@Huquqshunos_xizmati: 88-савол
❓Мен ДМТТ (давлат богчаси) да кир ювувчи болиб ишлайман. Ҳафтада 5 кун иш куни. Кир юювчи вазифасида 2 та ходим 0.75 ставкадан ишлаймиз (ЖАМИ 1.5 БИР ЯРИМ СТАВКАЛИ ИШ) . Аммо иккаламиз ҳам ҳафта 4 кун 9 соатдан ишлаймиз. Саволим аслида 1 ҳафтада иккаламиз 2 ярим кундан яни 22 ярим соатдан ишлашимиз керакми ? Ёки ҳафтада 4 кун 36 соатданми ?
Жавобингиз учун рахмат.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
🔺Мактабгача таълим ташкилотларида иш вақтига оид қоидалар мактабгача таълим ташкилоти нинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир. Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.
🔺Шунингдек, Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.
🔺Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.
🔺Демак, Сиз педагог бўлмаганиз сабабли, 1 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 40 соат ва кунига 8 соат ишлаши лозим.
☝️Бундан кўриниб турибдики, 0.75 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 30 соат ва кунига 6 соат ишлайди.
❌ Шундай экан, сиздан кун бўйи ишлашни талаб қилиш мумкин эмас.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati