ПФЛ янги мавсумда Суперлиганинг ой футболчисини қандай аниқлашини маълум қилдиЛига ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади.
Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.
Бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта Суперлиганинг бирор клубида фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратиш лозим топилди.
2025 йилги мавсумда ҳам ой лауреатларини аниқлашда ушбу тизимдан фойдаланилади. Мавсум охирида ой лауреатлари сарҳисоб қилингач, якуний овоз бериш жараёнида ҳам ушбу экспертлар иштирок этади. Бунда улар ойлар давомида очколар бўйича энг яхши натижа қайд этган беш нафардан футболчи ва мураббий орасидан мавсумнинг энг зўрларини қайта овоз бериш билан аниқлайди.
Рўйхат қуйидагича:Нарзулла Сайдуллаев —
Championat.asiaОриф Толипов — Спорт ТВ
Зуҳриддин Қиличев — Спорт ТВ
Хайрулла Ҳамидов — Спорт ТВ
Абдулла Нурмонов — Спорт ТВ
Отабек Жўраев — Спорт ТВ
Аброр Жўрақулов — Спорт ТВ
Муҳаммадёр Солиев — Спорт ТВ
Яҳёхўжа Улуғхўжаев —
Sports.uzРавшан Ҳайдаров — Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи
Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раҳбари
Сервер Жепаров — Мустақил кузатувчи
Улуғбек Мирзаев — Мустақил кузатувчи
Фахриддин Рўзиев — Мустақил кузатувчи
Зоҳид Акрамов — Мустақил кузатувчи
Жалолиддин Қобилжонов — Мустақил кузатувчи.
Манба: Uzpfl
©
Адекватный Болельщик