www.gazalkent.uz

@Gazalkent_News Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Бўстонлиқ тумани ва
Ғазалкент шахрининг сайти
www.gazalkent.uz нинг
расмий канали.
Ғазалкентни севадиганлар учун!
Рекламангизни сайт ёки
каналга Б Е П У Л
жойлашингиз мумкин:
Мурожаат учун:
@Gazalkent_Admin
📞 +998941109999 ☎️
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
08.01.2019 16:36
17 Mar, 18:29 (246 kun oldin)
dan repost: QIBRAY SADOSI
Наврўз – тарих чиғириғидан омон ўтган улуғ айём

Диёримизда жонланиш ва яшариш фасли баҳор кезмоқда. Муборак ва қутлуғ айём Наврўзи олам яқинлашмоқда. Завқу шавққа тўла онлар.
Ажойиб палла. Азал-азалдан бизда бундай улуғ айёмга нисбатан эътибор, ҳурмат ва эҳтиром ҳисси шаклланган. Миллий қадимий ва навқирон байрамларимиздан бири бўлмиш Наврўз истиқлол йилларида халқимизнинг ифтихорига айланиб улгурди. Уни таърифлашнинг мавриди келганида, осмон қоғоз, қуёш довот бўлса-да, камлик қилади.
Наврўз умумхалқ юртдошларимизга кўтаринки руҳ бағишлайди, уларни эзгулик ва бунёдкорликка ундайди. Қиш изғиринларидан чарчаган кўнгиллар шу тантаналардан ором олиб, кейинги қизғин иш мавсумига маҳкам бел боғлайди. Болажонлар, ёш йигиту қизлар жам бўлишиб, турли хил халқ ўйинларини ўйнашади, болаликнинг беғубор дамларидан ором олишади.
Минг йиллар аввал яратилган кўҳна манбаларда ҳам Наврўз тарихи тўғрисида гап кетар экан, бир-биридан ғаройиб афсоналар, ривоятлар эсланади. Чиндан ҳам Наврўз кўз илғамас даражада қадимий ва афсонавийдир. Фақат бир нарса аниқ: бу айём Шарқ мамлакатларида азал-азалдан Янги йил байрами сифатида катта шодиёналар билан нишонланиб келинади.
Алишер Навоийнинг бир ғазалида Наврўзда кун билан туннинг баробарлашувига шундай ишора қилинади:
Васли аро кўрдум, тенг емиш бўйию сочи,
Тун – кун тенг экан, зоир ўлур болди чу Наврўз.
Унга кўра, висолига эришгач кўрдимки, маҳбубамнинг бўйи билан сочи Наврўздаги кеча ва кундуз каби тенг экан.
Тарих давомида халқимиз ўзидан, ўзлигидан кечмаганидай, табаррук миллий айёмидан сира воз кечмаган: таъқиб-у таҳдидларга қарамай одамлар орасидаги уни қаршилашга бўлган хоҳиш алангасини сусайтира олишмаган. Яширин тарзда бу анъаналар давом этиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган. Наврўз – маҳаллаларда, қишлоқлар, хонадонларнинг тор доирасида бўлса-да, эъзоз топган. Одамлар қалбидан Наврўз байрамини нишонлашга бўлган руҳият сўнмасдан, эл ардоғида қадрдон амаллари унутилмасдан яшаб келган.
Айтиш керакки, барчамизнинг энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Мустақиллик айёми ва табиат ато этган Наврўзи олам ўртасида қандайдир узвийлик ришталари борга ўхшайди. Бири она табиатнинг, иккинчиси жамиятимизнинг тантанаси, улуғвор байрами ҳисобланади. Наврўз тантаналарини юқори даражада нишонлаш учун катта эътибор қаратилмоқдаки, зеро, Наврўз минг-минг йиллар оша элларни элларга, дилларни дилларга ошуфта этгувчи халқона байрам сифатида ўз тарихий аҳамиятини сақлаб қолмоқда.

Байрам арафасида кўчалару хиёбонларга экилган гул ва дарахт кўчатлари, истиқлол, баҳор ва Наврўзни улуғловчи ранг-баранг паннолар юртимиз аҳлига кўтаринки руҳ, байрам кайфиятини бахш этмоқда.
Наврўз байрами навқирон келажак авлод онгида ҳам юксак ва муқаддас маънавий инсоний ғоялар, пок-беғубор орзу-умидлар билан шаклланиб, ривож топмоқда. Бу юксак тараққиётнинг ёрқин келажагидан далолатдир.
Наврўз... Тарих чиғириғидан “омон” ўтган буюк ва улуғ айём. Яна бир бор озод ва обод юртимга хуш келдинг Наврўзим!
Илоё, юртимиз остонасини ҳатлашга тараддуд кўраётган, янги кун – Наврўзи оламнинг бу йилги қадами ҳам қутлуғ келсин!