❓
Қандай қилиб сифатли, яхши пишган тарвуз танлаш мумкин?
✍️
Шифокор Нозима Ўринова:
❗️Яхши ва пишган тарвуз катта, лекин енгил бўлади!
✅ Чунки пишиб етилиш жараёнида унинг зичлиги камаяди ва у бўшашади. Агар тарвуз кичик ва оғир бўлса, у ҳали пишмаган.
🍉 Пишмаган тарвузда пишган тарвузга қараганда 2,5 баробар кўпроқ нитрат бўлади, яъни 1 кг тарвуз учун тахминан 200 мг нитрат тўғри келади. Нитратларнинг хавфлилиги шундаки, уларнинг бир қисми нитритларга айланиб, гемоглобинни кислород ташишига тўсқинлик қилади..
✅ Шу туфайли метаболизм бузилади, марказий асаб тизими, иммунитет ва жигар зарарланади. Болалар нитритларга айниқса сезгирдир.
@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!