Postlar filtri


Тўлов қобилияти юқори бўлган маҳаллаларда нодавлат боғчалар очилади

Вазирлар Маҳкамасининг "2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

➡️ Ҳужжатга кўра қуйидагилар ташкил этилади:

▪️турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари;
▪️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (туман ва шаҳарлар марказида эмас) оилавий нодавлат болалар боғчалари;
▪️даромад даражаси паст (нисбатан кам таъминланган оилалар сони кўп) ва демографик ўсиш суръати юқори туманларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ДХШ асосида ташкил этилиб, давлат кредитлари ва грантлари, шунингдек халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
▪️ижтимоий муассасаларнинг бўш турган биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


📸 Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласида 2-оилавий поликлиника билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган навбатдаги соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Дўстлик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 20 феврал куни Гулистон шаҳрининг Дўстлик маҳалласида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Азиз Комилов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда шунингдек, Маҳалла уюшмасининг шаҳар бўлими бошлиғи Лазиз Аҳмедов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Сирожиддин Муҳаммадиев иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган қабул давомида фуқаролардан кадастр, оқава сувлари каби масалаларда мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар юзасидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фуқароларга маълумотлар берилди. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши тушунтирилди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Мубашшир Ахмадга бир қатор жиноятлари ортидан қидирув эьлон қилинган.

Алишер Турсунов Ахмадовичга (тахаллуси Мубашшир Аҳмад) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Хусусан, у қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятлар содир этиб, жазодан қочиш мақсадида тергов органларидан яшириниб, чет элга қочиб кетган.

Бу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг алоҳида #руйхати шакллантирилмоқда.

#Огоҳлик учун постни яқинларизга ўлашинг.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон ГРСдан Гулистон шаҳри, Боёвут ва Гулистон туманларига йўналтирилган юқори босимли диаметри 325 мм бўлган ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 20 феврал куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Гулистон шаҳрининг Дўстлик, Соҳил, Нурафшон, Янги ҳаёт ва Аҳиллик маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», - «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.


⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш юзасидан Президент фармони билан:

▪️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

▪️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм миқдорида;

▪️ 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилиши белгиланди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Гулистон шаҳри прокурорининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Гулистон шаҳри прокурори, 2-сектор раҳбари Анвар Шукуров Истиқлол маҳалласида ўзига бириктирилган, оталиққа олинган ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида бир нафар ёшни илм-фан тўгарак ҳаражатларини «Ёшлар дафтари»дан тўлаб бериш бўйича ва бир нафар ёшни дафтарга рўйхатга қўйиш бўйича маҳалла ёшлар етакчисига кўрсатма берилди. Шунингдек, бир нафар ёшга имтиёзли кредит ажратиш бўйича маҳалла банкирига топшириқ берилди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё вилояти ёшлари диққатига!

Бугун, 19 феврал куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали тўғридан-тўғри «Кун мавзуси» кўрсатуви эфирга узатилади. Унда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган  ишлар ва бу борадаги муаммолар тўғрисида сўз боради.

Сизда мавзуга оид савол ва таклифлар бўлса, 94-351-68-82 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатувда  бевосита иштирок этишингиз мумкин.

Саволларингизга Ёшлар ишлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси, Миграция агентлиги Сирдарё ҳудудий филиали раҳбарлари бевосита жавоб беради.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


«Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Гулистон шаҳрида жойлашган 1-мусиқа ва санъат мактабида «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» республика кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 11 та жамоа иштирок этиб, экология соҳаси бўйича билимларини синовдан ўтказди.

➡️ Якуний натижаларга кўра жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:

▪️1-ўрин — «Яшил дунё» жамоаси, Гулистон тумани 26-мактаб;
▪️2-ўрин — «Био авлод» жамоаси, Мирзаобод тумани 1-мактаб;
▪️3-ўрин — «Яшил белбоғ» жамоаси, Сирдарё тумани  27-мактаб.

Ғолиблар Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


📸 Гулистон шаҳрининг Обод Юрт маҳалласида жойлашган 20-кўп қаватли уйнинг фасад қисмини бўяш ишлари олиб борилмоқда

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


#Гулистон_шаҳри

Аҳиллик маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади


Гулистон шаҳрининг Аҳиллик маҳалласига йўналтирилган ўрта босимли д-114/89 мм бўлган ер усти ва ер ости газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, 19 феврал куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар юқорида номи келтирилган маҳаллада табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», - «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.