Мактаб ўқувчиларининг сумкаси оғирлиги қанча бўлиши керак?Ўзбекистонда Санитария қоидалари ва меъёрларига кўра (0341 16-сон, 2017 йил) ўқувчиларнинг кунлик дарслик ва машқ дафтарининг умумий оғирлиги:
• 1—2 синфларда 1,5 кг,
• 3—4 синфларда 2 кг,
• 5—6 синфларда 2,5 кг,
• 7—8 синфларда 3,5 кг,
• 9—синфларда 4 килодан ошиб кетмаслиги белгиланган.
_________
Ҳеч фарзандингизни сумкасини кўтариб кўрганмисиз? Ҳар йили нашр этиладиган сифатсиз ва ҳажми катталашган китоблар сабаб сумкалар оғирлиги белгиланган меъёрдан икки карра оғир.
Ортиқча оғирлик умуртқа муаммолари, чарчоқ ва ўқишга қизиқишнинг пасайишига сабаб бўлади.
Мутасаддилар бу муаммони жиддий кўриб чиқиб, енгил ва сифатли дарсликлар тайёрлаш ҳақида ўйлайдиган пайт келмадими?
@jurnalistuz