🇺🇸🇰🇵🇷🇺🇺🇦 Пентагон: КХДРнинг 10 минг аскари аллақачон Россияда, уларнинг баъзилари яқин ҳафталарда жангга киради
"Тахминларга кўра, Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятига жойлаштирилади", — деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.
“Шимолий Корея қўшинларининг Россияга ўтказилиши эскалация жараёнини жиддий кучайтиради ва глобал тинчликка таҳдиддир” — деб ёзди Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен X ижтимоий тармоғида.
Шу билан бирга, Ляйен Европа ва Шарқий Осиё хавфсизлиги бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини қўшимча қилган.
НАТО Бош котиби Марк Рютте альянс вазият ривожини диққат билан кузатаётганини ва бу борада Украина ва НАТОнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлари билан маслаҳатлар олиб бораётганини айтди.
♻️@GLOBAL_JARAYON