H.TERMIZIY.UZ

@h_termiziy Yoqdi 2

Расмий интернет саҳифаларимиз:
Instagram: https://bit.ly/2AnRDu5
Youtube: https://bit.ly/2zCzJDh
Twitter: https://bit.ly/3fITzNR
Facebook: https://bit.ly/2zxeu5U
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
05.03.2020 12:04
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
2 486
ta obunachilar
~1.5k
1 ta e’lon qamrovi
~26.5k
kunlik qamrov
~22
ta e’lon 1 kunda
62.3%
ERR %
5.13
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
60 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
23 ta repostlar
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Insof Sari TV
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 02:30
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
23 Apr, 22:59
TerDU Stipendiatlari
TerDU Stipendiatlari
TerDU Stipendiatlari
TerDU Stipendiatlari
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
TerDU | Rektor rasmiy kanali
SALOVATLAR
SALOVATLAR
SALOVATLAR
SALOVATLAR
Surxonmuslim.uz | UYDA QOLING!
24 Mar, 02:55
AkmalShox Portfolio
@h_termiziy iqtibos olgan kanallari
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 00:50
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
27 May, 00:50
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
25 May, 12:48
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 20:30
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 20:30
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
24 May, 06:55
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
23 May, 23:28
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
23 May, 23:28
MTRK ǀ UYDA QOLING!
23 May, 20:01
Shavkat Mirziyoyev_press-service
23 May, 19:05
Vaqf.uz
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
22 May, 18:38
Олий Маъҳад
22 May, 06:22
QURAN.UZ
22 May, 04:00
Telegram Usernames
Олий Маъҳад
22 May, 03:19
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
22 May, 01:40
MTRK ǀ UYDA QOLING!
21 May, 21:59
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 19:20
Кулгини ҳаддан ошиқ кўпайтирманглар, чунки кулгининг кўпи қалбни ўлдиради

Пайғамбар алайҳиссалом «Кулгини ҳаддан ошиқ кўпайтирманглар, чунки кулгининг кўпи қалбни ўлдиради», деганлар.
Биродар, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари. Касбинг кулдириш бўлса кулдир, аммо ҳаддингдан ошма, чунки кулгининг кўпи қалбни ўлдиради. Биз эса қалбларни тирилтирайлик, қалбларни маърифатга ошно қилайлик, жамиятни юксалтирайлик деб турсак, сен қалбни ўлдиришни ўзингга касб қилиб олибсан. Нима учун шариатга қарши турасан? Нима учун меҳробга қарши тош отасан? Бу ерда бизнинг шахсимиз муҳим эмас, биз ҳеч ким эмасмиз. Мен ҳам бир гуноҳкор бандаман, шунинг учун минбарда, меҳробда бир оғиз ўзимнинг сўзимни айта олмайман, мен фақат ўзимга буюрилган нарсани етказяпман, холос.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ «Халойиқ сенинг зоҳиринга назар солади, Холиқ эса ботининга назар солади», деганлар. Бунинг маъноси нима? Одамлар назар соладиган жойни зийнатлаб, Аллоҳ назар соладиган жойни хунук қилиб юришдан сақлан, эй биродар. Бу насиҳат ҳаммамизга тегишли, менга ҳам, сизларга ҳам тегишли. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло назар соладиган жойни чиройли қилайлик, биродарлар. Одамлар назар соладиган жойни чиройли қилиш иккинчи ўриндаги масала.
Ибн Қайюм Жавзийя роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Энг касодга учраган одам – Аллоҳни унутиб, ўзи билан ўзи овора бўлган одамдир. Аммо ундан ҳам касодга учраган одамни айтайми? Ундан ҳам касодга учраган одам – ўзини ҳам унутиб, бошқалар билан овора бўлган одам».
Айтмоқчиманки, аслида бировни танқид қилиш жуда оғир иш. Шунинг учун бировни танқид қилиш даъвомиз йўқ. Биз бир одамни эмас, ёмон амални танқид қиляпмиз. Бировнинг шахсиятига ҳеч нарса деб бўлмайди. Бировнинг гуноҳини, хатосини кўриб, хулоса чиқариб қўйманг, чунки сиз унинг тавбасини кўрганингиз йўқ. Балки у сиз кўрган хатони қилгандан кейин тавба қилгандир? Балки сиз уни кўрганингиз йўқдир? Шунинг учун биз шахсларни муҳокама қила олмаймиз, бу қийин масала. Лекин қилинаётган ёмон амал борки, биз унга қарши турамиз. Агар бу амал ёмон бўлса, оят-ҳадисларни, меҳробни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, шариатни беҳурмат қилишса, биз унга қарши турамиз.
Мен биргина савол бераман: «Агар шу фаҳш гапларни айтиб кулдираётган амалингизни оқлаётган бўлсангиз, шу томошангизни ўз уйингизда, отангиз, онангиз, аёлингиз, синглингиз, акангиз ёки унинг аёли билан бирга ўтириб кўра оласизми?» Агар «Ҳа, бирга ўтириб кўра оламан» десангиз, бизнинг сизга ҳеч қандай гапимиз йўқ, чунки сизга бошқа гап таъсир қилмайди, чунки сиздан ҳаё бутунлай кўтарилган бўлади.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

👉
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 16:00
ПЎЛАТ ИРОДА

Ислом ўлкасидан бир талаба Ғарб давлатларидан бирига, яна ҳам аниқроғи Англияга ўқишга борди. У ерда тилни ўрганиш мақсадида англиялик диндан йироқ бир оила хонадонида яшади. Бола эса диндор эди. У эрта тонгда уйғониб, совуқ сувда таҳорат қилар эди. Кейин намоз ўқийдиган хонасига бориб, Роббисига сажда, рукуъ қилиб, тасбеҳ ва ҳамд айтар эди. Хонадон соҳиби бўлмиш кампир бу ҳолатни ҳар куни кузатар эди. Кунларнинг бирида: "Сен ҳар куни нима қиласан?" деган эди, бола: "Агар намозни вақтидан кечиктирсам, Роббим мендан буни қабул қилмайди-да", деди. Шунда кампир бошини эгди-да: "Бу темирни ҳам синдирувчи ирода-ку", - деди.
"Уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар" (Нур сураси, 37-оят).
Солиҳ зотлар мана шу ирода туфайли Фиръавннинг сеҳргарларини инкор этиб, оламлар Робби Аллоҳга иймон келтиришди. Фиръавнга қарата: "Улар дедилар: "Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган аниқ ҳужжат-мўъжизани ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан" (Тоҳа сураси, 72-оят).
Ҳубайб ибн Зайд Мусайламани тавҳидга чақирди. Мусайлама эса уни қиличи билан майда-майда қилиб ташлади. Ҳубайб эса бақирмасдан ва титрамасдан Роббисига шаҳид ҳолатда йўлиқди.
Хубайб ибн Адийни ўлдириш мақсадида дор олдига келтиришганида қуйидаги байтни айтди:
"Қандай ўлишимнинг не қизиғи бор,
Мусулмон ҳолимда шаҳид бўлсам, бас!
Ўлимим Аллоҳнинг йўлида бўлгач,
Унинг измида-ку ҳар қандай нафас".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 14:35
"Эй Пайғамбар аёллари, сизлар аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни, бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар агар тақводор бўлсангизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши — тўғри сўзни сўзланглар!" (Аҳзоб сураси, 32 -оят).

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 13:00
Қуръони каримда оғир сўзи икки ўринда зикр қилинган.

"Оғир кун", бундан қиёмат куни назарда тутилган. "Оғир сўз", бундан Қуръон назарда тутилган.
Ким "оғир кун"да нажотга эришмоқчи бўлса "оғир сўз"га маҳкам боғлансин.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 11:35
БОЛА ХУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ ?

Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз- ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади.

Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунё” комига кира бошлайди.

Бугун ким билан ўтириб гаплашсангиз, дарров фарзандига бузғунчи ғоялар таъсир этаётганидан шикоят қилади. Баъзи хонадонларда фарзандлар ахлоқи катта муаммога айланган.

Янги асрда ахборот тезлиги тараққиётга ижобий таъсир кўрсатяпти. Айни чоғда қатор муаммолар келтириб чиқаряпти. Интернет, уяли телефон орқали ёшларга қилинаётган ҳужумлардан сақланиш энг катта муаммога айланди. Эҳтиёт чоралари изланяпти, лекин бу ҳаракатларнинг кўпи фақат назарий. Уларни амалда қўллаш қийин.

Бугун кўпчилик такрорлайдиган иборалар:
“Фарзандим мени тушунмайди”; “Менга итоат этмайди”; “Насиҳатимга қулоқ солмайди”; “Кундузи ухлаб, тунда телевизор кўради”; “Ака-укалари билан жанжаллашади”; “Кўп ёлғон гапиради” ва ҳоказо.

Ўтган улуғларимиз бола хулқи бузилишига кўпинча ота-она сабаб бўлишини таъкидлашган.

Жумладан, асосий ички сабаблар:

– Оилани бошқаришда ота-онанинг аниқ мақсади йўқлиги;

– Аллоҳ таолодан ёрдам сўрамаслик;

– бола гўдаклик давриданоқ тарбия услубларини йўлга қўймаслик, бола тарбиялашни билмаслик;

– моддий таъминотни ҳаддан ошириб юбориш ёки умуман таъминламаслик;

– боланинг таълим олишдан мақсади йўқлиги ёки дарсларни ўзлаштиролмаслиги, мактабга ота- она мажбурлаши билан бориши;

– боланинг ота-онадан қониқмаслиги;

– мураббийдан қўрқиши;

– ота-онадан меҳр кўрмай, бошқалардан ширин сўзлар эшитиши;

– ота-она фарзанди олдида жанжаллашиши;

– ота-она фарзандларидан бирини мақташи, бошқасини эътиборсиз қолдириши;

– ишларни фақат чаққон болага юклаб, қолганларига бепарво бўлиш;

– ота узоқ вақт уйда бўлмаслиги;

– кичик хатони бўрттириш;

– уйдаги ҳолат билан талаб қилинаётган нарсанинг бир-бирига мос келмаслиги;

– боланинг хатосини тўғри тушунтирмаслик, бошқа болаларга солиштириш. Бу иш нотўғри. Чунки ҳар бир бола ўз табиатига эга.

Ташқи таъсирлар:

– муаллимнинг ўзи ўргатаётган фан мақсадини билмаслиги;

– ташқарида ҳам ўрнак бўладиган шахснинг йўқлиги;

– шаҳватни қўзғатувчи омиллар;

– алоқа воситалари ривожланиб кетиши сабаб ёмон дўстларнинг кўплиги;

– таълим-тарбия замон талабларига мос эмаслиги;

– ташқи кўриниши билан тенгдошларидан ажралиб туриши;

– ортиқча қўполлик, қаттиққўллик, ўринли-ўринсиз калтаклайвериш.
Бу иллатлар туфайли боланинг феъли бузилади, бети қотади.

Уйимиз, кўча-кўй, яшаб турган жамиятимиздаги муҳит, таълим-тарбия муассасалари – буларнинг барчаси тарбия омилларидир. Аммо ҳозир дунёнинг ҳар томонидан ёшларга махсус йўналтирилаётган мақсадли “тарбия услублари” ҳам борлигини унутмайлик. Зеро, яхши бола икки дунё саодатига восита бўлувчи садақаи жориямиз бўлади. Фарзанд тарбиясида шуни доим ёдда тутайлик.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 09:00
1. Қуйидагиларни қилиш ёмонлик олиб келмайди:

👉Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
👉Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
👉Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
👉Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
👉Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
👉Чап қовоқ учса;
👉Чап кафт қичиса;
👉Хўроз бемаҳал қичқирса;
👉Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
👉Бойўғли сайраса;
👉Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
👉Ҳовлига мажнунтол экилса;
👉Сафар ойида тўй қилинса;
👉Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
👉Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
👉Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
👉Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
👉Биров тишлаган нарсани еса;
👉Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
👉Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
👉Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши.

2. Бахт ёки бахтсизлик қуйидагиларга боғлиқ эмас:

👉Пешонанинг кенглигига;
👉Қўлнинг узунлигига;
👉Тана аъзоларининг шакли ва ҳажмига;
👉Кўзнинг рангига;
👉Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблигига;
👉Синиқ ойнага қарашга;
👉Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтиришга;
👉Супурги ёки ўқлов учи билан туртишга.

3. Даромад ва баракага қуйидагилар асос бўлмайди:

👉Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
👉Ўнг кафт қичиши;
👉Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
👉Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
👉Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик.

4. Туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас:

👉Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
👉Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
👉Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёҳуд жавон каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
👉Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига.

5. Қуйидагилар кўз тегишидан асрамайди:

👉Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
👉Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
👉Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

6. Қуйидагиларга ишонсангиз адашасиз:

👉Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир
ёмонлик келади;
👉Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
👉Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
👉Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
👉Азали хонадон аъзолари марҳумнинг «қирқи чиққунича» тухум ейишлари гуноҳ;
👉Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
👉Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
👉Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
👉Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
👉Янги туғилган чақалоқни «қирқи чиқмасдан» ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
👉Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
👉Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
👉Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
👉Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
👉Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
👉Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.
👉Кимнингдир ўлими учун юлдуз учади десангиз;
👉Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш керак десангиз;
👉Гўдакни деразадан узатиш, олиш керак десангиз;
👉Бешикни икки киши кўтариши керак десангиз.


Аввало ҳар иш Аллоҳдан. Динда янгилик яратиш бидъат,ҳар Қандай бидъат залолат, залолат
эса дўзахга етакловчи йўлдир. Диндаги ҳар бир бидъат ҳаром ва адашишдир.

Расулуллоҳ (соллаллоху алайхи васаллам) Янги топилган ишлардан сақланинглар, ҳар бир янги
топилган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат адашишликдир»,
деганлар.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 07:00
Али Тантовий. “Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
- Нимага бундай қилдингиз?! – деди.
Бу саволдан довдираб қолдим.
- Нима қилибман?
- Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай ўйланиб қолдим.
Демак, мен одамларга савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз марҳамат, оёғингиз учида юз қадам юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин? Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кўрганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади . табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Тўй маросимлар ҳам хўжа кўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади. Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!” дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиганкелин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун Келин куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас. Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак, йўқса одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-харажатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...
Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз?
Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз?
Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, иймони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёқ узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

👉
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 05:30
3-дарс: ҲAРAКAТЛAР
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 05:00
Тасбеҳ намозини ўқиш тартиби ҳақида.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
Attached file
H.TERMIZIY.UZ 28 May, 03:30
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1441 йил 5 шаввол | 2020 йил 28 май, пайшанба

Аллоҳим, ушбу кунни биз учун хайрли ва муборакли қилгин!

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 19:30
Суфён ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: "Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг асҳобларидан бўлган Абу Баширдан: "Саҳобалар қандай амал қилишган?", деб сўрадим.
Абу Башир: "Улар озгина амал қилиб, кўп ажрга эга бўлишарди", деб жавоб берди.
Шунда:" Бунинг сабаби нимада?", деб сўраган эдим:
"Чунки уларнинг қалблари (риё, дунёга муҳаббат қўйиш, кибр каби разил амаллардан) саломат бўлган", деб жавоб қилдилар".

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 17:00
Ким яратилиши боиси бўлган нарсадан бошқа ишга машғул бўлар экан, унга шундай эшиклар очиладики, у (эшиклар)нинг на дунёда ва на охиратда фойдаси бўлмас.

Изоҳ: Бу ўринда ушбу оятга ишора бордир: “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт сураси, 56-оят).

Демак, Аллоҳ таоло инсу жиндан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Унга икки дунёнинг бахтини ибодат беради.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 15:35
Дунёдаги энг гўзал ҳамроҳ – тасбеҳ.

Энг буюк дўст – Қуръон.
Энг гўзал муҳаббат – Аллоҳ йўлидаги муҳаббат.
Энг буюк қалб – мўминнинг қалби.
Энг чин муҳаббат – Холиқнинг муҳаббати.
Энг гўзал фарз – намознинг фарзи.
Энг гўзал кўзёш – Аллоҳнинг қўрқувида йиғлаб тўкилган кўзёш.
Энг буюк шижоат – Аллоҳ таолодан қўрқилгандаги хавф.
Энг гўзал жумла – Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 14:00
ҲАҚИҚИЙ ЭРКАКЛАР ЗАМОНИДА УЛАРНИНГ РАШКИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўз даврининг гўзали бўлган Отика бинт Зайдга уйландилар. Бу аёлнинг қалби масжидга боғланган, бошқа аёллар билан жамоат бўлиб намозларни адо этишни хуш кўрарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ҳуфтон намозини ўқишига монеълик қилмасликлари шарти билан турмушга чиққанди.

У пайтдаги одамлар фосиқ бўлганидан эмас, заифаларини қаттиқ қизганганларидан, никоҳдан кейин уни масжидга чиқиши рашкларини келтирадиган бўлди. Ваъдаларига биноан унга «Чиқма» ҳам дея олмасдилар. Бир куни бу сабрлари ниҳоясига етти. Ҳуфтонга боришидан олдин, у ўтадиган йўлнинг қоронғу жойига беркиниб олдилар.

У ўтаётганида таниб, орқасидан бориб белига урдилар. Аёлнинг ғазаби келиб, йўлдан қайтди. Эртасига хуфтон намозига азон айтилган пайт, аёл масжидга бориш учун тараддуд қилмади.

- Сенга нима бўлди? Азон чақириляпди? - деб сўрадилар.
Аёл:
- Ҳозирги замонда одамлар ёмон бўлиб кетишган, - деди.
Ҳазрат Умар ниятларига етганларидан хурсанд бўлдилар.
(Баъзи манбаларда бу киши ҳазрат Умар эмас, Зубайр ибн Аввом ва у кишининг аёллари бўлганликлари ҳам зикр қилинган).

Бугунги кунда жамиятимиз шундай эркакларга қанчалар муҳтож.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 12:00
👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 11:35
УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН

⏱ Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.

⏱ Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.

⏱ Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.

⏱ Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.

⏱ Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.

⏱ Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.

⏱ Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.

⏱ Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.

⏱ Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

Бизчи, биз нима қилдик "Instagram"да 1000 та подписчигимиз бор холос. Буни эса на дунёга на охиратга фойдаси бор.

Роббим бизларни хам Ўзинг рози бўладиган бандаларнинг амалини қилишликни насиб қилгин.

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 11:29
БОЛА КИЙИМИНИ КЕЧ ТУШГАНДА ДОРГА ИЛИШ

Ассалому алайкум! Саккиз ойлик фарзандим бор Аллоҳга шукур. Турмуш ўртоғим уни кирларини ювганда баъзида кеч тушиб ташқарида торда қолиб кетади. Онам буни нотўғри иш қилманглар ёмон бўлади, болани кийими шомдан кейин ташқарида қолмасин дейдилар. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ойнинг нури тушган кийим тезроқ чирир экан. Шун эътибори билан айтилган бўлса керак. Шаръан буни ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 09:00
Машҳур муфассир саҳобийлар

Саҳобаларнинг орасида Қуръонни тафсир қилганлар кўп бўлмаган. Имом Ас-Суютий «Ал-Итқон» номли китобида муфассир саҳобаларнинг номларини санаб ўтган[1]. Аввалги ўнталикка тўрт халифа Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ал-Ашъарий ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлар киритилган. Улардан кейин Анас ибн Молик, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Оиша розияллоҳу анҳумлар қайд этилган. Улар халқ орасида Қуръонни яхши билиш ва яхши тафсир қилишлари билан шуҳрат топганлар. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳулар халифалик ишлари билан кўпроқ банд бўлганлари, вафотлари ҳам бошқаларга нисбатан олдин бўлганлиги, у даврда олим ва муфассир саҳобалар кўп бўлиб, мусулмонларнинг илмга бўлган эҳтиёжи улар билан қондириб турилганлиги сабабидан, халифалардан жуда кам тафсир нақл қилинган. Аммо Али ибн Абу Толибдан жуда кўп тафсир нақл қилинган. Бунинг сабаби эса, У зотнинг халифалик ишидан кўп вақт фориғ бўлганлари, бошқа халифалардан умрлари узоқ бўлганлиги, турли миллат кишилари ҳам исломни қабул қилган бўлиб, бу даврда Қуръон тафсирига эқтиёж катта бўлганлигидадир.

[1] Муҳаммад Ҳусайн Заҳабий. Ат-Тафсир вал-Муфассирун. – Қоҳира, Ваҳба. – Ж. 1, Б. 49.

👉
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 07:00
Бу йўл (тасаввуф) дан мақсад ва қўлга киритиладиган нарса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида давомли бўлишдир. Саҳобаи киром даврларида, бу нарса "Эҳсон" деб номланар эди. Яъни, ҳар он ҳар лаҳза Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини идрок этиш ва худди Уни кўриб тургандек ибодат қилишга "Эҳсон" дейилар эди.

Бу йўлдаги пешқадамлик билан, ҳавою нафснинг орзуларидан қутилиш, илоҳий нур ва ҳолларга ғарқ бўлиш, фано ва бақо мақомларига эришиш, юксак ахлоқ билан хулқланиш каби ўнлаб мақом қўлга киритилади.

Ҳазрати Бузургвор Хожа Баҳоуддин Нақшбандий қуддиса сирруҳу

👉
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ
To‘liq o‘qish
H.TERMIZIY.UZ 27 May, 05:30
2-дарс: Махражлар
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ