🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Andijon v. Shaxrixon t.
Qipchaqqo‘rg‘on MFY
Halim qori jome masjidi Imom xatibi
rasmiy kanalida o‘ziz uchun Islom dini xaqida kerakli ma'lumotlarni olishingiz mumkun!
@Murodjon_Siddiqov_bot
Savol va takliflar
@xaydarovm1
@otakuziyev_022

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлик оят нозил қилинган пайтда одамлар: "У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб сўради:
- Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик?
- Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар".

Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар.


​​КУРСДА ЎҚУВЧИЛАР ТЎЛОВИ ВА ЗАКОТ
#закот

❓1546-CАВОЛ: Инсон топган пулларидан закот чиқариши керак экан. Мен бир ўқув марказида ўқувчиларга дарс бераман. Улар ичидан бир-иккита боқувчиси йўқ, етим болаларнинг тўловини тўласам, закотга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Лекин бир йил давомида топилган маблағ эҳтиёжлари учун ишлатилиб кетса, уларни эътиборга олинмайди.
Закотни камбағалга мулк қилиб бериш шартдир. Ўзидан бехабар қарзини, ўқув тўловларини закотдан тўлаб қўйиш билан закот адо бўлмайди. Балки ўзига закот деб беради ва у тўловини адо этади ёки унинг буйруғи билан тўлаб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1545-CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​СОВҒАГА КЕЛГАН КИЙИМ ЎҒИРЛАНГАН ЭКАН
#ҳалол_ҳаром

❓1544-CАВОЛ: Менга бир қариндошим янги кийим совға қилди. Бироз вақт ўтгандан кейин унинг эри бир қанча янги кийимларни ўғирлаб олиб келгани ҳақида эшитиб қолдим. Менга берилган кийимни нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақдан, эгасининг розилигисиз келган ҳар қандай нарсалар асл эгасининг мулки ҳисобланади. Уни ўз эгасига, йўқ бўлса, меросхўрларига қайтариш ва қилган гуноҳи учун астойдил тавба қилиш лозим бўлади. Агар сизга совға деб беришган кийим ҳақиқатдан ҳам ўғирлик орқали келган бўлса, эгасини суриштириб, топиб, қайтариб бериб қўйинг. Эгасини топишнинг ҳеч иложи бўлмаса, эгаси номидан камбағал кишига садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Аллоҳ таоло юборадиган синовлар

Бу дунё синовли дунёдир. Синовларга тоқат қилган банда савоб олади. Аллоҳ, юборган синовларга сабр қила олмаган банда гуноҳкор бўлади. Қиёмат куни мўмин киши Аллоҳга шунчалик яқин бўладики, ҳатто Роббим унга дунёда қилган гуноҳларини бирма-бир эслатганида у ҳаммасини тан олади. Шунда Парвардигор унга гуноҳларингни дунёда ёпдим, одамларга фош қилмадим. Мана энди бугун уларни кечирдим, деб қўлига фақат савоблар ёзилган номаи аъмолини берар экан. Кофир ва мунофиқларнинг қилмишларини эса фаришталар ёки Аллоҳнинг ўзи халойиққа эълон қилиб, Ўзига зулм қилганларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай, дер экан. Аллоҳ таоло бандасига турли синовлар юборади. Баъзилар учун бойлик ва серфарзандлик ташвиш саналади. Зеро, бойлик ва фарзандлар доим ҳам жонга роҳат бўлавермайди. Баъзида роҳатидан кўра заҳмати ошиб кетиши ҳоллари ҳам кузатилади. Айниқса, охиратни ўйламайдиганлар учун улар кони азоб саналади. Дарҳақиқат, инсоннинг Роббимиз юборган синовларига сабр қилмай, фитна, гуноҳ, машаққат ва заҳматга йўлиқиб қолишининг асосий сабабчиси мол-давлат, дунё ҳаваслари, фарзандлардир. Бойликка ортиқча ҳирс қўйиш, фарзанд ва зурриётини фаровон турмуш билан таъминлаш йўлида ҳеч нарсадан ҳазар қилмаслик оқибатида Аллоҳнинг кўрсатмаларига тўла риоя қилиш мушкул бўлиб қолади. Демак, Парвардигор бойлик ва фарзандлари бўлган бандаларни улар орқали синовдан ўтказади ва охиратда ютуқ эгаларини улкан мукофот билан тақдирлайди. Бойлик ҳар қанча кўп бўлса ҳам, унга ҳирс қўйиш керак эмас. Уни яхшиликка сарфласа, фарзандларни яхши тарбиялаб, солиҳ кишилар қаторига қўшса, албатта, имтиҳондан яхши ўтган бўлади. Жаҳаннам йўлини танлаганларнинг ўзлари бунга сабабчи бўлади. Зеро, ўз ихтиёрлари билан нима иш қилишларини Ҳақ таоло азалдан билган ва тақдирга битиб қўйган. Аллоҳ азза ва жалла ҳеч кимни куфр ёки гуноҳ ишларга мажбурий равишда ундамайди. Роббим юборган машаққатларга сабр қила олмаган банда гуноҳ йўлдан кетади ва жаҳаннам аҳлидан бўлади: Ҳадиси шарифда: "Ҳар бир дўзах аҳлига жаннатдаги унга ажратилган жой кўрсатилганда, қани энди мени ҳам Аллоҳ ҳидоятга йўллаганида, шу жойда бўлар эдим, деб ҳасрат қилар экан. Ҳар бир жаннат аҳлига дўзахдаги унга ажратилган жой кўрсатилганда, агар Аллоҳ ҳидоят насиб этмаганида жойим шу ерда бўлар экан-да, деб шукр қилади", дея марҳамат қилинади. Аллоҳ таолонинг тақдир қилгани ва ҳукмига рози бўлиш вожибдир. Агар тақдир қилинганига рози бўлмас эканмиз, куфрни қабул қилган бўламиз. Ризқ-неъмат берган Роббимга шукрона айтиш вожибдир. Аллоҳ азза ва жалла қалбдаги иймон собитлигини синамоқ учун машаққат беради. Қийинчиликларга сабр қилиш вожибдир. Сабр қила олмаган банда гуноҳкорлардан бўлади.

🔗Имтиҳон, синов ва дард етганда муносабатимиз қандай бўлади?

"Обидлар йўли" китобидан.


ЁМОН ИНСОННИНГ БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ?

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўрт хислат борки, кимда бу хислатлар бўлса, ўша киши бешак мунофиқдир. Кимда бундан биттаси бўлса, уни тарк этмагунга қадар ўзида нифоқдан бир хислат бор деганидир: Ўзига омонат қолдирилганида унга хиёнат қилади, сўзлаганда ёлғон гапиради, ваъда берганида унинг устидан чиқмайди, хусуматда ҳаддидан ошади”, дея марҳамат қиладилар.
"Шундай давр келадики, инсоният олган нарсаси ҳалолданми ёки ҳаромдан эканлигига асло аҳамият бермай қўяди” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.


​​ҚЎЛҚОП КИЙИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1543-CАВОЛ: Биз ишлайдиган жойда совуқ қаттиқ бўлади. Гоҳида ташқарида намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда қўлқоп кийиб намоз ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар намозда қулоқ қоқиш вақтида қўллар очиқ туришини мустаҳаб дейишган. Яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амал. Шу сабабли совуқ кучайиб кетган вақтларда қўлқоп кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиш кунларида, ҳаво совуқ бўлган пайтларда эгниларига катта мато кийиб, қўлларини ичига киргизиб намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Намозга кириш учун такбир айтиш вақтида кийим остидан қўлларини чиқариб, такбир айтиб, яна қўлларини киргизиб олганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​МУРОБАҲА ВА ТАҚСИТ САВДОЛАРИ ЎРТАСИДА ФАРҚ ҚАНДАЙ?
#савдо

❓1542-CАВОЛ: Муробаҳа ва тақсит савдолари ўртасида фарқ борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдосида сотувчи бирор нарсани ўзига тушган нархини ва устига қўяётган фойдасини қўшиб харидорга айтади. Бу савдо нақд бўлиши ҳам, насия бўлиши ҳам, бўлиб тўлашга келишилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, сотувчи харидорга: “Бу машина менга 20 мингга тушган. 2 минг фойдаси билан 22 мингга сенга сотаман”, деб савдо қилади.
Тақсит савдоси эса, фақат муддатли савдоларда бўлади, нақд савдоларда бўлмайди. Унда сотувчи маҳсулотни ўзи сотиб олган нархга сотяптими, фойдаси ёки зарари билан сотяптими, бунинг фарқи йўқ. Масалан, сотувчи машинани ҳар ой 2 мингдан 1 йилга, жами 24 мингга сотади.
Бу икки савдо бир-бирига муқобил қўйиладиган зид савдолардан эмас. Бир савдонинг ўзи ҳам муробаҳа, ҳам тақсит бўлиши мумкин. Масалан, харидор машинани ўзига қанчага тушгани, қўядиган фойдасини айтиб бўлиб-бўлиб тўлашга сотса, бу савдо ҳам тақсит савдоси, ҳам муробаҳа савдоси бўлади.
Хулоса шуки, бу икки савдо бир-бирига зид савдолар эмас. Муробаҳа савдосида сотувчи сотаётган мол ўзига қанчага тушгани ва қўядиган фойдасини айтиб сотади. У нақд бўладими, муддатли бўладими фарқи йўқ. Тақсит савдосида эса, сотувчи харидорга маҳсулотни бўлиб-бўлиш тўлаш шарти билан сотади. Бу савдо фақат муддатли келишувларда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Assalomu alaykum Juma muborak

@halimqori


ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1541-CАВОЛ: Дўстим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. Дўстимиз бошини қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди. Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​МАҲСУЛОТНИ СОТИБ ОЛИШГА ВАКИЛ БЎЛГАН КИШИ УНИ ЎЗИГА СОТА ОЛАДИМИ?
#савдо

❓1540-CАВОЛ: Мени бир киши машинасини сотиб бериш учун вакил қилди. Бу машинани ўзим вакиллигим орқали ўзимга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу дуруст эмас. Сабаби, битта одам икки томондан савдолашувчи бўла олмайди. Масалан, бир киши машинасини сотиш учун бошқа бир одамни вакил қилса, у вакил ўша машинани бировга сотаверади. Лекин бу вакиллиги билан ўзи учун сотиб ололмайди. Чунки битта одам савдода икки томондан иштирок эта олмайди. Сабаби, савдода топшириш, қабул қилиб олиш каби бир-бирига зид ҳақлар бор. Бу савдо жоиз бўлса, бир тараф ҳам топширувчи, ҳам қабул қилувчи, ҳам харидор, ҳам сотувчи бўлиб қолади.
Агар ўша вакил машинани сотиб олишни истаса, машинани берган кишининг ўзи билан савдолашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


31.01.25/06.02.25
Azon/.        Takbir
B 06:10/05    B 06:50/45
Q.07:30/25
P. 12:45   P. 12:55
A. 15:50/55 A.16:00/05
S.17:40/45   S.17:40/45
X.19:10/15 X.19:20/25


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#саждаи_саҳв_масалалари
ЖАҲРИЙ НАМОЗДА УЧ ОЯТНИ МАХФИЙ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом жаҳрий намозда унутиб махфий ўқишни бошласа, қисқа уч оят ўқигандан сўнг ёдига тушса ёки бирор киши луқма берса, унга кейинги оятлардан баланд овоз билан ўқиш ва намоз охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 498-6.)

МАХФИЙ НАМОЗДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН УЧ ОЯТ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом махфий намозда, яъни пешин ёки аср намозларида қисқа уч оятни баланд овоз билан ўқиса, сўнг махфий намозлиги ёдига келса, қанча миқдор ўқиган бўлса, қолганини махфий ўқийди. Бошидан бошлаб паст овоз билан такрорлашнинг зарурати йўқ. Албатта, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 128-б.)

ФАРЗНИНГ ОХИРГИ РАКЪАТЛАРИДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН ҚИРОАТ ҚИЛИШ
Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида баланд овоз билан қироат қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи фарзнинг мазкур ракъатларида қироатнинг ўзи вожиб бўлмаса-да, лекин қироат қилган суратда махфий ўқиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 315-б.)

ОРАДА БИР-ИККИ ОЯТ ТАШЛАБ КЕТИЛСА
Агар қироат қила туриб, орада бир-икки оятни ёки бир оятнинг баъзи қисмини тарк қилса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий»,1-ж, 126-б.)
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook




Muslimun.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.