Hidoyat.uz

@HidoyatUz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

O'zbekiston musulmonlari idorasi "Movarounnahr" nashriyoti
HIDOYAT.UZ
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
22.05.2017 14:52
7 Oct, 17:15 (11 kun oldin)
#Савол_жавоб

⚠️ Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Фирибгарликнинг ёмонлиги ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Фирибгарлик динимизда катта гуноҳ ҳисобланади. Чунки фирибгарлик ўзгаларнинг молини норози қилиб, ҳалол бўлмаган йўллар билан олишдир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида шундай дейилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ

Яъни: “Эй, имон келтирганлар ўзаро молларингни ботил йўллар билан еманглар, фақат сизлардан розилик билан бўлган тижорат бўлса майли” (29-оят).

Фирибгарлик билан топилган пулда барака бўлмайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ أَدَاءَهَا أَدَّى اللَّهُ عَنْهُ وَمَنْ أَخَذَها يُرِيدُ إِتْلَافَهَا أَتْلَفَهُ اللَّهُ"

яъни: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талофат етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзиги талофат етказади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Фирибгарлик билан топилган молни оила аъзоларига сарфлагани учун ҳам гуноҳкор бўлади.

Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бақара сураси, 172-оят).

Фирибгарлик қилган одам қандай тавба қилиши ҳақида қуйидаги ҳадисда айтилади: «Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) куни келишидан олдин ҳаққини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади» (Муттафақун алайҳ).

Авваламбор, имкони бўлса, одамлардан ёлғон-яшиқ йўллар билан ундирган маблағларни ўз эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтаради. Агар қайтаришга имкони бўлмаса, улардан розилик сўраб ҳаққини ҳалол қилиши керак. Маблағнинг эгасини топа олмаса, унинг номидан садақа қилади. Бунинг устига чин дилдан тавба қилиши лозим. Валлоҳу аълам.

Жавоблар ЎМИ Фатво ҳайъати томонидан берилган.

@HidoyatUz | Hidoyat.uz
⤵️https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ