#Савол_жавоб
⚠️ Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Почча қайинсинглисига маҳрам бўладими?
✅ Жавоб: Ваалайкум ассалом. Почча қайинсингилга номаҳрам ҳисобланади. Шунинг учун қайинсингил ўз поччаси билан ёлғиз қолиши мумкин бўлмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الْأُخْتَيْنِ
«...Икки опа-сингилни қўшиб (никоҳлаб) олишингиз (ҳам ҳаром қилинди)» (Нисо, 23).
Агар киши никоҳидаги хотинини талоқ қилиб, иддаси чиқса ёки аёли вафот этса, унинг синглисига ё опасига уйланиши мумкин. Ҳазрат Усмон разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қизларига уйланганлар. У вафот этганидан кейин иккинчи қизларига уйланадилар. Шунинг учун у зотни «Зуннурайн», яъни «Икки нур соҳиби» дейилади. Валлоҳу аълам.
Жавоблар ЎМИ Фатво ҳайъати томонидан берилган.
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
⤵️https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ