Тоза ичимлик сувини туманнинг олис ҳудудидаги аҳолига сотишдан ким манфаатдор?
Ижтимоий тармоқларда Форишдаги “Сайёд” маҳалласи Каттабоғдон қишлоғидаги бир гуруҳ аҳолининг ... “Аҳоли ичиб турган сувини тортиб олмоқчи. Талабимиз – тадбиркор бемалол ишбилармонлигини қилсин, аммо халқ азалдан сув ичиб келган булоққа тегмасин”, деб номланган хабар тарқалди.
Хабар юзасидан мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида қишлоқ аҳолиси йиллар давомида фойдаланиб келаётган булоқ сувининг бир қисмидан фойдаланган ҳолатда тадбиркор Ботир Каримов сув қадоқлаш корхонаси фаолиятини йўлга қўймоқчи эканлиги аниқланди.
Тадбиркор фаолиятини қўллаб-қувватлаб берилган расмий муносабатдаги каби булоқ сувини маҳаллий бюджет ёки ҳомийлар ҳисобидан туманнинг барча фуқароларига етказиб бериш ўрнига, табиат иноми бўлган сувни қадоқлаб, туманнинг ичимлик суви кам бўлган ҳудудларидаги аҳолига етказиб беришдан кимга нима наф?
Манба: Жиззах | kun.uz
🌐 @ForishTV