услуб 80-йилларда ишлатилган, аммо спорт заллари пайдо бўлиши билан у "модадан чиқиб кетди" ...

😍БУ УСУЛДА 10МИНГ ИНСОН ОЗДИ

❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз:

10:00 - 250 мл
13:00 -250 мл
......

ОЗИШНИ ИСТАСАНГИЗ БАТАФСИЛ ЎҚИНГ 👇🏻


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
У  ПАЙТЛАРДА...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

6.3k 0 143 9 19

​​АВВАЛЛАРИ...

Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин... 


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Baxor faslida yuzingizni ajin va dog'larga qarshi, qanday parvarish qilishni bilmayapsizmi?! 🤷‍♀️

Tezdaaa "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga kirvoling! 💁‍♀️

Uy sharoitida sinalgan va ishonchli yuz parvarishi, dietolog va kasmetologlarni foydali tavsiyalari BEPULGA berib boriladi! 🙆‍♀️

"AYOLLAR DUNYOSI" kanalimizga OBUNA BO'LING! 👇👇👇

    🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
    🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА...

✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН "ЎЗИМ" ГА МАКТУБ

🍂 Азизам, қариганингда..

1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..

2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.

3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.

4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан дойим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.

5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.

6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.

7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган.

8. Набирали булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.

9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.

10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

17k 0 567 21 124

#ДИҚҚАТ #ДИҚҚАТ

💡Миямизга дам берамиз. Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг!


Агар бу расмда сиз бобойни кўриб турган бўлсангиз, унда аллақачон пенсия чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди.

😳Расмда аслида нима тасвирланганини кўриб, ўзингизни йўқотиб қўйишингиз хеч гап эмас

ТЎҒРИ ЖАВОБ 👇🏻


​​​​.
БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ...


Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан.
Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан.
Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар.
Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар.
Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан.
Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан
Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан.
Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан.
Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди.
Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди.
Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш.
Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш.
Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай.
Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай.
Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади.
Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади.
Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади.
Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир.

Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар.
Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар.
"Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар.
Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир.

Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан.
Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан.
Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан.
Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан.
Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр.
Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур.
Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр.
Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику!


Мастура Хожи Она

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

17.5k 0 700 25 114

👩🏻‍🦰КОСМЕТОЛОГЛАР АЁЛЛАРДАН ЯШИРИБ КЕЛАЁТГАН СИР!

Хар ойда, 200-300 минг пул сарфлаб келаётган аёллар диққатига! Косметологга бориш шарт эмас.

Аптекада арзимаган 3000 сўмга берадиган ушбу крем, сизнинг юз ва терингизни 18 ёшдагидек қилиб қўяди. Терингиз бетакрор тарзда гўзаллашади!

Бу дори... ( пулингизни тежаб қолишни истасангиз, батафсил билиб олинг👇🏻)


​​​​Ўз онангизни қачон охирги мартта қучоқлаб ўпдингиз ? -  деб сўрасам, эслолмайдиган инсонларни учратдим.

Бир отахонни уйларига мехмонга бордим.
80 дан ошган чол. Иймонли.
Хатто шўро даврида ҳам ибодатда бўлган мўмин.
Хонага бир йигит кириб келди. Отахон ўрниларидан туриб қучоқлашиб кўришдилар. Кейин менга:
— Ўғлим бўлади - дедилар табассум билан.
— Сафардан келдиларми? - деб сўрадим мен.
— Йўқ, ишдан келяпти - дедилар.
Шу он жуда ҳавасим келди, меҳр оқибатга ва мен ўзимга сўз бердим:
— Бугундан бошлаб мен ҳам ишга борсам ёки ишдан келсам:
Онамни, аёлимни, фарзандларимни қучоқлаб ўпиб қарши оламан деб.

Бу воқеага 7 йил бўлди. Онамни қувончи мани бахтим. Оилада файз фақат онам биландир.


Сизга саволим:
-  Охирги мартта қачон онангизни қучоқлаб ўпдингиз ?

Миразиз Ахмедов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

16.4k 0 292 20 86

❗️❗️❗️АЁЛ ЭРИНИ СЕВИШИ БЕЛГИЛАРИ

Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:

— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:

— ...

👉Донишманднинг жавоби...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЯХШИЛАРНИНГ ЮЗЛАРИДА

Яхши инсон яхшиликка қул бўлади,
Улар учун жаннатларда ҳур бўлади,
Аниқ ишонч билан айтаман шуни:
Яхшиларнинг юзларида нур бўлади...

✍🎙Бахтиёр Фидоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

24.2k 0 675 60 81

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони

44.8k 0 2.8k 76 61

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллохим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!

Азизларим, дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

51.6k 2 2.2k 95 95

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Аллохга  омонатсиз...!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

29.3k 0 657 100 58

#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

28.9k 0 525 19 104

Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийим ҳақида бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.