Huquqiy axborot TVIIBB.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар. @Huquqiy_ahborot_TVIIBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади


🔰 Фармонга кўра, Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

✔️ Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🏢 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

☑️ У исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

📁 Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқот ишларининг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

📚 Кенгаш қуйидаги ташкилотларнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради:

➖Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;
➖Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
➖Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
➖Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси;
➖бошқа диний-маърифий муассасалар.

📝 Шунингдек, Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш фаолияти такомиллаштирилиб, унинг таркибига сиёсий арбоблар, жамоатчилик фаоллари, диншунос олим ва мутахассислар кузатувчи сифатида киритилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади


⚡️Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

🌐Порталда:

🔹“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;

🔹“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.

📚 Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.

✅ Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

📕 Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

✔️ Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатлари янада мустаҳкамланади


"Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹жамиятда диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни янада мустаҳкамлашга оид илғор механизмларни жорий этиш;

🔹диний-маърифий соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали замон талабларига мос мутахассисларни етиштириш;

🔹аҳоли орасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган долзарб илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;

🏢 “Бағрикенг жамият – барқарор давлат” тамойили асосида янги ҳамкорлик тизими йўлга қўйилмоқда, ҳамкорлар:

➖Дин ишлари бўйича қўмита
➖Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
➖Ёшлар ишлари агентлиги
➖Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
➖Ички ишлар вазирлиги

📜 Ушбу ҳамкорлик тизимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

▫️диний соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
▫️виждон эркинлигини таъминлаш, турли конфессиялар вакилларининг ўзаро аҳил-иноқ ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади


🔰Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилади:

🔸 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ходимлари тайинланади;

🔸 эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари бевосита Агентликка бўйсунади;

🔸 эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Агентлик ҳамда эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар томонидан биргаликда амалга оширилади.

🏢 Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

🗓 2025 йил 1 июлгача “E-anticor.uzда ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг электрон реестрини юритиш, ҳисоботни электрон тақдим этиш, аноним сўровномалар ўтказиб эълон қилиш имконини берувчи электрон модуль ишга туширилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шакллантирилади


“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

🔹 давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

🔹 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.

📜 Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.

📋 Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди


Ҳукумат қарори (245-сон, 19.04.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

✔️Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

🔸касбий таълим ташкилотларининг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш, ўқув адабиётларини яратиш, чоп этиш ва уларнинг китоб фондини тўлдириш;

🔸“Касбий таълим” платформасини ишлаб чиқиш ва унинг лозим даражада ишлашини таъминлаш;

🔸педагог кадрлар ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.

📌Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Кенгаш ташкил этилади.

📝Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарларни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

📝Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

✔️20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

📃Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

📋Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

💸2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди


“Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (235-сон, 17.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, 2025–2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🗓 2025 йил 15 майгача истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

📜 Намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилади, жумладан:

🔹боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш;

🔹сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегараларни белгилаш ҳамда дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

🔹велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонларини барпо этиш.


#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔍 Агар босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилган бўлса 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади


Қонун (ЎРҚ-1059-сон, 18.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг аъзолари бўлган ЯТТларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

✔️Шунингдек, мазкур ЯТТларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.

📝“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:

🔸заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

🔸қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

📃Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

📌Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Факторинг бўйича замонавий қонунчилик базаси яратилади

⚡️Қонунга мувофиқ, Фуқаролик кодексига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар киритилди.

📢 Факторинг ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учинчи шахсларга нисбатан кучга эга бўлади.

📜 Факторинг шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантириш тартиби белгиланди.

🔘 Бунда, айнан бир мижоз томонидан айни бир пул талабномасидан ёки унинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига бир мартадан ортиқ воз кечиш амалга оширилган тақдирда, молия агентларининг талаблари навбат тартибида қаноатлантирилади.

📚 Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) қаторига қуйидагилар киритилди:

➖Кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга ошириш;
➖Факторинг ташкилоти фаолиятини амалга ошириш.

📕 Бундан ташқари, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▫️Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш олинганлиги тўғрисида хабарнома;
▫️Факторинг ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Қонун билан (ЎРҚ-1058-сон, 17.04.2025 й.) айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, резидентлар ўртасидаги валюта операцияларига мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари амалга оширилаётганда йўл қўйилиши белгиланди.

Илгани бундай норма мавжуд эмас эди.

✔️ “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга Марказий банк, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилаш ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни белгиловчи қўшимча киритилди.

🏢 Шунингдек, Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдорлиги белгиланди.

Илгари фақат Аудиторлик қўмитасига ҳисобдор бўлган.

📋 Марказий банк қуйидагилар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериши назарда тутилмоқда:

▪️кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;
▪️факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга

📜 Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаби белгиланди:

🔹факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;

🔹жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) 10 фоиздан 20 фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш.


#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

✅ Қонунчиликка кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

🚫 Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

➖механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
➖двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
➖рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.


#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра,телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги:

🔹кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас.

⛔️Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим қонун ҳужжатлари ўзгартирилди

Қонун (ЎРҚ-1057-сон, 17.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Қонун билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозорини, суғурта бозорини тартибга солиш, лотереяларни ташкил этиш бўйича ваколатлар юклатилди.

✅ Қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунга суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.

📝 Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, лотереялар ташкил этиш, букмекерлик, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти лицензияланадиган фаолият турларига киритилди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

✅Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

📝2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.


#Амал_қилинг

⚠️Қонунчиликка кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:

🔸БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (18 млн 750 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔸300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

📝Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

✔️Аммо, етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...


#Биласизми

🪙Қонунчиликка кўра, халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

✔️Бунда мазкур сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қопланади.

❇️Бундан ташқари, инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.