Huquqiy axborot | Uyda qoling !!!

@HuquqiyAxborotRasmiy Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ассалому алайкум хурматли юртдошлар
Бу каналда сиз юртимизда 24 соат да булаётган сиёсий янгиликлардан хабардор булинг
Бизни кузатиб боринг !
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
17.03.2020 05:47
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
17 208
ta obunachilar
~3.8k
1 ta e’lon qamrovi
~32k
kunlik qamrov
~9
ta e’lon 1 kunda
22.2%
ERR %
2.53
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
17 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
9 ta repostlar
@HuquqiyAxborotRasmiy iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Xushnudbek.uz
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
29 Apr, 20:22
Huquqiy axborot
29 Apr, 19:40
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
29 Apr, 15:46
Huquqiy axborot
29 Apr, 11:06
Huquqiy axborot
28 Apr, 13:25
Huquqiy axborot
28 Apr, 13:25
Huquqiy axborot
27 Apr, 13:24
Huquqiy axborot
24 Apr, 02:53
Shavkat Mirziyoyev_press-service
23 Apr, 03:02
23 Apr, 03:02
Huquqiy axborot
22 Apr, 15:13
Huquqiy axborot
22 Apr, 14:36
Huquqiy axborot
22 Apr, 10:50
Huquqiy axborot
22 Apr, 10:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
20 Apr, 20:24
Huquqiy axborot
Xushnudbek.uz
19 Apr, 15:48
19 Apr, 12:33
18 Apr, 17:08
18 Apr, 16:31
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
​🔺2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 759 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ МАТОНАТИ САБАБ БИР КУНДА 160 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ФОРИҒ БЎЛДИ


Сўнгги маълумотларга кўра, бугун яна 20 нафар бемор шифо топиб, бугуннинг ўзида 160 нафар бемор соғайди ҳамда кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Бу, шубҳасиз, дунёда коронавирус пандемияси авж олиб турган бир пайтда, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни муваффақиятли даволаш борасида олиб борилган изчил чора-тадбирларнинг улкан самарасидир.

❗️Энг муҳими, тажрибали ва фидойи шифокорларимиз матонат билан коронавирусга қарши курашмоқдалар ва бунинг натижаси – шифо топаётган фуқароларимизнинг кўлами, ўлим кўрсаткичнинг эса ўта пастлигида намоён бўлмоқда.

❗️Юқорида айтиб ўтганимиздек, айни соатларда Навоий вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар, жами 20 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (12 нафари Зарафшон шаҳридан, Хатирчи ва Нурота туманларидан 1 нафардан). Улардан 10 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 110 нафарга етди.

❗️Самарқандда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан (Жомбой, Ургут, Нарпай ва Пастдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар 318 нафарга етди.

❗️Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб (50 ёшли ва 32 ёшли) ушбу вилоятдан (Избоскан ва Балиқчи туманларидан 1 нафардан). Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 177 нафарга етиб, 1 нафар бемор даволанмоқда ва коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.

❗️Шундай қилиб, бугун кун давомида 160 нафар бемор тузалиб, аввалги кунларга нисбатан рекорд марра забт этилди. Эндиликда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3247 нафарга етди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
⚡️8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати

Ўзбекистон мусулмонлар идораси 8 июнь, душанба кунидан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайдиган масжидлар рўйхатини эълон қилди.

«Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудларда «яшил» ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ», - дейилади идора хабарида.


👉@HuquqiyAxborotRasmiy👈
Attached file
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3227 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА БИР ЙЎЛА 140 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3227 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани янада қувонарли воқеа бўлди.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
4 ИЮНЬ КУНИ КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН 96 НАФАР БЕМОРДАН 13 НАФАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА АНИҚЛАНГАН


Айни кунларда коронавирус инфекциясига қарши самарали олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз натижасини бериб, карантин тадбирлари аста-секин юмшатилмоқда. Шу билан бирга, ҳамон аҳоли орасидан касаллик қайд этилиш ҳолатлари учраб турибди.

Биргина кеча, 4 июнь давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари айнан аҳоли орасида аниқланган. Шундан 4 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари эса Навоий вилоятидан.

Жумладан, Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида вақтинча яшовчи фуқарода тана ҳарорати кўтарилган, томоқда оғриқ безовта қилган. У текширувдан ўтказилганда коронавирусга чалингани маълум бўлди. Шу туманда жойлашган қурилиш фирмасининг ходимида ҳам ишга келиш учун таҳлил ўтказилганда коронавирус аниқланган.

Миробод туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро юқори қон босими билан тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган ва текширилганда унда ҳам коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода тана ҳароратининг кўтарилиши ва томоқда оғриқ безовта қилган. Уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган. Тошкент вилоятида яшовчи, пойтахтимиздаги Шайхонтохур туманида жойлашган “Mediapark” савдо мажмуасида қўриқчи бўлиб ишловчи фуқарода ҳам тана ҳароратини кўтарилиши, ҳолсизлик, қуруқ йўтал ва томоқда оғриқ безовта қилган. Инфекция аниқланган ушбу бемор ҳам уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган.

Шунингдек, Навоий шаҳридан 6 нафар, Навбаҳор ва Кармана туманларидан эса 1 нафардан коронавирусга чалинган бемор бевосита аҳоли орасида тасдиқланганини афсус билан қайд этиш лозим.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли қатъий чоралар кўрилмоқда.

Бу каби аҳоли орасида касалланиш ҳолатларининг учраб туриши атрофимизда касалланган, аммо белгилари сезилмай юрган фуқаролар ҳам бўлиши эҳтимоли юқори эканидан далолат. Шу боис, биринчи навбатда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг. Қолаверса, касаллик белгилари сезилса, ўз билганингизча даволанишга ҳаракат қилмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамликка берилмай, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилиш ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти эканини асло унутмаслигингизни сўрайди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Pасмий канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДДА 5 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА БУГУН КУН ДАВОМИДА СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 73 НАФАРГА ЕТДИ


Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 5 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 42 ёшда, ёши кичиги 15 ёшда.

❗️Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу худуддаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда айни пайтда вилоятда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиолог ва инфекционист шифокорларидан иборат махсус гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

❗️Улар шу кунларда вилоятнинг “қизил” ҳудудлари: Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

❗️Ҳозирда вилоятда жами касаллик қайд этилганлар сони 364 нафарни ташкил этмоқда. Бугун 5 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 314 нафарга етиб, даволанаётганлар 48 нафар бўлиб турибди.

‼️Шундай қилиб, бугун 73 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3087 нафарни ташкил этмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 64 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 3082 НАФАРГА ЕТДИ

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафар эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 1 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Андижон вилоятидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 15 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1170 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1234 нафарга етди.

‼️Бугун кун давомида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 68 нафар бемор фориғ бўлиб, жами соғайганлар сони 3082 нафарга етди.

Манба : Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 4 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, УШБУ ҲУДУД КОРОНАВИРУСДАН ХОЛИ БЎЛИШГА ЯҚИН ТУРИБДИ


Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.

❗️Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

❗️Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3018 нафарга етди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
​​​🔺2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 (+31) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Юқоридагилар билан бир қаторда, БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинмоқда:

📌 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

📌 таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;

📌 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

📌 концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

📌 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

📌 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

📌 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

📌 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

____________________________________

🔴 “Қизил” тои
фага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

__________________________
________

☑️ Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔎 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан НАЗОРАТНИ амалга ошириш топширилди.

Расмий
канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✅ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✅ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✅ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✅ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;
_________________________

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолият
ига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;
_________________
________

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНО
ВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

_____________
____________

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Ра
смий канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️умумий овқатланиш объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

⏳ фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Расмий канали
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

______________________

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объект
лари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгара
клар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 диний ташкилотлар фаолият
ига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

Расмий кан
али
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ВА БОШ МИЯ ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкентлик М.да 2 - июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.

❗️Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Pасмий канали

@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish
#Биласизми

Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.

✅ Қуйидагиларга йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
👉 18 ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун;
👉 ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — 30 календарь кун.

✅ Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
@HuquqiyAxborotRasmiy
To‘liq o‘qish