FOOD Uzbekistan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Озиқ-овқат соҳасига доир энг сўнгги янгиликлар
Мурожаат учун:
@OzodovMirafzal
+998333000063

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📣📣📣

▶️Марказий Осиёда ягона бўлган Мilter заводига саёҳат

🔸Саноат тур лойиҳасининг илк ташрифи MILTER бренди остида ишлаб чиқариладиган "TOP OIL" МЧЖ заводига!

📺Томоша қилиш: https://youtu.be/L-qyxfVbRtc


22-июль куни ижтимоий тармоқлар орқали "Nestle бир неча йил давомида нажас ва бактериялар билан ифлосланган сувни табиий минерал сув сифатида сотган, комиссия натижаси" ҳақида тарқалган маълумот бўйича расмий муносабат,

2023-йил Франциянинг Гард минтақасида кучли ёғингарчилик ва сув тошқини давридан кейин Nestle компанияси Perrier брендининг табиий минерал сувини ишлаб чиқаришга мўлжалланган битта қудуқни вақтинча тўхтатиб қўйган ва шу даврда ишлаб чиқарилган барча сувларни эҳтиёт чораси сифатида утилизация қилган.

Ҳурматли ОАВ ваикллари, озиқ-овқат йўналишидаги шубҳали малумотларни кўрсангиз биз билан боғланган ҳолда маълумотни аниқлаштириб, кейин оммага чиқаришингизни, халқимизни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот билан чалғитмаслигингизни сўраймиз.

Озиқ-овқат саноати уюшмаси матбуот хизмати

➡️ Food Uzbekistan


Саноатлаштирилган картошка экспорти ва импорти

🌐 Экспорт Бозорлари:
🇷🇺Россия—1.5-4 $/кг
🇰🇿Қозоғистон—1.5-3 $/кг

🌐 Импорт Бозорлари:
🇷🇺Россия—2-4 $/кг
🇳🇱🇩🇪Европа—3-5 $/кг

➡️ Food Uzbekistan


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қани СЕС, Солиқ қатга қараяпсан? Эртага “отравления” бўлсинми одамлар?


Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов санитария қоидаларига амал қилмаётган дўконларни ўрганди.

➡️ Food Uzbekistan


Сабзининг зарарлари ҳам борми?

Гипервитаминоз А белгилари:
Бош оғриғи 🤕
Кўнгил айниши ва қусиш 🤢
Тери сарғайиши 🟠
Суяклар заифлашиши 🦴
Кўриш муаммолари 👁

Сабзини фойдали бўлса-да, меъёрида истеъмол қилишни унутманг!

➡️Food Uzbekistan


Сут ва сут маҳсулотларининг маҳаллий ва экспорт нархлари

Азиз кузатувчилар, сизларга сут ва сут маҳсулотларининг маҳаллий ва экспорт нархлари ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Батафсил расмда кўришингиз мумкин.

➡️ Food Uzbekistan


Ўзбекистонда ҳўл мева ва саноатлаштирилган мева экспортида фарқлар борми?

Ҳўл Мева Экспорти—2023 йилда ҳўл олма экспортининг ўртача нархи 337 АҚШ долларини ташкил қилди.
Экспорт ҳажми: Ўзбекистоннинг ҳўл олма экспорти йиллик асосда ортиб бормоқда, 2023 йилда умумий экспорт ҳажми 50 минг тоннадан ошди .
Саноатлаштирилган мева экспорти—саноатлаштирилган маҳсулотлар, масалан, олма шарбати ва қуритилган олма, халқаро бозорда юқори нархда сотилади. Олма шарбатининг экспорт нархи ўртача 1,000 АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин .
Узоқ муддатли сақлаш: Саноатлаштирилган маҳсулотлар узоқ муддат сақланиши мумкин ва транспорт қилиш осонроқ бўлади.
Солиштирма хулоса:
Ҳўл мева (олма): 337 АҚШ доллари / тонна (тез бузилади, қиммат сақлаш ва транспорт) .
Саноатлаштирилган мева (олма): 1,000 АҚШ доллари / тонна (узоқ муддат сақланади, юқори қўшилган қиймат)

➡️ Food Uzbekistan


❗️РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Интернет тармоқлари орқали Қирғизистон Республикасида Афғонистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли ичимлик таркибида захарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган. Ҳар бир партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб келтирилган маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган.

Келтирилган маҳсулотлар таркибида захарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган. 

Ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли махсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида захарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Санэпидқўмита Ахборот хизмати

➡️ Food Uzbekistan


Қуритилган пиёз бизнеси: яхши танловми?

Қуритилган пиёзга талаб доимий ва барқарор. Ресторанлар, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар ва йирик савдо тармоқлари бу маҳсулотга катта эҳтиёж сезади.


📍 Потенсиал бозорлар:
АҚШ ва Канада: Талаб юқори.
Европа Иттифоқи: Германия, Франсия, Буюк Британия, Италия.
Осиё: Хитой, Япония, Жанубий Корея.

💰 Ўртача экспорт нархлари (2023):
АҚШ: 3.5$ - 4$
Европа: 3$ - 4$
Осиё: 2.5$ - 3.5$
🌟 Афзалликлар:
Мавсумийлик йўқ: Йил бўйи ишлаб чиқариш ва сотиш.
Узоқ сақланиш муддати: Маҳсулот узоқ сақланади ва ташиш қулай.
Кўп соҳаларда фойдаланиш: Озиқ-овқат саноати, ресторанлар, уй шароитида.

➡️ Food Uzbekistan


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Ёзишларича, Ўшдаги дўконларда Афғонистонда ишлаб чиқарилган анорли газланган “Голден Лайф” ичимлиги сотилиши тақиқланди.

Ичимликнинг таркибида “азорубин Э 122” бўёқлари борлиги, бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган😱

Яқинларга юбориб қўямиз.


➡️Food Uzbekistan


💧Сувни сотиб олишда эҳтиёт бўлинг: сиз сотиб олаётган сув қаерда ва қандай шароитда сақланганига диққат қилинг

Пластик шишаларда сақланган сувнинг яроқлилик муддати идишга боғлиқ. Қуёш остида қолдирилган пластик шишалардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкин.

☀️Юқори ҳароратларда, айниқса тўғридан-тўғри қуёш нури остида қолган пластик идишлардан BPA каби зарарли моддалар ажралиб чиқиши мумкин. Бу моддалар гормон тизимига салбий таъсир кўрсатади.

💡Сувни шиша идишларда ёки бошқа хавфсиз материаллардан ишланган идишларда сақлаш энг яхши танлов ҳисобланади.

➡️Food Uzbekistan


2023-йилда Ўзбекистонда тухум
ва сут маҳсулотлари
импорти 211.5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2022-йилга нисбатан 31.7% га ошди. Бу ортиш ички бозорда тухумга бўлган талабнинг ортаётганлигини кўрсатади.

🌐 Асосий импорт қилувчи мамлакатлар рўйхатида Россия, Қозоғистон ва Туркия каби яқин қўшнилардан ташқари, Жанубий Корея каби йирик савдо шериклари ҳам мавжуд.

💭Сиз нима деб ўйлайсиз? Ўзбекистон ўз тухум ишлаб чиқаришини ошириши керакми ёки импортга таянишда давом этавериш?

➡️Food Uzbekistan


Ўзбекистон балиқ бозори: 2024-2029 йиллар учун даромад ва ўсиш прогнозлари

2024 йилда балиқ бозорининг даромади 225 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бу бозор 2024-2029 йиллар оралиғида йилига 5.16% ўсиш билан ривожланади.

🇨🇳Хитой бу соҳада 57 миллиард АҚШ доллари билан энг юқори даромадларни қайд этмоқда.

👥Ҳар бир ўзбекистонлик учун 2024 йилда ўртача 6.31 АҚШ доллари миқдорида даромад кутилмоқда.

📊2029 йилга келиб балиқ бозорининг ҳажми 11.33 миллион килограммга етиши прогноз қилинган.

📉2025 йилда балиқ бозори 0.1% ҳажм ўсишини кўрсатиши кутилмоқда.

📏2024 йилда балиқ бозоридаги балиқнинг ҳар бир кишига тўғри келадиган ўртача ҳажми 0.3 килограмм бўлиши мўлжалланган.

➡️ Food Uzbekistan


2024 йилнинг биринчи чорагида 103 минг тонна пиёз экспорт қилинди. Энг кўп ҳажм Европа бозорларига йўналтирилган!

Ички бозорда нархлар 28% га ошиб, ҳар кг учун 0.04$ кўтарилди!

Ўзбекистондаги пиёзнинг экспорт учун улгуржи нархи ҳозир ҳар бир килограм учун тахминан 0.55 дан 0.74 АҚШ долларигача!

➡️ Food Uzbekistan


❗️Тарихий рекорд: бу йил Ўзбекистонда 9 млн тоннадан ортиқ улкан ғалла хирмони яратилди.

Шунга қарамай ҳали далаларда ғалла ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.

Демак, жорий ва келгуси йил Ўзбекистонда нон маҳсулотлари арзон бўлиши мумкин

➡️ Food Uzbekistan


Зарарлари ҳақида жуда кўп эшитсак ҳам истеъмолдан четда сира қолдирмаётган маҳсулотимизнинг қандай фойдалари бор?

1. Энергия манбаи: Шакар тезда организмга энергия беради, чунки у оддий карбонҳидрат бўлиб, тез ҳазм бўлади ва қондаги глюкоза даражасини оширади. Бу, айниқса, жисмоний фаолият билан шуғулланаётган вақтда ёки энергия даражасини тез кўтариш керак бўлганда фойдали бўлиши мумкин.

2. Озиқ моддаларни сақлаш: Шакар кўплаб озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлиб, баъзи уларнинг сақланиш муддатини узайтиришга ёрдам беради. Масалан, консерваланган мевалар ва мурабболар таркибида шакар бўлиши уларнинг узоқ вақт сақланишига ёрдам беради.

3. Таъмни яхшилаш: Шакар озиқ-овқат маҳсулотларининг таъмини яхшилайди, бу эса кўпроқ мазали ва ёқимли таомлар тайёрлашга ёрдам беради.

➡️ Food Uzbekistan


Мавсумий озиқланиш нима?

Мавсумий озиқланиш, йилнинг маълум мавсумларида табиий равишда етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни англатади. Бу ёндашувнинг асосий афзалликлари:
1. Юқори сифат ва таъм: Мавсумда етиштирилган маҳсулотлар табиий равишда етилгани сабабли, уларнинг таъми ва сифати яхшироқ бўлади.
2. Кўпроқ витамин ва менераллар: Мавсумий мева ва сабзавотлар кўпроқ витамин ва минералларни сақлайди, чунки улар ўз вақтида йиғиб олинади ва сақлаш муддатлари қисқа бўлади.
3. Атроф-муҳитга зарари камроқ: Мавсумий озиқланиш маҳсулотларни узоқ масофаларга ташишни камайтиради, бу эса ёқилғи сарфини ва карбонат газини камайтиради.
4. Маҳаллий иқтисодиётга кўмак: Мавсумий озиқланиш орқали маҳаллий деҳқонлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш мумкин, бу эса маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлайди.

Ва энг асосийси, мавсумда етиштирилган маҳсулотлар кўпроқ бўлади ва улар арзонроқ нархларда сотилади. Бу эса истеъмолчиларга тежамкорлик қилиш имконини беради.

➡️ Food Uzbekistan


Қуритилган ва Ҳўл Мева-Сабзавотлар Экспорт Нархларида фарқ борми?

1. Бодом:
Қуритилган: 10-15 АҚШ доллари/кг
Ҳўл: 5-7 АҚШ доллари/кг

2. Ёнғоқ:
Қуритилган: 8-12 АҚШ доллари/кг
Ҳўл: 4-6 АҚШ доллари/кг

3. Ўрик:
Қуритилган: 5-8 АҚШ доллари/кг
Ҳўл: 2-3 АҚШ доллари/кг

4. Анжир:
Қуритилган: 10-15 АҚШ доллари/кг
Ҳўл: 6-8 АҚШ доллари/кг

Ёз бўйи нима билан шуғулланишингиз кераклигини билдингиз-а?

➡️ Food Uzbekistan


Қайси меваларимизнинг бозори чаққон?

1. Гилос: Экспорт қиймати: $2.53/кг. Асосан Россия, Хитой, Жанубий Кореяга экспорт қилинади.

2. Ўрик: Экспорт қиймати: $1.75/кг. Асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қилинади.

3. Лимон: Экспорт қиймати: $1.23/кг. Асосан Россия, БАА, Қозоғистонга экспорт қилинади.

4. Олхўри: Экспорт қиймати: $1.39/кг. Асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қилинади.

5. Шафтоли: Экспорт қиймати: $2.92/кг. Асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қилинади.

➡️ Food Uzbekistan


Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси маълумот беришига кўра бугунги 1 кг шакарнинг тавсиявий нархи 13 500 сўм

➡️ Food Uzbekistan

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

7 161

obunachilar
Kanal statistikasi