Hojimatov_uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ибратли ҳикоялар, ҳаётий воқеалар, маънавий-маърифий мазмундаги панд-насиҳатлар, ҳикматли сўзлар, қизиқарли маълумотлар ва видеолар бериб бориладиган кўнгилочар телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Hafizaxon Hayitmetova dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Табиат-бизнинг онамиз!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир чимдим кулгу...

Кампит ўрнига каша...
Болакай хайрон...


sayohatga_marhamat dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтин куз таровати...


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар  маъқулланди.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ:

Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари – Ўзбекистон  Республикаси  иқтисодиёт  ва  молия  вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари - Оила  ва  хотин-қизлар  қўмитаси  раиси;

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,  саноат  ва  савдо  вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни  қисқартириш  ва  бандлик  вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги  вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув  хўжалиги  вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт  вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси  энергетика  вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон  саноати  ва  геология  вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли  технологиялар  вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш  вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий  таълим,  фан  ва  инновациялар  вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт  вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият  вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия  вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи  ишлар  вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда  вазиятлар  вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички  ишлар  вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари  этиб  тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича  киради.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош  вазири  А.Н. Арипов  зиммасига  юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев.


sayohatga_marhamat dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтин куз таровати...


2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.


Абдулла Арипов Бош вазир лавозимига маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳамма бировнинг ҳаётига хавас қилади, аммо...


sayohatga_marhamat dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтин куз таровати...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ношукурлик,  барака ва ризқни кесади.

Шу видеодан кейин ҳам ношукрлик қиласизми?


ЖЧ-2026 саралаш босқичи

🇰🇵  КХДР 0 – 1 Ўзбекистон 🇺🇿

⚽️ А.Файзуллаев 44 дақиқа

Футболачиларимиздан иродали ғалаба! Лаосда кечган муросасиз ўйинда йигитларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, қимматли 3 очкога эга бўлишди.
Футболчиларимиз 13 очко жамғариб, биринчи ўриндаги Эрон термасига етиб олишди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қуш уясида кўрганини қилади...


Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


Апелляция инстанцияси ҳам Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли, деб топди

18-ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Жўраевларнинг Ботир Қодиров иши юзасидан берган апелляция аризаси қаноатлантирилмади. Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг Кун.узъга маълум қилишича, биринчи инстанциянинг қарори тўлиқ ўз кучида қолган ҳамда Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли деб тан олинган.

Аввалроқ Жўраевлар оиласи дастлабки суднинг ҳал қилув қарорини адолатсиз қарор, дея баҳолаган эди. Икки тараф ҳам бир-бирини меросга даъво қилишда айблаган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Меҳр кўрсатсанг - меҳр кўрасан...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!

1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!


Ҳаёт фалсафаси...

— Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
— Камроқ  қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
— Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
— Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; 
— Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
— Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
— Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.


sayohatga_marhamat dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтин куз таровати...


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик — ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад.
5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик — умидсизлик.
11. Энг катта қарз — самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.


sayohatga_marhamat dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтин куз таровати...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.