Гулистон давлат университети талабалари | Guliston davlat universiteti talabalari |


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Гулистон давлат университети талабалари канали (янгиликлар, фото ва видеолар)
Guliston davlat universiteti talabalari kanali (yangiliklar, foto va videolar)
@GulDUaloqaBOT

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​📗 Гулистон давлат университети қомуси яратилди

Сирдарёда вилоятдаги ягона олий ўқув юрти фаолияти, унда меҳнат қилаётган устозлар ҳақида ҳикоя қилувчи Тошкентдаги “Мумтоз сўз” нашриётида 500 нусхада чоп этилган
“Гулистон давлат университети қомуси” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Мамлактимизда 125 дан ортиқ олий ўқув юрти мавжуд бўлиб, Сирдарё педагогика институти базасида камол топган Гулистон давлат университетининг ташкил этилганига 54 йил бўлди. Ушбу асардан олийгоҳда ишлаб бу ёруғ оламни тарк этган ва айни кунларда фаолият юритаётган 600 нафардан ортиқ профессор, ўқитувчи, илмий ва техник ходимларнинг меҳнат ва ҳаётлари ҳақидаги қимматли маълумотлар киритилган.

Мазкур қомусни яратишга киришилганига сал кам 10 йил бўлди. Профессор Ҳайитбой Мирҳайдаров бошлаган ишни профессор Равшанбек Маҳмудов катта меҳнат қилиб якунига етказди. Қомус 30,85 босма табоқ бўлиб, 32 бетда рангли расмлар ва 72 та турли хил фаолиятлар акс этган расмлар билан безатилган.

Гулистон давлат университети қомусини варақлаган киши ўқув юртини босиб ўтган шарафли йўли ҳақида ҳамда олийгоҳнинг собиқ талабаси Ўзбекистон Қаҳрамони Саме Саматов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Рисбой Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ильгизар Ахметов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ҳазратқул Қаршибоев, фан докторлари, профессорлар А.Позилов, К.Нуриев, Ҳ.Қўшиев, И.Ширинова, А.Маматов, Р.Давлатов ва бошқа кўплаб олимлар ҳақида маълумотларга эга бўлади.

Гулистон давлат университети қомуси бу йўлдаги дастлабки иш. Профессор Равшанбек Маҳмудовнинг саъйи ҳаракати билан 445 саҳифали китоб тайёрланди. Энг асосийси университет ҳақида асосий манба тўпланди, тартибга солинди. Қомуснинг кейинги нашрлари яна тўлдирилиб борилаверилиши ҳам назарда тутилган

Гулистон давлат университети талабалари:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ3jeVvxHjbhTfvCg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Обед вақти ҳам бўлди

Гулистон давлат университети талабалари:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ3jeVvxHjbhTfvCg


❗️ 21 октябрь дам олиш куними? Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь –
Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

✅ “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (10.04.2020 йил, ЎРҚ–615-сон)га кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди

Гулистон давлат университети талабалари:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ3jeVvxHjbhTfvCg


21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам Гулистон давлат университети талабалари орасида ушбу байрам ўзгача руҳда нишонланмоқда

Гулистон давлат университети талабалари:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ3jeVvxHjbhTfvCg


#СЎРОВНОМА Ҳурматли талаба! Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

Гулистон давлат университети талабалари:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ3jeVvxHjbhTfvCg



6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

35

obunachilar
Kanal statistikasi