Farrux Absattarov | Shaxsiy blog dan repost
Туркия қамоқхоналардаги Қуръон ёд олиш курслари
Турклар охири тушунди, Исломдан воз кечиб, унга қарши бориб хор бўлган миллат – фақатгина Ислом ва Аллоҳнинг каломи ила қайта юксалади.
Конядаги жазони ижро этиш муассасасида Абдулқодир Жийлоний Текгўз 15 ойда Қуръонни ёдлаб, ижоза олди. Бундан илҳомланган қамоқхона маъмурияти маҳбуслар учун Қуръон курслари ташкил қилган.
Ҳозирда 13 та маҳбус Қуръонни ёд олиш учун қамоқхонада ташкил этилган курсларга қатнашмоқда. Уларнинг ичида 3 таси аёл киши. Эрталаб соат 9:00 дан кечки 16:00 гача давом этадиган машғулотларда, маҳбуслар нафақат Қуръон, балки ҳадис ва эътиқод асосларини ҳам ўрганмоқдалар.
Меҳмет Услуга кўра, курслар уларнинг хатти-ҳаракатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. “Биз Қуръонни ёд олиш одамларнинг ташқи кўриниши ва феъл-атворида ўз аксини топганини кўрмоқдамиз. Абдулқодир билан юз берган бундай ўзгаришлар бизни хурсанд қилди ва келажакка умид билан қарашга асос берди. Бу эса Қуръон таълими инсон тарбиясида қанчалик муҳимлигини кўрсатади,” - дейди у.
Қамоқхонада Қуръон курсларига қатнашаётган 32 ёшли Мустафо Кочал: “Мен ҳар куни 4 саҳифани ёдлайман, Абдулқодир бизга катта таъсир кўрсатди, бизга у ёрқин келажакни очиб берди. Мен учун ҳамма нарса янгидан маъно касб эта бошлади. Олдинги ҳаётим ва руҳиятим бўм-бўш эди, менга шунча йиллар давомида Қуръон етишмаётганини ҳис қилдим. У менинг ҳаётимга кирганида, бу бўшлиқ тўлди”.
Мустафо Ўздемир 18 ойдан буён қамоқда. У шундай дейди: “Мен ҳар куни Қуръоннинг 3 саҳифасини ўрганаман. Қамоқхона маъмурлари биз учун алоҳида шароитларни яратдилар. Энди бу жой мен учун қамоқхона эмас, балки Қуръон мактабидай гўё. Биз кунни бомдод намозидан бошлаймиз. Дарсларни такрорлаганингиздан сўнг, синфда биз устозга ёдлаган оятларимизни айтиб берамиз, ва соат 16:00 дан кейин биз Ислом илмларини ўрганамиз. Бу ерда махсус муҳит пайдо бўлди. Аллоҳ хоҳласа, кейинги Рамазон ойида ижозаларни топшириш маросими бўлади”.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: F.Absattarov's blog
https://t.me/joinchat/AAAAAEmEilMbm33C-C-0KA