✅Тўрт нарса юзни қуритади, сувини қочиради ва унинг хушчақчақлигини
кетказади: ёлғон, сурбетлик, илмсиз кўп савол бериш ва кўп гуноҳ қилиш.
✅
Тўрт нарса юзни нурли қилади: мурувват, вафо, карам ва тақво.
✅
Тўрт нарса кишига нисбатан буғзу адоват уйғотади: кибр, ҳасад, ёлғон ва чақимчилик.
✅
Тўрт нарса ризқ келтиради: тунги намоз, саҳар чоғида кўп истиғфор айтиш, садақага одатланиш ҳамда куннинг боши ва охирида кўп зикр қилиш.
✅
Тўрт нарса ризқни тўсади: тонгда ухлаш, кам намоз ўқиш, дангасалик ва хиёнат.
✅
Тўрт нарса танани касал қилади: кўп гап, кўп уйқу, кўп ейиш ва кўп жинсий алоқа.
✅
Тўрт нарса танани вайрон қилади: ташвиш, ғамгинлик, (узоқ) очлик ва уйқусизлик.
✅
Тўрт нарса кишини қувонтиради: кўкаламзорларга, оқар сувга, суюкли инсонларга ва мевага қараш.
✅
Тўрт нарса зеҳн ва фаҳмга зарар беради: давомли тарзда нордон нарсалар ейиш, нордон мева истеъмол қилиш, юзтубан ётиб-ухлаш ва ғам-ташвиш.
✅
Тўрт нарса фаҳмни орттиради: (ғам-ташвишлардан) қалбнинг халослиги, оз еб-оз ичиш, таомни сара ва ёғли нарсалардан яхши тайёрлаб тановул қилиш ҳамда ортиқча вазндан халос бўлиш.
📚"ЎКИНМА" китобидан
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz