Postlar filtri


КИМ ТАНИСА РОСУЛУЛЛОҲНИ!

Фарқлаш зарур ҳар бир кишига
Савоб ила зарар, гуноҳни.
Пухта эрур, билинг, ишига
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар ким йўлда ҳориб толади, Охир келиб қулаб қолади. Ислом йўлин билиб олади Ким таниса Росулуллоҳни!

Ибодати бир истироҳат, Кўрмас асло руҳий талофат. Кўксин силар ҳақиқий роҳат Ким таниса Росулуллоҳни!

Мусибатни ким қарши олар Деган савол янграса агар, Мусибатни жим қарши олар Ким таниса Росулуллоҳни!

Нажас ҳоким этмас дидини, Қўрқитолмас кўкнинг тутуни! Тўймас ҳидлаб замин ҳидини Ким таниса Росулуллоҳни!

Тушида ҳам айтар зикрни, Тарк айламас асло шукрни. Тушунади Абу Бакрни Ким таниса Росулуллоҳни!

Ўлимга тик юра олади, Жаннатни ҳам кўра олади. Таҳажжудга тура олади Ким таниса Росулуллоҳни!

Кўз ёшидан ташкил бўлар кўл, Чалғитолмас бирон битта йўл. Хотинига кўтаролмас қўл Ким таниса Росулуллоҳни!

Яна дўстлар, неларни дейин?! Қизиқтирмас уни сўм, тийин! Овқат ейди қўшнидан кейин Ким таниса Росулуллоҳни!

Онасига тик қаролмайди, Отасига тик боролмайди, Аҳлига ҳам ўшқиролмайди, Ким таниса Росулуллоҳни!

Умид қилмай асло бировдан, Дўзах қаттиқ дегай оловдан, Билмас недир қочишлик ёвдан Ким таниса Росулуллоҳни!

Билишлик-чун хилқат ҳилмини Ва эитшга кашф тилсимини Ўрганади дунё илмини Ким таниса Росулуллоҳни!

Обрў ила мансаб талашмас, Дўсти билан маркаб талашмас. Мўмин билан мазҳаб талашмас Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар гиз илм томон отлатар, Баъзан мажбур кулиб додлатар Боласига Ёсин ёдлатар Ким таниса Росулуллоҳни!

Тилларини тийиб юради, Диним Дея куйиб юради. Тоза кийим кийиб юради Ким таниса Росулуллоҳни!

Саҳоватдан хулла, тўн бичар, Фақирларга кийимин ечар. Шахсиятдан дин деб воз кечар Ким таниса Росулуллоҳни!

Дин ишига ходим бўлади, У ўлса гар мотам бўлади, Энг чиройли одам бўлади Ким таниса Росулуллоҳни!

Ризқларини ҳалолдан терар, Ва уйига жилмайиб кирар. Саломини биринчи берар Ким таниса Росулуллоҳни!

Сийрат ила дил топар малҳам, Ул зот уйи маънавий маҳрам! Озор бермас чумолига ҳам Ким таниса Росулуллоҳни!

Пешонасин шамол ҳам силар Балиқлар ҳам саодат тилар, Қалбида ҳам таҳорат қилар Ким таниса Росулуллоҳни!

Биродар дер ҳар бир кишини, Кулса ойдек кўринг тишини! Ўнгда қилмас чап қўл ишини Ким таниса Росулуллоҳни!

Фақирлиги жуда ҳам чирой, Ўртаҳоли қурмайди сарой! Бой бўлса ҳам энг чиройли бой
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёш ҳолати ипакдан ҳарир, Йигитлиги вазмин ва оғир! Қариса ҳам чиройли қарир Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳалол йўлда ҳориб, толмайди, Ҳақиқатга индаёлмайди! Савдо қилса алдаёлмайди Ким таниса Росулуллоҳни!

Қалби ғамгин турар кулса ҳам, Иродаси метин сўлса ҳам. Донишманддир фаррош бўлса ҳам Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёлғондакам гул тутолмайди, Мусибатда бол ютолмайди. Қиёматни унутолмайди Ким таниса Росулуллоҳни!

Тинглаб дам оласиз сўзини, Шод бўласиз кўриб юзини. Танигайдир хуллас ўзини Ким таниса Росулуллоҳни!

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сийратларидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - «Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахс менман. Аввалги шафоатчи менман. Аввалги шафоат қилинувчи менман» -  дедилар (Имом Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - «Қиёмат куни жаннатнинг эшигига келиб очишни сўрайман. «Сен кимсан?» дейилади. «Муҳаммадман», дейман. «Сенга амр қилинганман. Сендан олдин ҳеч кимга очмайман» - дейилади» (Имом Муслим ривояти)

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон «йўқ»- демаганлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Амрадан ривоят қилинади: - «Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» дейилди. «Одамларнинг бири эдилар. Кийимларини ямар эдилар, қўйларини соғар эдилар, ўзларига хизмат қилар эдилар» - деди» (Аҳмад, Бухорий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган)

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шу жойдан меърожга кўтарилганлар

Қуддус шаҳрида дунёдаги энг қадимий “Ақсо” масжиди ёнида жойлашган “Қуббатус - Сахро” масжиди мусулмонлар учун энг муқаддас манзиллардан биридир. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айнан шу жойдан меърожга чиққанлар. Тош гумбазида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўл излари ва муборак соқолларидан уч толаси сақланади. Масжид бир неча марта қайта қурилган, бироқ  ички кўриниши ўзгаришсиз қолган.

@FotihaUz


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi




Илм олиш фарз

Динимиз илм олишни ибодат билан тенглаштирган. Шу сабаб илм талаби фарз қилинган. Бу ҳақда Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - "Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир" - деганлар.

Аммо ислом уммати шу ҳадисга амал қилмаганидан, бугунги абгор ҳолатга тушиб қолди. Қуйидаги расм Ҳиндистоннинг бир штатида олинган бўлиб, ўқитувчи мактабда дарси тугаганидан кейин, камбағал ва ночор оилалар учун бепул таълим бермоқда. Кўприк таги синфхона, девор эса қорайтирилиб доска вазифасини ўтамоқда. Энг ҳайратланарлиси, бу икки ўқитувчи ўз ихтиёрлари билан бу ишга бел боғлаганлар. Ислом уммати қўлдан чиқарган илмга бўлган мухаббат шу бўлса керак, яна билмадим.

@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
TAHORATSIZ NAMOZ O’QISA KOFIR BO’LADI !

@FotihaUz


Erkin matbuot yaxshi ham yomon ham boʻlishi mumkin, erksiz matbuot faqat va faqat yomon boʻladi…

@FotihaUz


Жаннат ёки дўзаҳ!


Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.

Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар.

@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Oila aʼzolari bilan munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


#Она
Одам ўлдириб қўйган киши Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб деди:
- Қотил тавба қилса бўладими?
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу деди:
- Онанг ҳаётми?
- Йўқ.
- Унда истиғфорни кўпайтир.
У киши кетганидан сўнг ибн Аббосдан шогирди Ато ибн Ясор сўради:
- Эй Расулуллоҳнинг амакиваччалари! Ундан онаси ҳақида сўраганингизни кўрдим?
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу дедилар:
- Онага қилинган яхшиликдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ ишни билмайман.

@FotihaUz


“Doim kimnidir ayblaydigan insonni uzoq yoʻl kutib turibdi.
Oʻzini ayblayotgan inson yoʻlning yarmida.
Hech kimni ayblamayotgan kishi esa manzilga yetgan”.


@FotihUz




Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалам туғулган сана

Миср расадхонасининг собиқ мудири, фалакиёт олими Маҳмуд Фалакий Пошо 1858 йили француз тилида ёзган бир рисоласида Расули акрамнинг туғилган йиллари ҳақида янги илмий маълумотлар берган эди. Маҳмуд Фалакий бу рисоласида шундай дейди: - «Бухорийнинг маълумот беришича, ҳижратнинг ўнинчи санаси ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик ўғиллари Иброҳим ўлган ва ўша куни қуёш тутилган эди. У пайтда Расули акрам 63 ёшда бўлганлар. Ўнинчи ҳижрий йилда содир бўлган бу қуёш тутилиши ҳодисаси милоднинг 632 йили январь ойининг 7-кунига тўғри келяпти. Ана шу сана асосида Расули акрамнинг қамарий ҳисоб бўйича олтмиш уч йиллик ҳаётлари орқага қараб ҳисобланадиган бўлса, туғилган йиллари 571 йилнинг 13 апрели — рабиъул аввалнинг 1-куни бўлади».

«Олий тарих» китобида  бундай дейилади: -  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида, якшанба куни кечаси, бир ривоятда рабиъул аввалнинг 12-кечаси дунёга ташриф буюрдилар».


@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qarindoshlar bilan munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
#азон

❓CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Marhamat so'rayman, yordam so'rayman,
Men ham o'shal bani Odam, so'rayman.
Miskinlar so'raydi och yupun qolsa,
Men Sendan, Xudoyim, har dam so'rayman.

@FotihaUz


Қабр азобидан қўрқмайсизми?

Қабр сўзининг луғавий маъноси арабийда “Ёрмоқ”га  айтилади. Шаръий маъноси эса маййитни дафн этишга айтилади. Инсоннинг ибтидоси тугаб интиҳоси бошланганда у айнан қабрга махкум этилади. Қабр эса инсоннинг  охиратга борадиган биринчи манзилидир. Қабр икки хонадан ташкил топган экан. Биринчи хонаси айвон бўлиб, бу тўғри ковланган ҳовуз мисоли чуқурликдир. Иккинчи хонаси лахад бўлиб, у айвоннинг бир четидан ичкарига қараб ковланган ғор мисоли бир туйнукдир. Ривоятда айтилишича, лахад сўзи арабийда Ло – Ахадун, яъни, ҳеч кимсасиз манзил, макон, жой дегани экан. У ерда на ота – она, на фарзанд ва на ёру – дўст сизга улфат бўлаолмайдилар. Фақат солих амал ва ниятингиз сизга ҳамроҳ бўлгусидир.

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳу деди: - «Биз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорлардан бирининг жанозасига чиқдик ва қабрига қадар бордик. Қабр ҳануз қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қиблага қараб ўтирдилар, биз ҳам У зотнинг атрофига ўтирдик. Биз гўё бошимизга қуш қўнгандек, қимирламай ўтирардик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги новда билан ерни чизар эканлар, кўзларини бир осмон, бир ерга қарата бошладилар. Уч марта шундай қилдилар ва икки ёки уч марта: - «Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар!» - дедилар. Сўнгра: - “эй парвардигор мен сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман” деб айтдилар.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
VAFOT ETGAN KISHINING NAMOZI QANDAY…?

@FotihaUz


Имом Ҳасан Басрий дедилар:

«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:

– Рост гапириш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошлар билан алоқани мустаҳкам қилиш.
– Заиф ва бечораларга марҳаматли бўлиш.
– Одамларга кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.


@FotihaUz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.