ҚалбАллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:
–Соғлом, саломат, покиза қалбУ Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.
–
Тавба қилувчи қалбУ мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб.
–Қўрқувчи қалб. У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.
–Тақводор қалбУ Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.
–Тирик қалбУ Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб.
–Касал қалбУ шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.
–Басират кўзи кўр қалбУ ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.
–Гуноҳкор қалбУ Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.
–Кибрли қалбУ Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузклор қалб.
–Қаттиқ, қўпол қалбУ ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.
–Қасоват, моғор босган қалбУ иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.
–Ғофил қалбУ ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.
Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни дининг ва тоатингда собит қил!
Амин!@Haniyf_uz