Ҳусниддин Мирзалиев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...

Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Яқинларим, таниш-билишларимдан бирорта бўш Узкард картасини эрта тонгдан пешин вақтигача сўраб-суриштиришларим натижасида шундай ҳулосага келдимки: Кредити бўмаган бирорта мард қомабди. Чегара ортидан қидирмадим халос...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Айтишларича эртандан бошлаб ҳафта охиригача кундузи +15 иссиқ бўлармиш...

Юқароқ кийимларни тугунлардан олиб, эртанги кунга тайёр қилиб қўямиз!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Эркакларимизга осон бўлмаяпти. Дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида Ўзбекистон топ-10ликка кирди

Ҳисоб-китобларга кўра, 8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларга айланган. Бу борада Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар), Австралия (22 доллар) АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолган. Таққослаш учун Болгарияда битта гул букети нархи 1,8 долларга баҳоланган.

Ўзи арзон нарса қоляптими бирорта, деган ўринли савол қийнай бошлаяпти...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

Абдулқодир Полвонов

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Вилоятликларни кириб келаётганидан норози бўлган айрим нималар, энди хитойликлар босиб кетаётганидан хавотирда. Нимаям дердиз, кўникиб кетасиз нима қиса мободога...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Эшитишимча бугун юртимиздаги барча ишхоналардаги ҳодимлар ишларини одатдаги кундан 1 соат олдинроқ тугатишлари мумкин бўларкан. Аёллар баҳонасида эркакларимизни кўкрагига шамол тегиб қоларканда. Бу менга Титаник фильмидаги бир воқеани эслатди. Қайиққа секин билинтирмай ўтирволадиган мўйловли амаки бор эдия, эсизда бўса. Саломаат!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Бировнинг бир танга ҳақини олган бўлсангиз, вафотингизга қадар уйни калитини бериб бўлса ҳам, рози қилиб олинг. Чунки қиёматда Жаннатнинг калитини уни рози қилмай ололмайсиз.

Рамазоннинг илк жумаси муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ўзбеклар нима дейди?

Дин ҳақида: - Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!

Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.

Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.

Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.

Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).

СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..

Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.

Америка ҳақида: - Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.

Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.

Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.

Газеталар ҳақида: - Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.

Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг интернетда сайти бор.

Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.

Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Навбатдаги тонгни ҳам оттириб олдик. Ҳамма жой-жойини эгаллаб улгурган бўлса, ишни бошладик бўмаса!😅

Байроғимиз доими хилпираб турсин!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан. Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар. Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди. Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Баъзида телеграм каналлар каментарияларида йигитти гуллари чиқиб қоладию. Мен бир, мен икки деган. Шундайлардан бирига каментда ҳозир қуйидаги жавобни ёздим, сенсираб:

"Спор ўйнайман, соғлом бўлган йигирмага кирмаган бир шимилдириқсан. Йигирмадан ўтган бўсанг, миянгни қайсидир функцияси нотўғри ишлайди. Ёшликдаги тепки ёки бош ёрилиши асоратлари бўлиши мумкин."

Ишанинг узооқ ўйланиб турди, жавоб беришга. Кейин бермай ҳам қўя қолди. Нимадир дей деса ёзганларим тушяптида унга. Каментда шунақа нарсалар ёзманглар, вазиятга қандайдир фикр бўлмаса, бу ҳаммага дундуклигингни кўрсатишинг шарт дегани эмас. Унақамасда энди бро, вашше қанақа бро. Сенларни бро дейишгаям ўйланади одам. Блинчик деса бўлади ома, салга йиртилиб кетадиган...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ҳайрон бўлманг, манфаатлар тўқнашадиган замонларда яшаяпсиз. Кимдир сизга нимадир қарз ёки мажбур жойи йўқ. Буни тўғри қабул қилиш лозим. Муомиласи ўзгарган бўлса, фикрлаб кўринг балким олдингидек фойдангиз тегмай қолгандир. Ҳеч кимга қаттиқ ишониб, ўрганиб ҳам қолманг. Сотворади ярим чақага, ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бекор маззаиз қочиб ўтираверасиз, ниме унақа бўлди экана деб...

Ўшанчун ҳар эҳтимолга қарши гитара чалишни ҳам ўрганиб қўяверинг, жаа қийнаб юборишса гитара деворасизда...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! 
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...

Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг... 
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ Жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...

Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда...
Шу озгина ҳаётни дўзаҳга айлантирмай, чиройли яшанг... 

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Шунча йиллардан бери телеграмда ижод қиламиз. Озми-кўпми танишлар орттирдик. Яқин-яқингача телеграм бизнеси қанчалик зўр эканлигини яқинларимга куйиб-пишиб тушунтиришга урундим. Орадан бир муддат ўтгач, бу нарсалар бекор вақт кетказишдан бошқаси эмаслигига ақлим етди, ўппа ўзимга қойил. Чунки Бу ишга ҳозирги пул қадри билан ҳисоблаганда яхшигина(15-20 минг, ўртача) сармоя киритиш лозим. Уйлаб қарасам, атрофимдаги дўстларим ҳам, қариндошларим ҳам ўрта қатлам ҳисобланади. Яъни, маълум бир касб билан қайсидир ташкилотларда ишлашади. Тўғри, ойликка ишлайдиган одам кўз ўнгида тепадаги қавс ичидаги пуллар, бу топиб бўлмайдиган пуллардек кўринади. Албатта қийин, хатто ўзимдаям шунча пул йўқ ҳозир. Лекин ўша пулни қандайдир бизнесга тикмасангиз, молиялаштирмасангиз, умрингизни гуллаган, кучга тўлган вақтларини бой беришингиз, ўзингизни бегона ликопчада ўтиргандай ҳис қилиб ўтишингиз мумкин. Керак бўлса белингиздан қувват кетганича. Қувват кетганида эса сизни ўрнингизни фарзандларингиз эгаллашади. Чунки ўзингиз ёшлик даврида қилмаган таваккалингизни фарзандингизга қилдирармидингиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, танлов ҳуқуқи доим бор.


Албатта, сизга қариганда нафақа беришади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кеча шаҳримиздаги поликлиникага ишим тушиб, шифокор қабулига бордим. Хонада уч киши ўтирибмиз, шифокор, хамшира ва мен. Текшириб, суҳбат қуриб бўлгач, менга шифохонада даволанишимга йўлланма ёзиб бериши керак эди. Қарасам шифокорни сал кайфияти йўқ. Ака дедим, бир обед қиберай сизларга ёрдамиз учун. Шифокор ва ҳамшира бир-бирига маъноли қарашди. Фақат бир муаммо, нақт пулим йўқ, карта берсалариз клик қибераман дедим. Мана шу вазиятда ҳамширанинг олтин сўзлари шифокорни маставасига қатиқ бўлди. Ҳамшира бирдан менга маъноли боқиб, фақат мени картамга ўтказасизда, шифокорни кредитлари бор, босиб қолади деб берса денг. Бизни икки дақиқага ҳоли қолдира оласизми ака, деб берди шифокор. Ўзи кетмоқчи бўлиб тургандима. Ҳамширага бурилиб, карта рақамизи семес қилиб юбориб қўйинга дедиму...

Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Эрталабдан телеграмни қуйидаги хабар тарқалмоқда:

Ўзбекистонда тақиқланган фалон фильм бир неча йўналишларда оскарни қўлга киритди. Нимага у фильм тақиқланган десангиз, у бизни миллатимизни обрўсини тушуради. Бизни дунёга 180 градус тескари гавдалантиради.

Бизи думбул админлар эса фақат форвардни ўйлаш билан бандлар. Газини бос Жамшид, дунё миқёсида бизни ерга уришларига ўз ҳиссангни қўш. Сенга ахир кўпроқ пиар керак, ёмон хабар тез тарқайди дейишадию. Одаминг кўпаяди, Ватанни қўявер!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Жигарлар бу қишга айтамизми баҳор кеганини ё юрўрсинми машинақиб одамларни алдаб...Бағи тўйдан кейинги хинага ўхшаб қомаяптими мободога? Майли сўнги қорлардан бири муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Акалар-опалар илтимос гугл ёки ютубда тайёр турган нарсани сўраб ёзманглар личкага илтимос. Гуглни ақли етмайдиган ишлар билан шуғулланаманда кўпинча. Ашинчун бир уруниб кўрингда, ўхшамаса сўрайсиза, тани жониз соғ бўсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Телеграм ҳам ажойибда. Соат 03:00 да уйғонсам, бугун икки нафар контактингни туғилган куни экан деб чиқиб турибди. Очиб кўрсам, Дима мойка ва Дима мойка 2 турибди. Мойкачи боланиям икта номерини сақлаб қўйган ўзимга қойил дедим. Сахарлик қиламан деб уйғонганлар, барча ўйлаган ниятларига етишиб юришсин, омин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.